O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Бугун ўзбекнинг гуноҳкор ўғлининг туғилган куни…

Бугун ўзбекнинг гуноҳкор ўғлининг туғилган куни…
672 views
20 December 2021 - 17:35
Яратган жон ато этган барча жонзотлар каби инсоният ҳам тирикчилик деб тирмашиб, янаям аниқроғи, асосан, устини бут, қорнини тўқ қилиш учун яшаркан.
Бу дунёи дунда тирикчилик ташвишидан, қорин ғамидан, тамоққа ямоқ топиш ўйидан ортиб, миллати, Ватани, халқи, тили, дини, эли, эрки ишқида ҳаётини тикадиган мардлар бармоқ билан санарли, бундай шахслар мингтадан битта! Муҳаммад Солиҳ ўша мингтанинг биттаси!
Солиҳ ана шундай саралардан бири!
Бироқ кимдир унингдек қудратли иродага эга бўла олмаслиги аламидан – ҳасаддан ёниб, яни кимдир илик илинжида, ва яна бири амал умидида Муҳаммад Солиҳ кўксини, мана 30 йилдирки туҳмат ва ҳақорат ўқлари-ла илма тешик қилди ва қилиб келмоқда.
Ҳа, ҳақсиз!
Солиҳ айбдор!
Негаки у Сизу бизга ўхшаб яшай олмади!
Амалдор қаршисида тиззаси қалтирамади!
Нафс илинжида чўқиниш нима билмади, маккорлик, ғайирлик, хопнлик кўчасига кирмади!
Тамоқ ишқида тилёғламалик қилмади!
Сизу биздек субутсизлик, сурбетлик йўлидан юрмади, юролмади!
Айримлардек қорин қулигина бўлолмади! Нафс илинжидагина нафас ололмади!
Фоний дунё ишқида иймонини бир пулга сотолмади!
Уй, амал, машина хасталигида биродарларини, кларга қўшиб, ғурури, орини бир чақага пуллолмади!
Ҳа, Муҳаммад Солиҳ айбдор, У кечириб бўлмас гуноҳкор!
Негаки у сизу бизга ўхшаб яшай олмади!
Энг дахшатлиси, унинг елкалари фисқу фасод бобида тантиларнинг жамики туҳмат тошларини кўтарди, кўтара олди. Қадди букилмади, иродаси синмади, сочилмади.
Бугун ана шу айбдорнинг, сизу биздек бебурд бўлолмаган, виждонни жиғилдонга уриб умргузорлик қилиш кўчасидан ўтмаган, инсофсизлик қилиш қўлидан келмаган, хиёнат нима билмаган бир гуноҳкорнинг туғилган куни….
Муҳаммад Солиҳ! Оллоҳнинг туҳфаси туғилган кун, Эгам марҳамат қилган умирнинг яна битта баҳори муборак!
Муҳаммад Солиҳ, Яратган суйган солиҳларинигина ана шудай ноёб сифатлар билан сийлайди – синайди…
Ўткинчи дунё алдам-қалдамларига алданмай, тубанлик тўрига тушмай, зангламай синов пиллапояларидан ўтган яна бир йиллик муборак собит қадам қутлуғ бўлсин….
А, атрофдаги айрим аламзадаларга эса сиздек гуноҳкор бўла олмаслиги, бунга иродаси етмаслиги, умри эссиз эсганлиги алам!

Малохат Эшанкулова