O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Босқинлар хорижий сармоядорларни қўрқитмоқда

Ўзбекистонда чет эл сармоядорларига қарши ўтказилаётган сиёсат сабабли, бу мамлакатда тижорат фаолияти олиб бориш қийин, ҳатто имконсиздек кўринмоқда.

Босқинлар хорижий сармоядорларни қўрқитмоқда
35 views
06 August 2012 - 10:24

Ўрта Осиёнинг энг кўп сонли аҳолисига эга бўлган Ўзбекистонда охирги кунларда чет эл сармоядорларига қарши ўтказилаётган чора тадбирлар сабабли,  Тошкент ўзининг дўстона юзини қанчалик сақлаб қолишга ҳаракат қилмасин,  бу мамлакатда сармоядорларга кўра тижорат фаолияти олиб бориш қийин, ҳатто имконсиздек кўринмоқда.  Бунга мисол қилиб, Ўзбекистонда фаолият кўрсатиб келаётган энг катта алоқа компанияларидан МТС ишчиларининг ҳибсга олиниши ва 3 ойга давлат томонидан ёпиб қўйилишини келтиришимиз мумкин.

17 июлда Тошкент ҳокимияти МТС фаолиятини 10 кунга тўхтатиб қўйди. 30 июлда эса бу қарор 3 ойга узайтирилди.  МТС ширкати солиқлардан бош тортиш сабабли ҳамда ноқонуний  пул бирлигида иш кўргани учун, унга 1, 3 миллион АҚШ доллари миқдорда жазо белгиланган.

Бешта бошқарув вакили (улар орасида Россия фуқароси ҳам бор) ҳибсга олинган.  Россия ҳукумати  Ўзбекистоннинг тобора жиддий тус олиб бораётган бу ҳолатни тўғирлаш чораларини  топишга чақириб, ўз фуқаросининг ҳибсда тутилишидан мамнун эмаслигини билдирди.   МТС компанияси эса уларга қарши қўйилган айбловни рад этиб, “рус сармоядорларининг тижоратига босқинчилик” деб воқеаларга баҳо бермоқдалар.

МТС Ўзбекистон алоқа воситасининг 40% ини бошқараётган бир даврда унинг ёпилши 9,5 миллион абонентларнинг рақиб компанияларга ўтиб кетишига сабаб бўлди.  Кузатувчилар Ўзбекистондаги бу ҳолатларнинг сабаби, қўйилган айбловларга боғлиқ эмас, деган фикрга келмоқдалар.  Бундай шубҳа уйғотувчи муомала ва яқинда “Зеромакс” концернининг зудлик билан ёпилиши Ўзбекистоннинг ёпиқ иқтисодиётига қарши нохуш кайфиятни кучайтирмоқда.

Таҳлилчилар фикрича, энг кўп фойдага эга бўлган ширкатлар республика бўйича фақат танланган одамлар тарафидан муаммосиз юритилади.  Буларнинг орасида Германиянинг “Шпигел” журнали ҳисоботига кўра, 2010 йилда капитали 570 миллион АҚШ доллари миқдорида бўлган Гулнора Каримова энг олдинги қаторда ўрин олмоқда.

IHS Global InsИght минтақа таҳлилчиси Лилит Геворгяннинг EurasИa.Net билан бўлиб ўтган ёзишмаларида, Ўзбекистон тижорати ва иқтисоди бевосита сиёсий элита билан боғлиқ эканлигини ва Ўзбекистон бозорига қирмоқчи бўлган ҳар қандай сармоядор Ислом Каримов бошчилигидаги бу сиёсий элита “кўмагисиз” фаолият юритиши имконсиз эканлигини яхши англаб олишган, деб ифодалайди.

Америка дипломатик ҳисоботларида ҳам Ўзбекистон ҳукуматининг иқтисод устидаги бошқаруви таъкидлаб ўтилиб,  бу мамлакатдаги иқтисодий жараёнга норозилик билдирган чет эл сармоядорларининг сони йилдан йилга ўсиб бораётгани ифодаланган.  Охирги тўрт йил ичида бу рўйхатни Туркия ва Осиё сармоядорлари ҳамда МТС фирмаси қаторида кўплаб рус ширкатлари тўлдирди.

Булар орасида ўтган йили ўзининг 50% ҳиссасини сотишга рози бўлган ва бош технологи 12 йилга қамалган  Британия ширкати Oxus Gold,  бошқарувчилари қочиб қутула олган, бир тарафдан қоча олмаган Туркия сармоядорларига оид Туркуаз ширкати ишбилармонлари,  Ўзбекистон ҳукуматига қарши суд жараёнига кирган Ҳиндистоннинг Spentex industries текстил копманияси,  бу йилда ўз фаолиятини тўхтаган Carlsberg компанияси ва ҳоказолар рўйхатнинг давомида ўрин олмоқдалар.

Бундай тартибсиб ҳолатларда ҳам Ўзбекистон ҳукумати   энергия,  метал, аграр ва ишлаб чиқариш соҳалари билан бир қаторда, жорий йилнинг май ойида 497 та иқтисодий секторни  хусусийлаштириш қарорини олди.

Расмий статистик маълумотларнинг Ўзбекистон иқтисодининг 2011 йилида 8. 3 % ўсганини ва бу йил учун тахминлар 8 % ўсишни кўрсатишига қарамай чет эл ишбилармонлари ишонарли кучсиз бу давлатга сармоя киргизишдан бош тортадигандек кўринмоқда.

Ишбилармонлар ҳуқуқлари, Тошкентнинг таъкидлашича, қонун тарафидан ҳимоя қилинишига қарамасдан норозои бўлган сармоядорлар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда  ва уларнинг фикрича, Ўзбекистонда қонунлар тартибсиз равишда қўлланилмоқда.  Ўзбекистон иқтисодий кўрсаткичлари эса дунёдаги энг ночор иқтисодий аҳволдаги мамлакатлар қаторида ўрин олган.  Ўзбекистондаги тартибсиз иқтисодий жараён ҳатто АҚШнинг ташқи ишлар вакилларнинг диққатини тортди ва улар Ўзбекистонни бу тартибсизликларга барҳам беришга чақирди.

Ўзбекистон иқтисодининг яна бир диққат жалб қилувчи тарафи, бу унда тобора илдиз отиб бораётган “қора бозор” жараёнидир.  Яъни,  Ўзбекистонда расмий курсдан 3 баравар қимматга сотилаётган АҚШ доллари ҳозирда 1900 сўм миқдорини кўрсатмоқда.

Бунга кўра,  МТС воқеаси Ўзбекистоннинг сармоя юзини яна ҳам қоралаб,  аҳволини оғирлаштирмоқда ва, кўриниб турибдики, Каримов бу ҳолатга қарши чора тадбирлар кўриш ниятида эмас, дейди Лилит Геворгян.

http://russian.eurasianet.org/node/59493
Саида Саидова таржимаси