O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Буюк Турк ҳукмдори Атилланинг мозори

Буюк Турк ҳукмдори Атилланинг мозори
154 views
05 March 2016 - 5:00

atillaВенгрия пойтахти Будапештда Дунай устидан ўтадиган янги кўпригининг асосий қурилишини амалга оширган ишчилар VI асрга оид бир қабр топдилар. Йодгорликни тадқиқ қилиш натижасида буюк Хун лидери, эҳтимол шахсан Атилланинг ўзининг қабри бўлиши мукинлиги аниқланди.

Қабрни кўздан кечирган гуруҳ аъзоларидан Будапешт Университети тарихчиларидан Альбрехт Раммштайн “Бутунлай ақл бовар қилмайди” дея тарифлади. “Барча анъаналарда Хунларга боғлиқ кўп сонли от суяклари, ҳар хил қурол аслаҳалар ва бошқа қолдиқларни топдик. Булар орасида метеорит темиридан ясалган бир қилич бўлиб, бу қилич Атилланинг афсонавий “Скифларнинг муқаддас уруш қиличи” бўлиши мумкин, фақат буни тасдиқлаш учун яна тадқиқотлар ўтқазиш лозим.” Рим тарихчилари “Тангрининг ғазаби” дея атаган Атилла, келиб чиқиши Ўрта Осиёдан кўчманчи халқ бўлган Хунлар ҳукмдори эди. Милодий 434 йилда ёш ва гўзал бир Гот маликаси Илдико уйлангандан сўнг 453 йилга, яъни ўлимига қадар ҳукм сурди. Ҳамда Ғарбий ва Шарқий Рим Империясига бир қанча ҳарбий юришлар ва бу ҳужумлар кейинчалик Варварлар истилоси ёки Буюк кўчиш дея номланган Герман аҳоли ҳаракатларига сабаб бўлди. Булар эса Римнинг қулаши ва Европа ўрта аср бошланишини сезиларли даражада жадаллаштирди. Венгерларнинг кўпчилиги уни мамлакат асосчиси дея қабул қилади. Қабрнинг маҳаллий ҳудудда топилиши асрлардан буён баҳс ва музокораларга сабаб бўлган Хунларнинг ва Атилланинг шахси ва келиб чиқиши масаласига бир қанча аниқлик киритиши мумкин. Қазиш вақтида топилган кийим парчаларининг ва қимматбаҳо буюмларнинг тадқиқ қилиниши ҳозирга қадар жуда яхши қайд қилинган бу халқнинг маъданий келиб чиқиши ва тижорий тармоқларига янги бир очиқлик киритиши мумкин.

ЎХҲ хабарлар бўлими