БУ БАЙРАМ КИМГА?
Кимга байрам, кимга…, деганларидек ҳозиргина бизга етиб келган маълумотга кўра Фарғона шаҳридаги “МДМ ЮЛДАШЕВ” хусусий фирмасига вилоят ҳокими топшириғи билан 5-6 мулозим келиб қонунга зид тадбирни амалга оширишга ҳаракат бошлашибди.
Вилоятда таниқли бўлган уролог врач, бир неча муддат вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб охирги пайтлар хусусий клиника очиб иш юргизаётган тадбиркор Файзулло Юлдашев ўз клиникаси ёнида кўп қаватли турар жой биноси қурган эди. Банкдан олган кредити эвазига тикланган бино битиши билан унинг биринчи қаватини вилоят ҳокими зўрлик билан Ёшлар иттифоқига тортиқ қилиб юборганди.
Қанча уринишлардан кейин тадбиркор Ф.Юлдашев мулкининг бу қисмини қайтариб олганди. Лекин бу воқеадан ҳеч қанча ўтмай мана бугун ҳокимият вакиллари рейдерлик режаси билан ташриф буюришибди.
Айни пайтда ҳали кредит қарзлари ечилмаган хусусий объектнинг ўша биринчи қаватини ҳокимият балансига беғараз ўтказиб берилиши мақсадида тадбиркор Ф. Юлдашевга босим ўтказиляпти экан.
Олтиариқлик таниқли тадбиркор Солижон Мирзажонов, фарғоналик Ҳамидулло Топиболдиевлар қаторига энди Ф. Юлдашевни ҳам қўшишга астойдил уринилаётган кўринади бу хабардан.
Катта мақомли идоралар авф этган шахс олдида қонун ҳам ожиз қолади шекилли.
А.Эргашев