O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Бойқуш

Бойқуш
57 views
20 February 2016 - 14:01

chinor-KarimovҲаволарга совурилган йигирма уч йил…

(2)

Президент Ислом Каримовга яқин манбаларнинг айтишларича, у Мустаққиллик арафасидаги салб юришини Амир Темур хиёбонида қад ростлаган Анжуманлар Саройидан бошламоқчи бўлипти…

…У шотирлари қуршовида, юқорига кўтарилиб қўлига дурбин олди. Юмшоқ курсига Ойша холасининг ғунажинидек ястаниб ўтирди-да, ўзи кестирган юз-юз эллик йиллик юзлаган норғул чинорлар ўрнида пайдо бўлган ночор манзарадан бойқуш каби завқ олмоқчи бўлди.

Ўнг томонга боқиб, “Ўзбекистон” меҳмонхонасига тикилгач, назарини чапроққа бурди. Шунда, кўзларига Ёзувчилар уюшмасининг эски биноси кўриниб, бир замонлар шу бинода қўним топган “Бирлик” ва кейинроқ “Эрк”, деб аталган миллий озодлик ҳаракатининг ёди, унинг таъбини тириқ қилиб юборди. Кўзлари олдига Муҳаммад Солиҳ қиёфаси келиб, оёқлари қалтираб, нафаси сиқилди. Кўзлари хира тортиб, бир неча дақиқа ўзини йўқотиб қўйди.

Озодлик ҳаракати аъзолари бошига не-не қора кунларни солганларини, “…айрилганни айиқ, бўлинганни бўри ейди”.., дея, СССРни сақлаб қолиш учун тиши-тирноғи билан курашган дамларини эслади.

Аввалроқ, Гидлян билан Ивановнинг тегирмонига сув қуйиб, колхоз раислари ва кимқанча деҳқонларни қон қақшатгач, Ошкоралик шарофати билан оқ-оққа, қора-қорага ажрала бошлаганда, озодлик ҳаракати томонга ўтиб, ўзининг жиноий шерикларига қарши курашиб, халқ назарида ўзини оқлаб олганларини эслади.

chinor4Сўнгра дурбинни қўйиб, қўлларининг панжаларини ёзганча, уларга термула бошлади. Аввалида, кўзларига қўллари пес очгандай, ола-қуржоқ бўлиб кўринди. Кейин эса, улар қизил қонга ботган жаллоднинг қўлларини эслатди. У шошиб, қўлларини кўксига артган эди, эгнидаги оппоқ кўйлаги билан галустуги қизил қонга бўялди. Кунида бир неча бора такроланадиган бу ҳолат, у учун янгилик эмасди.

У дурбинни қўлига олиши билан барчаси рисоладагидек бўлиб, қўллари ҳам, қизил қонга бўялган кўйлаги билан галустуги ҳам асл ҳолатига қайтди.

Унинг дурбиндан боқаётган шоғолники сингари бежо кўзлари, бу гал Темурийлар музейига ўқталган эди. Шунда, хаёли лаънатланган шайтон каби уни яна олис-олисларга олиб қочди.

Президентлигининг биринчи йилларида, “Амир Темур” номини тилига олган одамни кўрса, тишлари қарич-қарич бўлган кезларни, унинг номини тикламоқчи бўлганларнинг она сутини оғзидан келтирган йилларини хаёлида гавдалантирди. Кейинроқ, халқни чалғитиш учун кимнидир байроқ қилиш эҳтиёжи туғилганини сезиб, Амир Темур номини шунчаки, ўзининг мавқейини мустаҳкамлаш учун рўёбга чиқарганини, аслида у ҳақида ҳеч нимани билмаслигини эслади.

Темурийларга қурилган музей томидан чакки ўтиб, полини зах босиб кетаётгани хусусида эшитганида, ҳар сафар тишини қисавериб, тишлари тўкилиб адо бўлаётганига гўё Амир Темур сабабчидек, шунда, дурбинни атрофида гирди-капалак бўлиб юрган вазирларининг қайси бирининг бошига уриб, муштларини дўллайтирди…

У қайтиб юмшоқ курсига ўтирганда, ғазаби бироз босилган бўлса ҳам, алами уни тарк этмаган эди. Ҳали бир қаричлигида унга ёпишган бу бедаво касаллик, унинг ҳақиқий худоси эди. У баъзи-баъзида ўзига қарши туриши мумкин эди, аммо ҳеч қачон ғазабига қарши туролмасди. У нимаики қилса, шу кўринмас балойи азимнинг амри билан қиларди. Болалигидан тақдирнинг унга нисбатан бешафқатлиги туфайли қалбидаги инсон зотига бўлган чексиз нафрат зайли билан туғилган бу кўринмас бало, унинг ҳақиқий қиёфасини ифодаларди.

Онасини яхши биладиган баъзи кимсалардан етиб келган мишмишларга кўра, уни онаси қорнидалигида шу дардга мубтало бўлган, дейишади. Улоқчи отларнинг туёқлари остида қолган боши кесилган серка сингари унинг ҳам калтаклар остида қолиб кетиши, бунга сабаб бўлган бўлса, не ажаб.

Онаси кимдан орттиргани бетайин бу болакайнинг бошини ўзбеклар силаб-сийпаб, етимхонада катта қилдилар. У ўзбекдан чексиз меҳр-шафқат кўрди. Аммо унинг меҳр-шафқатини – туғилмасидан ҳаётга ва одамларга чексиз бир нафрат орттирган болакай, Аллоҳнинг ўзига бўлган меҳр-муруввати, адли-инояти, деб ўйламади. Акси, барчасини ўзбекнинг овсарлигию, кучсизлигига йўйди. Шу учун ҳам у ўзбекларга нисбатан чексиз бир нафрат ичида, ғазабга тўлиб улғайди.

ChinorИлик едирганинг бир кун илигингдан олади, деганлари сингари у охир-оқибат, ўзбек қўйнида асраган заҳарли илон бўлиб чиқди. Ўзбекнинг кўзининг ёғини еб улғайган етимча, ахири унинг мислсиз душманига айланди.

Етим қўзи боқсанг, оғзи-бурнинг ёғ бўлар, етим бола боқсанг, оғзи-бурнинг қон бўлар, деган ўзбек матали ўзининг нақадар ҳаётийлигини кўрсатди…

У дамини бироз босиб олгач, хиёбоннинг нариги юзасида қад ростлаган Юридик унверситетнинг ғиштин биносига боқди.

Бу бино ўн тўққизинчи асрда рус истилочилари томонидан қурилган эди. У билан бино ўртасини дарахтлари кесилиб, қўлнинг кафтидек очилиб қолган хиёбон ажратиб турарди. Хиёбоннинг қоқ ўртасида, от миниб турган Амир Темурга ўрнатилган ҳайкал бор эди. Атрофидаги дарахтлар ҳали жуда ҳам ёшлиги учун ҳайкал кўзга маҳобатли кўриниши баробарида, у ўзининг чиройи билан ҳар қандай одамнинг  диққатини ўзига тортарди.

Президент ўзига орқа ўгириб турган Амир Темур ҳайкалига тикилар экан, унинг кўзлари авваллари пайқамаган бир нарсани кўриб қолди. Кўзларига отнинг икки чоти орасидан бир ножоиз нарса кўриниб, уни ҳушёр торттирди. Иккита қайроқтошдек жуфтлашиб, ўртасидан дуккаги бўртиб турган у нарсанинг Анжуманлар Саройидан кўзга яққол кўриниб туриши, билган одам учун ўзгача бир маъно касб этарди. У зудлик билан Амир Темур ҳайкалини тиклаган ҳайкалтарошни топиб келтиришларини буюрди.

Ўй-хаёллари тўзғитгач, унинг хотирасида Совет йилларидан муҳрланиб қолган манзаралар жонланди.

Ўша дамлар, қанчалар яхши экан, деб ўйлади, у. Амир Темур ҳайкали ўрнида, ўша замонлардаги Карл Маркснинг салобатли бюстини кўзлари олдига келтириб, унга нисбатан адолатсизлик қилгани учун, ичида ўзидан-ўзи хафа бўлди. Иложини топса, уни ўрнидан ҳеч қачон олиб ташламаган бўлишини ўйлар экан, эвазига бутун бошли пойтахтдаги энг гўзал ва қадим хиёбонни вайрон этиб, кўнгли таскин топган кунларига, пичирлаб тасаннолар ўқиди.

Ўзини жиноятга руҳлантирган Бош вазир Шавкат Мирзиёевнинг у бир қарорга келгунича, хиёбондаги бутун чинорларни кесилмасидан туриб, казо-казолар учун мебел ясайдиган усталарга олтин баҳосида пуллаганидан эса, унинг хабари йўқ эди.

Орадан ярим соат ўтмасдан ҳайкалтарошни бошини ерга тиркаган эчки каби туртиб-тортқилаб, унинг олдига олиб келдилар.

– Ҳаёт ҳайкалтарош, сиз билан биз тарошдаги тош! – деди, ҳамиша бировларнинг фикрини ўғирлаб, ўзининг зукколигини намойиш этишни хуш кўрадиган президент. – Менга яқинроқ келиб, тўғрига боқинг-чи, аллома, кўзингиз нималарни илғар экан.

Ҳайкалтарош ойнадан олис-олисларга боқиб:

– Биноларни ва бевақт хазон бўлган забардаст чинорларнинг қон йиғлаётган тўнкаларини кўряпман, – деди унинг нима учун бу нарсаларни сўраётганига ҳайрон бўлиб. – Яна, қирилиб кетган қавмининг оҳ-воҳига дош бера олмасдан, қадди дуто бўлган ёш ниҳолларни ва бир замонлар жаннатийлиги билан одамларнинг кўзини яшнатиб, мусаффолиги билан кўнгилларни яйратадиган файзи-тароват мулкларини топтаган хосиятсиз бир замонни кўряпман. Дарахтлар кесилгач, юзага қалққан сизот сувларини, Анжуманлар Саройи пойдеворини емиришни бошлаган захни кўряпман…

Ҳайкалтарошни тинглаётган президент, ич-ичида чакки эмас, деб ўйлади.

chinor5Унга Анжуманлар Саройи пойдеворини зах емираётганини ва янги қурилган Навоий кутубхонасининг ертўласини сув босиб, қанчадан-қанча китобларнинг чириб кетгани ҳақидаги хабарларни, ўз вақтида етказган эдилар. У ўз олдига қўйган мақсадига оғишмай амал қилиб, улкан мувафаққиятларга эришаётганидан чексиз мамнун бўлган эди.

Умуман, унинг даврида қурилган иншоатларнинг аксарияти, яроқсиз ҳолатга келиб қолганди. У бу қурилишларнинг қурилмасдан олдин тендерга қўйилишини, тендерга қўйилган ҳар бир иншоатни қуриш ҳуқуқини пора эвазига сотиб олиш мумкинлигини яхши биларди. Қўлига ҳужжатларни киритгунча, қурулишнинг умумий суммасидан ўн фоизни пора сифатида сарфлаган ташкилотнинг мақсади ҳам, бир сўмни шу йўл билан ўн сўм қилиб олишдан иборат эди. Қурулиш битгунича, умумий сумманинг эллик фоизига қурилган ҳар қандай иншоатнинг ўн йил ўтмасдан пойдевори чўкиб, табиий равишда деворлари ёрилиб кетиши, ўз-ўзидан бутун ўзбекистонликларга маълум эди.

Шартномада кўрсатилиши мумкин бўлган сумманинг юз фоизига иншоатни қураман, деган ташкилот иншоатни қуриш ҳуқуқини қўлга киритмасдан олдин инқирозга учраб, охир-оқибатда, ташкилот раҳбари “Ўзбек модели” услубиятини ўзлаштира олмаганлиги учун қамалиб кетарди.

“Ўзбек модели”нинг бу ўзига хос усулидан президент ҳамиша, ўзида йўқ фахрланарди. У ҳозир ўзи турган Анжуманлар Саройининг ҳам италияликларнинг маблағларига қурилганини, ҳалигача олинган пулларнинг қайтарилмаганини ҳам яхши биларди. Қизи Гугушанинг ўша пайтдаги ўйнаши ва жиноий шериги Одил Жалолов – “зеромакс”нинг бу иш бошида турганини, италяликлардан олинган пулларнинг эллик фоизи ҳали хорижда, бошқа ҳисоб рақамларга ўтиб кетгани ҳам унга маълум эди.

Одилнинг тепасида эса, граф турарди. Шу кунларда Ўзбекистонга оёқ босмай қўйган графдан президент чўчиб яшагани боис ҳам, унинг оиласи ва республика ҳудудларидаги кўчмас мулкларини гаровда ушлаб турарди. Графнинг оиласини қўлидан чиқазса, граф унинг қизлари ва невараларини бир кун ичида, ер юзидан супириб ташлаб, бутун нафратини унинг ўзига қаратарди.

Шу каби улар орасида, кўпдан кимса билмас ўйинлар давом этиб келарди. МХХнинг бошлиғи Рустам Иноятов бутун хавфсизлик кучлари ихтиёрини қўлга олгунча, унинг бош жаллоди ва Ички ишлар вазири бўлган Алиматов, у билан графнинг ўртасида келиштирувчи мақомда эди. Алиматов Путин ёрдамида обрўсизлантирилиб, миясида ўсмаси бор деган уйдирма иддао билан лавозимидан олиб ташлангач, президент графдан ўзини олиб қоча бошлади. Ўлмас Кашшей каби ҳайвоний бир ҳис билан жони Рустам Иноятов қўлига ўтганини билгач, у гиёҳванд моддалар олиб келаётган миён-милён долларлардан юз ўгиришга мажбур бўлди…

(давоми бор)

Эргаш Сулаймон