O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Болагинам

Болагинам
199 views
17 September 2013 - 14:30

Ўлар бўлдим, болагинам,
Элтиб қабрга от мани.
Бир кунингга ярар бўлсам,
Бир қоп кепакка сот мани.

Бошима етди бу замон,
Эл беиймон, халқ беиймон,
Кўрар куни итдан ёмон,
Тушунмаслар ҳайхот мани.

Алпомишнинг ғурури йўқ,
Донишманднинг шуури йўқ,
Дардим айтсам уришиб дўқ,
Дерлар “мухолифат” мани.

Майдон ичра мард топилмас,
Борини ёв писанд этмас,
Эл на қиларини билмас,
Ўйғот мани, ўйғот мани.

Бир сўз демайди баччағар,
Жуфти халолин бичсалар,
Тубан кетдикми шу қадар?
Қийнар ахир иснод мани.

Ўлар бўлдим, болагинам,
Элтиб қабрга от мани.
Бир кунингга ярар бўлсам,
Бир қоп кепакка сот мани.

Озодбек Элкезар