Ҳукумат раҳбари таъкидлаб ўтганидек, “дангкасалар” ўз юртимиздаги даромадли ишлардан қочиб хорижга дам олгани кетиб бизларни шарманда қилишмоқда. Бу гапи билан юртбошимиз ўзини жуда ишга муккасидан кетганлардан қилиб кўрсатмоқчи бўлгандир балки.
Чунки у куну тун ишлайди, ойлаб уйига келолмайди, яқинларини соғинади, уларни қўмсайди. Борай деса иш кўп, албатта дангкасани фарқига борадида.
Энди ўша дангасаларни айтайлик, улар ўзи қачон ишлагиси келади? Ҳар икки куннинг бирида конвой қуршовида билан уйига келади, эрталаб яна ўша конвой қуршовида ишга кетади. Тинмай голф ўйнашади, ҳаммалари тағин теннис жинниси бўлишса албатта, ишлармиди улар? Хорижга дам олгани кетишдида шунга.
Аммо ўша “дангасалар” ишчан ҳукуматимиз иқтисодини эплаб қўйишаяпти экан. Яна ажиб томони, бу “дангаса” ишламаса ҳам давлат ғазнасига пул тушаверсая, иқтисод ривожлансая, ҳаммамиз бориб ўша ерларда дам олиб иқтисодимизни янада ривожлантирсак бўларкан. “Дангаса” лар ишламаганларидан тўйлари ўтмоқда, оиласи оч қолмаяпти, ха асосийси анави газ дегани билан свет деганига солиғларни кўпи билан бериб қўйяпти, гарчи уларни нима эканини анчадан буён билмай тезак ёқиб юрган бўлса ҳам.
Энди ишласа оч қоладида, шунга дангаса бўлиш пул топишнинг зўр усули. Оилангни ҳам боқасан, тўйингни қиласан, уйингни қиласан, маркаб оласан, давлатни ҳам боқасан, хуллас ишинг беш. Энди бу уйига ойлаб бормай ишлаётган юртбошимизга бир назар солсак ҳақиқатда, ишни тагида қолган, йўғ-е-е-е, иш уни босиб қолган. Тинмай ишлаганидан мана ўзимизнинг табиий бойлигимиз бўлган газ ҳали ҳам хонадонларимизга баъзида меҳмон бўлади холос. Шунда ҳам қаердан биламиз, қаердир портлайди ёки ёниб кетади, ана шундан биз газ борлигини бир ўтириб эслаймиз.
Ёки бу ишли раҳбаримиз светни ҳам бир амаллаб беролмади, фанар деган нарса бор у ҳам рахбаримизга ўхшаб дарров ёруғини тугатади, ёнсин десангиз зарядка керак, свет устида эса ҳали бирор 20 йил ишлашади бу ишчанлар. Ҳа, бу ишга тўймаслар “дангасалар” учун ҳам иш топиш устида жуда кучли ишлашганига қараганда шу яқин яна икки йил ичида 8 миллионлик “дангасалар” сони хеч йўқ 10 миллиондан ошади. Ахир ишлиларимиз шунинг устида ишлашяптида. Ишли Рахбаримиз хатто овқатланишга вақт топа олмайди, дангасалар хохласа ейди хоҳласа ичади, хоҳласа олмани бир тишлаб отиб ўтиради, аммо раҳбаримизни олмага вақти йўқ. Вақти йўқлигидан мана қизлари тарбиясиз жоҳилистон бўлиб ишлаб юришибди. “Нафсим мени балодир, бировни рисқини тишлатодир” вазирлигида ишлаб. Энди “дангасаларда” вақт сероб хоҳласа оиласида тарбият ўтади, хоҳласа машварат.
Аммо негадир фарзандларини аксарияти тарбиятли чиқмоқда. Ё алҳазар, бу қандай мўжиза “дангасанинг” оиласи тарбиятли, маъсиятдан йироқ. Ишчан раҳбаримизнинг ишчан хизматкорларини қаранг, жонингиз ачишиб раҳмиларингиз келиб йиғлаб юборасиз.
Барака топгурлар эртаю кеч ишлашади, нима иш қилишади билмайману лекин ишлашади. Улар ҳам дам олиш нима эканини билишмаса керак, ахир энг катта раҳбарлари ойлаб уйига бормай ишлайдию, булар ҳеч йўқ ҳафтада бир марта уйларига боришса керак энди.
Аммо бизга мазза, Россияга келдик, бизни кутиб олишди, “ҳа, ишлаб зерикдингларми, энди дангаса бўлиб бир дам оласизлар, ойига 500-600 $ берамиз, агар зўр дангаса бўлиб берсангизлар 800 $ қилиб берамиз” – дейишди.
Ана, дангасалик томирларимиз бўртиб-бўртиб чиқиб кетдику, кейин бошқа “дангасаларни” ҳам чақириб мана сафимиз милллионларга қадалмоқда. Хайрият, раҳбарлар ишни суйишаркан, улар қолишди келишмади “ўлгинимизча ишлаймиз” дейишди, қойиле, лекин дам олишни мутлоқ исташмаяпти.
Энди раҳбарларимиз шу жааа қаттиқ ишлашвордими, билмайман шу мардикор бозорлари жааа ривож топиб гуллаб кетдида. Аёлми, эркакми, ёшми, қарими, энди туридан борда.
Лекин ҳаммасини йўқ деганда битта “дангасаси” бор Россияда. Ҳа, яна ишчанларимизни саъй ҳаракатлари, кечалари билан ухламай фидоий ишлашлари ортидан мана ҳамма ёқда чала иморатлар, бузилган бозорлар, асфалтни орзу қиладиган йўллар жуда кўпайиб кетди, ахир ишчанларимиз ишлашмоқдаку.
Энг катта ишчан фидоий комунист раҳбаримиз мана шундай ишёқмасларга ортиқ тоқат қила олмади, шартта “дангасалар” деб қўя қолди, манимча уни дангасаларга ҳаваси борга ўхшайди.
Шу бир нарсани ўйлаб қолдим-да, шунақа ишчанлиги билан Россияга ишлагани шахсан юртбош бўлиб эмас, бир гастербайт бўлиб борса қанча маош оларкин ишчанлиги учун? Ахир у ерда фақат “дангасаларга” маош бериладику! Бир ўзига ўхшаган ишга чанқоқ раҳбарларини ҳам чақириб бир ишлашса маош олиша олармикин?
Ҳа, бир кўчаларни супуриш, полларни артиш ҳақида фикрлари кейин ўзгарармикин? Бу ишчан раҳбар ўз юртимизда иш тополмаганимизни “ўқимаганлик” билан қаричлар экан. Россияда иш топсак албатта “дангасалик” билан изоҳлайдида. Билмайдики, олий маълумотлилар тиқилиб ётибди Россияда, фақат “дангасада” улар ҳам.
Жаноб Каримов! Албатта дангаса одам бошқаларни ҳам дангаса деб ўйлайди. Фаросатингиз бор, демак нима демоқчи эканимни тушундингиз!
ИЙМОН МУФАССАЛ