*ГАЗЛИ СУВ*апаратчаларни муҳандиси, янги авлод инженерлари:
Фарзандга илм ўқитиш Ислом динидаги муҳим фарзлардан бири. Бунинг аҳамияти ниҳоятда буюк. Чунки илм туфайли фарзанд Аллоҳни танийди, ҳақ билан ботилнинг ўртасини ажратади. Фарзандларимиз дунёю Охират саодатининг калитини илм орали қўлга киритадилар.
Аллоҳ таоло айтади:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا قُوا أَنْفُسَكُمْ وَأَهْلِيكُمْ نَارًا وَقُودُهَا النَّاسُ وَالْحِجَارَةُ … التحريم : 6
Аввало хар бир инсонни ўз фарзандига ярашагина орзу умидлари ва мақсадлари бор.
Энди хозирги Ўзбекистон воқеълигига караб хулоса чиқаришимиз мумкинки, болаларимиз жуда ҳам «зийрак ва ихтирочи» бўлиб қолдилар.
Ота онага ёрдам бераман деган максад 7,8 ёшдаги болаларимизни онгида пайдо бўлди.
7 июнь 2001 йил Новосибирск шахридан Тошкент аэропортига қайтар эканман,хар уйга кайтганимда Риштон шахар бозорига кириб ўзбекча бозорлик қилиб Сўх анклавига уйимга бориш одат бўлиб колган эди.
Риштон шахар бозорда асосан болалар савдо қилишади. Бирам меҳрибон ва чаққонлиги ва тили бурролигидан ҳайрон қолиб сотиб олмайдигон нарсангизни ҳам,сотиб оларсиз.
Ота она тарбиясими ёки бозор тарбиясими, муомилалари ҳам жуда ёкимли…?
аммо деярли барчаси илмсиз. Мактабда ўқимайди.
Нимага?
Чунки ота она шароити оғир иш йўқ. Ҳамма ерларни Каримов фермер хўжалик килиб бўлиб берган,пули бор одам яхшигина ерли бўлди.
Пулсизлар ишсиз қолди. Шундан кейин ишсиз қолган аҳоли болалари билан ҳаракат қилиб, тирикчилик рўзғорни юргизишга харакат килишга мажбур бўлдилар.
Мактаб илм ва машғулий амалиёт деган нарса 1993 йилдан бери йўқ.
Ҳозирги пайтда баъзилар болаларни таълим тарбияси йўқ, деб кўпинча болани ота онасини айблашади. Баъзилар ўқитувчиларни айбдор қилади.
Аммо, энг айбни каттаси тепада ўтирганларда ёки букунги жорий тузимдадир.
Агарда давлат бошида диктатормас инсофли президент бўлганда хеч качон болачалар пахта ёки газли сув апаратчалари инженери бўлмас эди.
1986 йиллар эсимда бор шахарга чикиб газли сувни танга ташаб ичар эдик, хозир эса автобусдан тушмасдан кўрасиз сув сотадиган болалар аравачаларда югуради ортингиздан.
Худди касалхонани реанимация бўлимидаги апаратига ўхшаган шланги ҳам осилиб куйилган арава. Шарбати эса қонга ўхшайди.
Ёнинга келиб ёш ёш болачалар ака қанакасидан? Деб, қичкираверади.
Оқидан деб, қўяман. Чунки, мажбур ичиш керак. Ичмасангиз бўлмайди. 50 метргача оркангиздан стакан билан югуриши ҳам мумкин.
Давлатимиз тараққий этган ҳаёт фаровон деб, гапиради Каримов. Шуми тараққиёт?!
Болаларимиз илм ўргатмасдан сандикдай апаратчалар билан кўчаларда югуриб юришса, келажагимиз қандай бўларкан?!
Уларнику тўғри тушиниш керак. Бу тирикчилик айб эмас. Очликдан Худо сакласин. Аммо, уларни шу аҳволга туширганлар ким?! Шу давлат амалдорлари эмасми?! Улар юргизаётган адолатсиз сиёсат эмасми?!
Яна неча минглаб болажонлар ота Оналари ёнида пахта майдонларида пахта теришаяпди?! Мактабга борадиганлари эса, Ўқитувчилар бошчилигида далада «Илм олишади»
Дунёнинг бошқа бирорта мамлакатида болалар бунчалик хор эмаслар.
Биз ота оналар ўз фарзандимиз келажаги учун курашмасак ким уларни ҳақ ҳуқуқларини ҳимоя қилади?!
Уларнинг келажаги фаровон бўлиши эса, юртимиздаги ноинсоний режимни ўзгаришига боғлиқдир. Қачонгача фарзандларимиз эрталабдан кечгача далаларда пахта теришади ёки кўчаларда сув сотадилар? Қачонгача норасида сингилларимиз ва опаларимиз дарбадар мардикорлик қилишади?
Қачонгача золимлардан кўрқамиз? Қачонгача ўз ҳақ ҳуқуқимизни талаб қила олмаймиз?!
Шундай саволлар ҳар биримизни ўйлантиради. Ҳаётимизда бир ўзгариш бўлиши учун ниятларимизни амалга оширишимиз учун келинглар Ўзбекистон Халк Харакатига бирлашинглар!!!
Биз ҳам ўз ҳақ ҳуқуқимизга эга бўлайлик!
Ер ости ва усти бойликларимизга ўзимиз эга бўлиб таракиётимизни бардавом ҳаётимиз фаровон бўлишига эришайлик!!!
Ҳамаларингизга бардамлик ва ишларингизга мувафакиятлар тилайман! Яшасин,Фаровонлик, Тинчлик ва Озодлик!
М.Назиров
Франция