Ҳа, мен дарди бир бедавоман… “Тўғри сўз туққанингга ёқмайди”, деган нақлни унутиб қўйган, “Оқимга қарши сузма”, деган ақидага амал қилмайдиган дарди бедаво…
Айнан ана шу ҳақгўйлик принсипим ортидан ўгай бўлиб қолган дарди бедаво…
Йўқ, сиз ўйламанг, мен айни дамда ҳукуматнинггина ўгай боласи эмасман!
Ўйлайсизки мен мухолифат ва ё инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларининг эркатойиманми?
Йўқ, адашасиз, мен мухолифат ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячилариниг ҳам ўгай қизиман!
Ғирт етимман!
Тиксўзлигим, ёлғонга тоқатсизлигим, сохтакорликка муросасизлигим ортидан қисқа шу 8 йил мобайнида мухолифат ва ҳуқуқбонлар орасида МХХдан ҳам хатарлироқ рақиблар, йўқ, аниқроғи, душманлар орттиришга улгурган аёлман!
Бу соҳа одамларининг фисқу-фасоди, қитмирлигу хоинлиги МХХ ходимлариникидан ҳам хавфлироқ ва хатарлироқ.
Ишонасизми, мен ўз хизмат вазифасини ўтаётган орган одамидан ва ёки МХХ зобитидан заррача ҳайиқмайман. Негаки, унинг йўналиши, асл мақсади менга маълум. Шу сабаб, МХХдан ўзимни ҳимоя қилиш усулларини, эҳтиёткорлик омилларини биламан.
Аммо менинг ожиз жиҳатим шундаки, мен мухолифат орасида, ҳуқуқбонлар орасига адашиб ва ё атай кириб қолган (олган) икки томонга ўйнайдиган, иймонсиз, инсофу виждонсиз шайтонбаччалардан қўрқаман.
Ундай тубанларнинг хатарли жиҳати шундаки, сиз бунингдек одамнинг йиртқичидан ҳимояланишингиз зарурлигини, шарт эканлигини билмасдан, фурсатингизни бой бериб қўясиз. Қаршингдаги йиртқичдан, шердан, ҳатто МХХдан ҳам ҳимояланиш осон, бироқ икки олам одамлари қутқусидан, қулоқлар ҳамласидан қутилиш мушкул…
Усмон Ҳақназар ўтирибдими? Кўпам суюнманг. Мана, мен борман.
Буқаламунлар, шармандаликка тайёр туринг!
Сизга ваъда бераман, мен тез кунда ҳукумат бошқарувидаги бедодликлардан эмас, ўзимнинг ҳақиқий фаолиятимни мухолифат ва ҳуқуқбонлар орасидаги ёғочга тушган қуртлардан тозалашдан бошлайман.
Икки томонга йўрғалайдиган қулоқларнинг даври ўтди.
Фош қилиш фурсати етди.
Буқаламунлар, шармандаликка тайёр туринг!
Яшасин янги ҳукумат. Раҳмат шуларга, барча қулоқларнинг қаро қилмишларига оид маълумотларни қўлга киритдим.
Фактлар сўзланганда, кўраман, ҳолингиз не кечаркин… Илгарилари қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилдан кейин чиқади дейишарди… Замон шиддаткор… Бу гал у қадар кўп фурсат керак бўлмади.
Малоҳат Эшонқул