БУҚАЛАМУНЛАРДАН БИТТАСИ
Менга бир укамиз “Алишер Қодиров ким” деб ёзибди. Алишер Қодиров “Миллий Тикланиш” партияси етакчиси:
2019 йил 10 октябрь куни Евроосиё иттифоқи номигагина иқтисодий, ортида эса сиёсий мақсадлар яширинган дея унга қўшилишга қарши чиқди. 2019 йил 10 ноябрь куни эса Иттифоққа қўшилиш керак бўлса таклифни маъқуллашини билдирди.
2019 йил 17 ноябрь куни тарқалган Ортиқхўжаев аудиосининг ҳаққонийлигига шубҳа билдирди.
2019 йил 14 декабрь куни Ақтўбада ёнган 52та ватандошимизга текизиб, “ўзини ҳурмат қилган одам 50 долларни тежаш учун ёниб кетиши аниқ бўлган автобусда 50 даража совуқда йўлга чиқмайди” деб айтди.
2020 йил 6 январь куни ҳаммамизни қўрқитиб, “Миллий Тикланиш” партияси мухолифатга айланиши мумкинлигини айтди.
2020 йил 21 январь куни кўнглимизни хотиржам қилди ва Президентни “Ли Куан Юдан ҳам кўп ислоҳот қилганини” айтди.
Ўша кунлари авжига чиқдилар. ЎзЛиДеП номзодини аллақачон кўрсатиб бўлган Бош вазир Абдулла Ариповга биз аслида сизнинг номзодингизни кўрсатмоқчи эдик деди. Аслида этика нуқтаи назаридан жим турса бўларди. Лекин у жим туришни маъқул кўрмади.
Улуғбек Ашур