O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Бугунги аҳвол

Бугунги аҳвол
174 views
11 April 2013 - 11:14

(Шеър)

844CDB6D-A943-4B9F-B9A9-0176FFE608-zb0qkЮрак санчиб тез урарга ўтди бирдан,
Ҳаловатдан асар ҳам қолмади дўстлар.
Алангладим ён-атрофга хавотирдан,
Ибодатдан асар ҳам қолмади дўстлар.

Минг ҳаққини ютиб қўйди мусулмонлар,
Қоринлари кўпроқ тўйди мусулмонлар,
Риёкорлик тўнин кийди мусулмонлар,
Итоатдан асар ҳам қолмади дўстлар.

Тирик мурда тўлди,  аммо тобут йўқдир,
Гуноҳлардан асрагувчи совут йўқдир,
Авом тугул пешволарда субут йўқдир,
Садоқатдан асар ҳам қолмади дўстлар.

Тилда болу, қилган иши ғирт заҳардир.
Мунофиқлик бир эмас, минг кеч саҳардир,
Ким кўп ёлғон деса,  ўша савдогардир.
Тижоратдан асар ҳам қолмади дўстлар.

Бир -бирларин ғажиб ётмиш ҳатойи деб,
Ном олмишлар булбул хониш садойи деб,
Тажвидларин тўғирларлар Худойи деб,
Тиловатдан асар ҳам қолмади дўстлар.

Ҳаммасига кўникинг сиз, қонлар ютманг.
Фойда йўқдир ривоят деб китоб титманг,
Намозхонин қизларидан ҳаё кутманг,
Ҳижолатдан асар ҳам қолмади дўстлар.

Лафз изламанг минг талоқ бир талоқ бўлди,
Топган-тутган фатволари гуноҳ бўлди,
Тамаки-ю, нос тупуриш мубоҳ бўлди,
Кароҳатдан асар ҳам қолмади дўстлар.

Аллоҳни бир деган инсон қилса риё,
Оят-ҳадис турмушинда бўлса рўё,
Саҳарларда булбул зикр қилар аммо,
Тароватдан асар ҳам қолмади дўстлар.

Жамоатлар фирқаларга бўлиндилар,
Дум патлар курк товуқдек юлиндилар,
Вужудла бир қалбан қатл қилиндилар,
Муҳаббатдан асар ҳам қолмади дўстлар.

Бу умматнинг фақири гар бир лоф урса,
Тоғлар қулар бу кибрга қарши турса,
Фиръавнни ҳайрон айлар қаср қурса,
Саҳоватдан асар ҳам қолмади дўстлар.

Ҳеч бириси “не бўлар” демас қиёматда,
Ҳиёнатлар хўп кўпаймиш омонатда,
Пора ҳалол ҳисобланган бу умматда,
Диёнатдан асар ҳам қолмади дўстлар.

Эр деганлар эртаю-кеч уйда ухлар,
Аёлидан на ҳижолат, на қалб тиғлар,
Қиз жувонин аҳволига маймун йиғлар,
Балоғатдан асар ҳам қолмади дўстлар.

Қулаб кулга айланди-ку Ҳивалари,
Чорвасида қўйдан кичик тевалари,
Дон эксалар дондан кичик мевалари,
Барокатдан асар ҳам қолмади дўстлар.

Биронтаси кечар билмас молу жондан,
Аллоҳ учун бош чиқармас хонадондан,
Мунофиқни ажратолмам мусулмондан,
Фаросатдан асар ҳам қолмади дўстлар.

Бир тарафни айлайдилар карвон бозор,
Бир томонда масжид бўлар қадим мозор,
Пирга қўлин берарлару, Худо безор,
Мурруватдан асар ҳам қолмади дўстлар.

Мўмин бўлиб мақсадлари кайф бўлди,
Сахобалар сийратлари хайф бўлди,
Олимларга бу диёрлар тоиф бўлди,
Муҳаммаддан асар ҳам қолмади дўстлар.

Гапирсалар шариатдан кулгим келар,
Минг турланмиш юзларин бир юлгим келар,
Кас жонларин олар қотил бўлгим келар,
Далолатдан асар ҳам қолмади дўстлар.

Бирисида ботирлик бор, фаросат йўқ,
Бирисида қўрқоқлик бор,  жасорат йўқ.
Муҳаммадий умматига кўп қилманг дўқ.
Шижоатдан асар ҳам қолмади дўстлар.

Гапирдик кўп амаллардан кетди ҳаёт,
Узоқларга қочиб кетмиш биздан нажот.
Қиёматда йиғлаб турар бўлсак ҳайхот.
Шафоатдан асар ҳам қолмади дўстлар.

Дўстимизни қатл этдилар, шархлолмадик,
Мўминликнинг қийматини нархлолмадик,
Харом бирла ҳалол кўрсак фарқлолмадик,
Надоматдан асар ҳам қолмади дўстлар.

Минг яхшидан афзал ўтмиш ёмонларим,
Ҳов,  қайларга қочдингиз ўнг томонларим,
Китобларга жило бўлган замонларим,
Ҳилофатдан асар ҳам қолмади дўстлар.

Қайга боқманг ғаним отлиқ, ёв ғолибдир,
Мўмин деган тўрт тарафга ҳўп нолибдир,
Ҳамма бирдек гумроҳликни тан олибдир.
Ҳикоятдан асар ҳам қолмади дўстлар.

Эй, ғор нафсим ҳотиржамсан, тинмай ухла.
Ўтмиш ўтди, сен мозийни шифтга михла.
Али, Усмон даврларин эслаб йиғла,
Матонатдан асар ҳам қолмади дўстлар.

Савдо демиш қутлуғ йўлда берарлар жон,
Лек бомдодга очилмас кўз, топиб имкон.
Топиб беринг Аллоҳ деяр битта инсон.
Лаёқатдан асар ҳам қолмади дўстлар.

Ёддан кетмиш бу дунёнинг хисоботи,
Ҳаддан зиёд моддий бўлди инсон зоти,
Йигирма биринчи аср кашфиёти,
Ривоятдан асар ҳам қолмади дўстлар.

Манга алам Чингизларни сўлжайтирган,
Ботуларнинг ўнг йўлини сўлғайтирган,
Термизийни, Бухорийни улғайтирган,
Салтанатдан асар ҳам қолмади дўстлар.

Диним дея, яноқлари намлар қани?
Одамларни ухлатмаган ғамлар қани?
Ҳар қишлоғи олим берган дамлар қани?
Ул шавкатдан асар ҳам қолмади дўстлар.

Ҳофизлардан танга йиққан шоирлар кўп,
Пишмай туриб сувин сиққан шоирлар кўп,
Тўрт қаторни шеър, деб чиққан шоирлар кўп,
Шеъриятдан асар ҳам қолмади дўстлар.

Араб сори сафар қилманг, минг ювиқсиз,
Дин номидан ном топурлар ҳалойиқсиз,
Мазҳабига юрмасангиз мунофиқсиз,
Рисолатдан асар ҳам қолмади дўстлар.

Башар ўғли муаммога ҳўп йўлиқмиш,
Бунда нафси улуш қилган дардни йиқмиш,
Лек ҳар тузум манфаатдан келиб чиқмиш,
Адолатдан асар ҳам қолмади дўстлар.

Кўринг бунда табибликка даъволарни,
Ўйлаб чиқиб турлик туман балоларни,
Сўнгра эълон қиларлар минг даволарни,
Табобатдан асар ҳам қолмади дўстлар.

Ҳамма билар, ёлғончи сўз захар, майдир,
Уни мўмин ўз дўстига ичирмайдир,
Тақводори ваъда берса, бажармайдир,
Омонатдан асар ҳам қолмади дўстлар.

Илмлиси кўп куладир отиб ҳанда,
Ўзгаларнинг аҳволоти пароканда,
Ҳақ сўзга жой қолмаган бу гул маконда,
Ҳидоятдан асар ҳам қолмади дўстлар,

Сувлари терс оққан кунлар ҳалак бўлди,
Сахобалар ҳодисоти эрмак бўлди,
Валийларни кўрган дамлар эртак бўлди,
Кароматдан асар ҳам қолмади дўстлар.

Айтишарди жаннат асли эрур Ватан,
Ул манзилга то етгунча йўллар тикан,
Кўрдим мано бу дунё хўп сотқин экан,
Бу роҳатдан асар ҳам қолмади дўстлар.

Эй Хайруллоҳ хайр сени тарк этмасдан,
Худо учун иш қилиб қўл, жон кетмасдан,
Қара телба дунё сени қаритмасдан,
Фароғатдан асар ҳам қолмади дўстлар. ! ! !

Хайруллоҳ Ҳамид