«ВАЛФАЖР» КИТОБИДАН
БОҒДА
Кўзим тўлди,
Юрагим тўлди
Соғинчлардан ва аламлардан,
Томоғимга недир тиқилди
…Ва бақириб юбордим бирдан!
Қўшним менга қаради чўчиб,
Новдадаги қуш кетди учиб –
Мени «тентак» деб ўйлар қўшним,
Лек билмадим фикрини қушнинг.
1972
(104)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (67-саҳифа.)