O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Бош вазир ўринбосари аслида ким?

Бош вазир ўринбосари аслида ким?
2,393 views
28 May 2021 - 13:31

Таҳририят почтасига ўзини Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг собиқ ёрдамчиси деб таништирган шахс томонидан ушбу мактуб келиб тушди. Эътиборингизга тақдим қилинаётган мактубда келтирилган иддаоларни очиқ манбалар орқали тасдиқлаш имкони бўлмади. Шу сабаб муаллиф келтирган иддаолар Эрк Партияси нуқтаи назарини ифодаламайди. Шу билан бирга мактубда шахсий муносабатлар билан боғлиқ фикрлар ўрин олгани учун баъзи исмларни қисқартирилган ҳолда беришга қарор қилдик. Бу иддаоларни инкор қилувчи фикрлар бўлса сайтимиз таҳририяти қарши тарафга ҳам минбар беришга тайёр эканини маълум қилади.

Президент Мирзиёев ҳукуматга келган дастлабки йилларида Каримов даврида ҳукуматда юқори мавқега ва таъсирга эга, ўзига эҳтимолий рақобатчи бўлиши мумкин бўлган бир қатор амалдорларни ҳукуматдан қувди, ҳатто айримларини ҳибс этди.

Мирзиёев Каримов давридаги сиёсий режимни билвосита танқид қилган ҳолда, ўша даврдаги ҳукуматни олий бўғинидаги ҳукумат амалдорларини ўз вазифасига нолойиқ, деган айбловлар билан бирин-кетин тозалай бошлади, бироқ ҳаммасини ҳам эмас. Айрим собиқ амалдорлар нафақат ҳукуматда қолди, хаттоки, ҳукуматдаги парвозлари сезиларли юксалди ҳам. Президентнинг бу сийловидан кўплар қатори Азиз Абдуҳакимов ҳам бебаҳра қолмади. Айни кунларда Абдуҳакимов бош вазир ўринбосари – туризм ва спорт вазир лавозимидадир.

2010-2018 йилларда Давлат мулкини бошқариш, монополияга қарши кураш, Туризм қўмитаси раиси, шунингдек Меҳнат вазири лавозимларида фаолият кўрсатган Абдуҳакимовнинг ҳукуматга келишида Шуҳрат Ғуломов етакчи рол ўйнаган.

Япония ҳукумати билан ўтган бизнес форумида назарга тушгани айтилган Абдуҳакимовнинг Шуҳрат Ғуломов камандасида ўз роли бўлган. Бироқ, Мирзиёевнинг энг ашаддий душмани ҳисобланган Шуҳрат Ғуломовнинг командасининг аъзоси Ғуломов қуёши сўнгандан кейин ҳам парвозда давом этиши абсурд кўринсада, Абдуҳакимовнинг ҳокимиятда қолиш учун доимо заҳира вариант бўлган. Бир сўз билан айтганда Абдуҳакимов Каримов даврида бир вақтнинг ўзида ҳам Ғуломов ҳам Мирзиёев командасига ўйнаган.

Абдуҳакимов ўзбек ҳукумати амалдорларига хос анъанани давом эттириб, давлат маблағларини ўмариб, уни хорижда легаллаштириш учун қатор бизнес структураларини ташкил қилиб қўйган.

Хусусан, Москвадаги “Ауфгусс” (Ауфгусс, адрес: м. Ясенево, ул. Голубинская д. 16), “Раискиипар”, (Райский Пар, адрес: ул. Свободы, 89, к5 Москва, 125481), “Тропический остров” (Тропический остров, адрес: м. Таганская, ул. Нижегородская, 32а) ва жами 8 та Спа салонга ҳамда Россиянинг элит туманларидан 4 та квартира ва 2 та дала ҳовлига бош вазир ўринбосари Абдуҳакимов эгалик қилади.

Бу квартираларнинг бири Гулнора Каримовадан тортиб олиниб, Мирзиёев даврида Абдуҳакимовга совға қилинган. Москвадаги кўнгил очар марказларини ташкил қилиш ва фаолият кўрсатиши жиноий доиралар қарорлари билан боғлиқлигини ҳисобга олинса, Абдуҳакимов посцовет ҳудуди фаолият кўрсатадиган жиноий доиралар билан яқин алоқалари борлигини кўрсатади.

Абдуҳакимовнинг шахсий аҳлоқий сифатлари ҳам мақтанадиган даражада эмас. Унинг муқим оиласи мавжуд эмас, турли муддатда турли аёллар билан яқин муносабатда бўлиб, кейинчалик бир четга улоқтириб бошқаси билан яшашда давом этади. Бугун ижтимоий тармоқларда ўзини тадқиқотчи дея тақдим қилаётган А. У. айни кунда Азиз Абдуҳакимов билан муносабатда бўлиб турмоқда.

Мирзиёев Абдуҳакимовга қаттиқ ишонади ва бу ишонч президентга панд беришга яхшигина имконият бериш бўсағасида. Тошкентдаги ҳукуматга яқин бўлган йирик тадбиркорлар билан хос суҳбатларда Азиз Абдуҳакимов энг камида бош вазир лавозимига, эҳтимолки президент лавозимига ҳам ўзининг лойиқлигини ва бу мақсад учун ҳаракатлар бошлаганига ишора қилган.

Қолаверса, Абдуҳакимов хорижлик ҳамкасблари билан ишдан ташқари яқин муносабат ўрнатиш учун мунтазам ташаббус кўрсатиб келади. Хорижлик ҳамкасбларининг шахсий элеcтрон почталари орқали ёзишмалар олиб бориб, баъзан бу ёзишмаларда давлат сирига оид маълумотларни ҳам ёки билиб, ёда билмасдан ошкор қилиб келмоқда. Биздаги маълумотларга кўра, ДХХ бир ой аввал президентга Абдуҳакимовнинг халқаро алоқаларда ўз бошимчалигига оид хавотирлари юзасидан маълумот тақдим қилишга уринган, бироқ номаълум сабабларга кўра бу маълумотлар президентга тақдим қилинмади. Шу тариқа, Абдуҳакимов парвозда давом этмоқда.

Абдуҳакимовнинг собиқ ёрдамчиси

Таъририят почтасидан