Шу соатларда Усмонли Империяси(Туркия)нинг эски пойтахтларидан бири бўлган Бурса шаҳрида қизиқарли бир анжуман бўлиб ўтмокда.
Шаҳарнинг “Сари жомеъ” номли Конференциялар залига тўпланган 300 га яқин дин арбоблари (муфтийлар, имом-хатиблар) анъанавий (исломий) тиб буйича маърузалар тингламокдалар.
Асос маъруза Ўзбекистонлик ҳакима Ойдин Солиҳ тарафидан тақдим этилди.
Ойдин Солиҳ 2008 йилда илк дунё юзини кўрган ва шу кунгача қайта-қайта нашр этилган “Ҳақиқий тиббиёт” китобининг муаллифидир.
Унинг даволаш услуби билан Туркия ва Оврўпада мингларча хаста шифо топди.
Туркияда ҳакима Ойдин Солиҳнинг юзга яқин актив фаолият кўрсатаётган талабалари бор.
Ҳакима айни пайтда Истанбулда 2012 йилдан бери расмий фаолият кўрсатаётган “Табиий Сиҳат Институти” (Natural Health Institute) нинг фахрий президентидир.
ЎХҲ ахборот бўлими