O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

БОЙСУН ТУМАНИДАГИ ЖОНЛАНТИРИШ БЎЛИМИ “ШОК” ҲОЛАТДА

БОЙСУН ТУМАНИДАГИ ЖОНЛАНТИРИШ БЎЛИМИ “ШОК” ҲОЛАТДА
528 views
26 August 2022 - 12:43

Яқинда бир дўстим Автоаварияга дучор бўлди. Шу муносабат билан Бойсун тумани Марказий шифохонасига қарашли бўлган, “жонлантириш бўлими”даги ҳолатни ўз кўзим билан кўриб, ёққамни ушлаб қолдим. Жонлантириш бўлими молбозордан фарқи йўқ. Чунки, беморларни кўришга келган фуқаролар бўлимда устларига оқ ҳалат кийишмай, кириб-чиқиб бемалол юришибди. Касалхонанинг ётоқхоналари  бир обгор ҳолатда. Мебеллар синган. Эскириб, сийқаси чиққан анжомлар. Беморлар ёттадиган диван ва креслолар собиқ Иттифоқдан қолиб кетган таъмирга муҳтож мебеллардан иборат. Ётоқхонадаги диван устидаги чойшаблар автоавария содир бўлганидан сўнг, беморларнинг қонлари қоттиб қолган ва ўзидан сассиқ ҳидни атрофга таратмоқ эди. Яқин ўртада бу чойшаблар ювилмаган ва янгиси билан алмаштирилмаган. Бўлимдаги хона эшиклари ва ромлари, хамда шифтлари оқланмаган. Маймун йиғлайди!…

Бўлимда  кеча-ю-кундуз ҳизмат қилаётган, шифокорлар 70-80 ёшни қарши олган қарри чоллардан иборат. Шифокорларнинг уст-кийимларига эътибор берсангиз, чиркин ҳолатда. “Бу беш йилликда устки оқ ҳалатларини алмаштиришмаган бўлса керак” деган фикр кишини ҳаёлидан ўтади. Энг қизиқарлиси шунда-ки, “операция” хонасига  бегона фуқаролар ҳам, бемалол кириб-чиқиб юришибди. Бу ерда тозаликка эътибор бериш ва асбоб-ускуналарни “дезинфекция” қилиш мутлоқо йўлга қўйилмаган. Шифокорлар келган беморларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун, жонларини “Жаббор”га бериб бўлса-да, ўзларининг беминнат ҳизматлари орқали беморнинг жонига оро киришмоқда. Улар томонидан ёзиб берилаётган, “рецепт”лар яқин “Аптека”ларда соттилмоқда экан. Шифокорнинг ёзиб берган, узундан-узоқ “рўйҳат”лари бу дорихоналарда мавжуд. Лекин… Пул бўлса бас! Одамнинг жонидан ташқари ҳамма нарсани бу дорихонлардан топиш мумкин.  Бироқ. “Жонлантириш бўлими”да шарт-шаройитлар мутлоқо талабга жавоб бермайди.  Шифохонага келган беморнинг қон-қариндошлари  шу атрофда жойлашган, “Аптека”ларга югуриб, дори-дармонларни ўз ёнларидан соттиб олиб келишмоқда экан.  Шифохонада оддий бинт ва “шприц”нинг ўзи йўқ. Оддий операция қўл-қоппини топиш амри маҳол.  Ҳатто-ки, шифокорлар  амалга оширадиган, “скалпель” ва “ип” асбобларини йўқлиги кишини ажаблантиради. Дорихоналарда мавжуд бўлган дори-дармонлар эса, Марказий шифохонанинг мулкига айлантирилиб бўлинган экан. Давлат томонидан бериладиган дори-дармонлар ҳам, шу “дорихона”лар орқали ноқонуний равишда соттилмоқда экан. Уларнинг устидан назорат қиладиган инсон зотининг ўзи бўлмаса керак деб ўйлайман… Мен дўстимнинг яқин қариндошларидан унинг аҳволини сўрадим. “Автоавариядан кейин, ҳали ўзига келган эмас. Биз барча дори-дармонларни  олиб келиб, шифокорларга бермоқдамиз. Муолажа қилишмоқда. Шифокорлар эрта-индин ўзига келади  дейишмоқда…”. Мен уларга Аллоҳдан сабр ва тоққат қилишларини сўрадим ва “кўпроқ дуода бўлинглар!” дедим.

Мен автоавриядан сўнг, дўстимнинг ҳол-аҳволини  ўз кўзим билан кўриш мақсадида у ётган палатага кирдим.  Не кўз билан кўрай-ки, дўстим ўлим билан олишмоқда эди. Унинг кўзлари юмуқ ҳолда. Унинг оғзи ва бурни “кислород боллон”ларига  улланган эди. Унинг чуққур-чуққур нафас олишидан билдим-ки, автоавария унга анча зарба берган экан. Унинг юзларида қондан ҳам асар йўқ эди. Ҳудди-ки, оппоқ чойшабга ўралган,  мурдага  ўҳшар эди.  У ҳар маҳал чуқур-чуқур нафас олиб, инграганни кулоқларим билан эшиттдим ва кўзимга ёш келиб кетди. Ҳалқимиз беъжизга айтишмас экан, “жон ширин!” деб.  Инсонни ҳаёти бир зумда остин-устин бўлиб кетиши ҳам, ҳеч нарса эмас экан? Ҳулласи каллон дўстимнинг ҳаёти “шок” ҳолатда. Мен  Аллоҳдан унга, узун умр сўраб бола-чаққасини олдига қайтишини сўраб дуо қилдим…

Шу ўринда савол туғилади. Яқинда Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.М.Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлигига Беҳзод Мусаевни тайинлашган эди. Бу жаноби олийлари!  Соғлиқни Сақлаш Вазирлигини,  Республика Солиқ Вазирлиги билан таққослаяпти шекилли? Солиқ идорасида интизом йўқлигини олдиндан биламиз. Аммо. Соғлиқни Сақлаш Вазирлига қарашли бўлган, вилоят, шаҳар ва туманлар ҳамда овул ва қишлоқлардаги аҳвол билан бир танишиб чиққани-да эди, олам гулистон бўларми-ди?..

“Инсон пулига эмас. Қадрига йиғлайди!” дегани шу бўлса керак?!

Фахриддин Тиллаев