O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Бухоро ва Тошкентда ЎХҲнинг зулмга қарши варақалари

Бухоро ва Тошкентда ЎХҲнинг зулмга қарши варақалари
163 views
30 January 2013 - 11:08

JanubiyVokzal-2Ўзбекистон Халқ Ҳаракати (ЎХҲ) мухбир ва фаолларининг хабар қилишларича, Бухоро ва Тошкент кўчаларида Ҳаракатнинг зулмга қарши варақалари тарқалмоқда. Бухоро шаҳридан бу ҳақда илк марта хабар келган бўлса, Тошкентда 4-ҳафта варақаси ҳам секин аста пайдо бўлаётгани тўғрисида маълумот ва фотосуратлар олинди.

Бухорода истиқомат қилувчи фуқароларнинг ЎХҲ мухбирларига билдиришича, шаҳарнинг бир қатор бекатларида, асосан  деҳқон бозори атрофидаги автобус бекатларида “Бизда нима бор?” шеъри ҳамда “Нега қишлоқ жойларда газ ва свет йўқ? Мақсад нима? Ўзбекни эзиб, қирғин қилишми?” деган саволлар ёзилган варақалар ёпиштириб кетилган. “Бундан Бухоро милицияси ва ҳавфсизлик хизмати ҳам хабар топган кўринади, чунки эртаси куни барча варақалар бекатлардан олиб ташланганига гувоҳ бўлдик”, дейди бухоролик фуқаро.

JanubiyVokzalУнинг айтишича, оддий бухороликлар зулмга қарши варақаларни ҳайрат билан ўқиб, Ўзбекистон Халқ Ҳаракатига қизиқиш билдира бошлаган. “Ўша варақаларни автобус бекатида ўқиётган одамларнинг бир-бириларидан: “Ўзбекистон Халқ Ҳаракати қандай ташкилот ўзи? Қаерда жойлашган? Унинг раҳбари ким?” – деб сўраётганини кўрдик. Варақаларни кўздан кечираётган бир бухоролик йигит эса: “Бу ташкилот ҳукуматга қарши ташкилот эканлиги ёзган нарсасидан ҳам, анави муштнинг расмидан ҳам билиниб турибди”, деди. Хуллас, ЎХҲнинг варақалари одамлар орасида шундай савол ва мунозараларни келтириб чиқаряпти”, дейди қадимий шаҳарда истиқомат қилувчи фуқаро.

ChilonzorSavdoMarkazi02ЎХҲ томонидан бошланган “Зулмга қарши 7 кун” тадбири доирасида эълон қилинаётган варақалар Тошкент шаҳрида тарқалаётгани ҳақида хабар ва фотосуратлар келиши давом этмоқда. Пойтахтдаги мухбирларимизнинг билдиришича, куни кеча эълон қилинган 4-ҳафта варақаси (“Ўзбекистонда бегуноҳ мусулмонларни турмада чиритаётган раҳбар ким? Ўзбек тадбиркорларини талаётган суюқоёқ аёл ким?” саволлари битилган варақа) ҳам шаҳар кўчаларида секин-аста пайдо бўляпти.

Хусусан, шундай варақалар Чилонзор савдо маркази ва Жанубий темир йўл вокзали атрофидаги автобус бекатларида ёпиштириб кетилган. Мухбирларимизнинг сўзларига кўра, айрим жойларда ёпиштириб кетилган варақаларнинг номаълум одамлар томонидан йиртиб, ерга улоқтирилганини ҳам кўриш мумкин.

ЎХҲ хабар маркази