O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Болаларимни излаб топишга ёрдам беринг…

Болаларимни излаб топишга ёрдам беринг…
132 views
18 August 2014 - 9:45

onaizorСамарқанд вилояти ҳокимининг сайёр қабули пайтида вилоятнинг Иштихон туманида яшовчи аёл пул топиш мақсадида Россияга кетган иккита ўғлини излаб топишга ёрдам сўрди, деб ёзади 12news.uz.

“Менинг иккита ўғлим ишлаб пул топиш мақсадида Россияга кетганди. Кимдир уларни йўлдан урган. Энди улар ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ, хат ҳам ёзишмаяпди. Болаларимни излаб топишга ёрдам беринг…”, – дея кўзида ёш билан мурожаат қилган туманда яшовчи аёл.

Самарқанд вилоят маъмурияти матбуот хизмати маълумотларига кўра, яна учта шундай мурожаат бор.

“Бу ерда вилоят ҳокими ноқонуний тарзда пул ишлаш учун ҳорижга чиқиб кетишнинг салбий оқибатлари ва бу борада ҳукумат томонидан олиб борилаётган чоралар ҳақида тушинтириш берди. Маҳалла фаолларини ҳамда корхона ва ташкилотлар раҳбарларини янада огоҳ бўлишга чақирди”, – дейди матбуот хизмати вакили.

ЎХҲ ахборот бўлими