Сирожиддин Саййид (Ёзувчилар уюшмаси раиси) Президентни мадҳ этиб ёзган қасидасини ўқидим. Очиғи кўнглим айниди. Бундайлар тахтга ким чиқмасин фарқи йўқ, мадҳ этаверишади. Улар шахсни эмас тахтни севишади, ҳурмат қилишади. Шунинг учун бундайларнинг мақтовига ишониб қолиш керак эмас. Айнан шундай инсонлар шахсга сиғиниш, культ личности яратишни бошлаб беришади. Айнан шунақалар янгидан янги Туркманистонлар пайдо бўлишига сабабчи бўлишади. Айнан шундайлар шоир деган номни обрўсизлантиришади.
Ҳа, айтишингиз мумкин балки хақиқатта ич ичида шундай ҳиссиётлар туғён ураётгандир. Бўлиши мумкин лекин, мен бунга ишонмайман. Ундан олдин ҳам Каримовга атаб шеърлар ёзган. Омон бўлса кейин ҳам ким келишидан қатъий назар уни ҳам мадҳ этади. Улар пахтакорликни, маддоҳликни мансаб пиллапоялари бўйлаб кўтарилиш ёки ўз ўрнини сақлаб қолиш кафолати деб ўйлайди. Афсуски ҳозирги жамиятимизда бундай фикрлашда ҳануз илгаригидан озроқ бўлса ҳам жон бор.
Бундай шоирлар тарихда қолмайди. Улар ўз умри давомида қорин тўқлиги ва усти бутлигидан бўлак нарсадан каттароқ мақсадларга назарлари етмайди. Бошқа олийжаноб қадриятлари йўқ.
Сўнгги бир неча ўн йилликда ўзбек адабиёти батамом хароб бўлди. Бунга қайсидир манода Сирожиддин Саййиднинг ҳам ҳиссаси бор.