O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ботир Парпиев Солиқ қўмитаси раиси лавозимидан бўшатилди

Ботир Парпиев Солиқ қўмитаси раиси лавозимидан бўшатилди
175 views
11 May 2018 - 19:12

Би-Би-Си радиосининг хабар беришича, Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ботир Парпиев Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика Кенгашига таништирилган.

71 ёшли Ботир Парпиев Кенгаш раисининг Кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган.

Генерал Парпиев 2004 йилдан буён Ўзбекистон Солиқ қўмитасини бошқариб келаётган эди.

Бунгача у Ички ишлар вазири ўринбосари, Фавқулодда вазиятлар вазири, Давлат Божхона қўмиталарига раиси лавозимларини эгаллаган.

2017 йил октябрида Ботир Парпиев саломатлиги туфайли Солиқ қўмитаси раислигидан бўшаш ҳақида ариза ёзгани хабар қилинди.

Президент Мирзиёев бу аризани қабул қилмаганини видеоселектор мажлислардан бирида айтган эди.

Ботир Парпиев Ислом Каримов ҳукуматидаги узоқ йиллар олиймақом лавозимларни эгаллаб келган раҳбарлардан бири.

Ботир Парпиевнинг қудаси Рустам Иноятов 1995 йилдан 2018 йил 31 январигача Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик хизматини бошқариб келди.

Рустам Иноятов лавозимидан бўшатилганидан кейин хизмат номи Давлат Хавфсизлик хизмати деб ўзгартирилди.

Жаноб Иноятов президентнинг давлат маслаҳатчиси этиб тайинланди.

Рустам Иноятовнинг куёви Бобур Парпиев бугунги кунда “OrientFinansBank” хусусий акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси лавозимини эгаллаб тургани хабар қилинади.

ЎХҲ хабарлар бўлими