«ВАЛФАЖР» КИТОБИДАН
БУЮРТМА
Сиймо эмас,
Башара эмас,
Қиёфа сурати керак, унутманг.
Чўққига чирмашаётган одамнинг
Ҳақиқий тасвири керакдир менга.
Чўққида қўшиқ айтаётган,
Чўққидан қулаб тушаётган
Одамнинг табиий тасвири керак.
Севгимга чалинган юракнинг
Турли ҳолатлардаги расми,
Ялинаётган тилнинг,
Фақат бир алфозда –
Ялинаётган пайтдаги сурати.
1980
(151)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (94-саҳифа.)