O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Давлат қароқчиларининг қопқонлари

Давлат қароқчиларининг қопқонлари
39 views
12 October 2013 - 14:29

 

DIKTATOR Ўзбекистонда валюта операцияларини ихчамлаштириш учун Вазирлар Махкамасининг қарорларига биноан Ўзбекистон фуқороларига банклар томонидан “VIZA” картасига 2000 АҚШ долларигача бўлган миқдорда бемалол бугунги кунда олиш мумкин,  деб белгиланган.  Шу туфайли мен иккита ўғлим Россия давлатини Москва шаҳрига бораётганлиги учун  мен  уйимга яқин бўлгани учун Микро кредит банкига мурожаат қилдим. Ушбу банк ходимлари мижозга нисбатан илиқ муомаласи умуман йўқлигидан ташқари,  тузукроқ тушунтиришни ҳам билишмайди, ҳаммаси “сен тушунтир,  сен тушунтир”  деб бир- бирига ошира бошлашди.  Уларни айтишича тушунтириб ўтиришга умуман вақтлари йўқ экан.  Хуллас,  мен эрталабдан кечгача зўрға аниқлаганим:  Микрокредит банкда фақатгина “ВИЗА” картасида доллар соладиган картаси бор экан.  Мен, “ ҳа,  менга худди шу доллар соладиган карта керак”,  десам, банк ходими менга ,  “йўқ бу картга фақат доллар солинади”, деди. Яъни сўмни аккредитация қилиб солиш учун яна бир “ВИЗА” карта керак экан,” уни қаердан олай?” десам, уни фақат ЎЗСАНОАТ ҚУРИЛИШ банкдан олиш мумкинлигини айтишди, мен юқорида айтилган банкка эртаси куни бордим. У ерда ҳам ходимларни вақти йўқ экан, чунки хонада улар гурунг қилиб ўтиришибди . Мен кирай десам,  “амаки кутиб туринг”,   дейди. Ярим соатларда ҳам уларни гурунги тугамагач, мен яна уларга мурожаат қилиб кирдим . Мен кирганимда  “чиқиб туринг,  ҳозир келаман”,  деб эшикни қулфлади. Мен сигарет чекадиган жойга чиқсам ўша йигит яна гурунг қилиб сигаретини чекаётган экан, мен уни чиқиши билан изидан чиқиб хонага кирдик. Навбатда ҳам мижозлар кўпайиб қолибди. Муаммоимни тушунтирсам банк ходими мендан хорижга чиқиш билетини талаб қилди. Мен унга  “мана энди, агар виза карта олсам билет оламан , чунки ҳозир барча компанияларда билет долларда бўлиб қолган”, дедим.  Банк ходими менга худдики мен халқ  душмани дек “эээй амаки,  авиа чиптани олиб келсангиз “виза” карта қилиб бераман”,  деди . “Мен ахир долларга билет олишим учун менга доллар керак”,  десам у менга– “роса гаранг қилдингизда, қонунда шундай белгиланган”,  деди.

images (48)

Мен унга  “қайси қонунда, қани шу қонун?”  десам,  ушбу ходим менга  жеркиниб қолди. Мен раҳбарига кириб айтсам, у ҳам ходимини ёнини олиб у тўғри тушунтирганини айтди. Мен қарз ҳавола қилиб ҚОРА БОЗОРДА сўмни ДОЛЛАРга валютачилардан қиммат нархда алмаштириб,  Давлат  томонидан сунъий криминални  қилишимга  мени  мажбурлашди.  Яна мен қўрқиб – қўрқиб қўлга тушмай деб бир кун вақтимни кетказиб АҚШ долларига алмаштириб авиа кассадан  билет олдим ва яна ЎЗСАНОАТ ҚУРИЛИШ Банкига билетни кўтариб бордим. Яна мен аввалгидан ҳам баттар қийналиб, илтимос қилиб банк ходимини олдига кирдим. У менга: “Хўп яхши, паспортингизни беринг”,  деди ва барча ҳужжатларни,  ҳатто Овир четга чиқиш рухсатномасининг  нусхасини  ҳам  олди. Менга у айтишича ушбу  “ВИЗА” карталар 2 та бўларкан, биттаси долларовый,  иккинчиси сўммовый дейишди. Қандайдир шартномаларга  имзо чекишимни айтишди.

Мен “тўхтанг, сиз менга  олдин тушунтиринг”,  дедим.  У менга тушунтирди: “Сиз бу “ВИЗА”  карталарини  бекор олаяпсиз, чунки 2000 АҚШ долларини ташлаганингиз билан уни ичидан 100 % пулингиз чиқмайди . Чунки картани ичида 100 доллар қолиб кетади. Ҳатто  терминал аппаратида ҳам 1900 доллари кўринади дейди. Ундан ташқари ҳар 100 доллардан 5 доллар хизмати учун олинади. Энг муҳими бир кунда фақат 100 доллар ҳисобингиздан ечиб олишингиз мумкин.  Яъни 18 кунда ҳаммасини  оласиз”, дейди.

“18 кунда 1800 доллар бўлади-ку”,   дедим.

“ Айтдим-ку 5 доллардан хизмат ҳақи учун олинади, яъни жами 95 доллар ушланиб қолади”,  дейди ходим.  “Мени билетимда 10 кунда қайтишим керак- ку”,  десам, “бу қонунни мен чиқарганим йўқ”,  дейди. Ундан ташкари хар бир картага 140 000 минг сўм тўлаш керак экан.

Мени саволим: “менга кўпроқ пул керак чет элда,  менга бу пул нима бўлади?”, дедим. Банк ходими В.М шундай  белгиланганини айтди.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ва И.А.Каримов ўз Халқига қасддан қарор чиқариб БОЖХОНА ходимларига айттириб яқинда ҳам ўз фуқароларини 2000 АҚШ долларидан ташқари одамларга СУНЪИЙ,  улар қазган қопқонларга Давлат қароқчилари томонидан Халқни пешона териси билан топган пулларини ноқонуний деб  олиб қўйиши натижасида ЯРИМ миллион АҚШ долларини Тошкент аэропортида тортиб олиб жиноий ва маъмурий ишлар қўзғатиб,  жарима олишмоқда. Ахир бу тўғридан тўғри қароқчилик – ку!!!! Москвада 10 000 доллар учун ҳатто декларация талаб қилинмайди. Ундан юқори сумманигина атиги  декларацияга кўрсатилса ҳеч кимни иши йўқ. Агар декларацияга кўрсатмай олиб ўтсагина ўша пулни мусодара қилиниш белгиланган……

Бошқа давлатларда ҳам, валюта олиб чиқиш чегараланган, лекин Ўзбекистондай қулоғига ўлчаб чет мамлакатда  атига 2000 доллар билан яна “ВИЗА” карта билан фуқароларимиз қандай яшашини диктатор И.Каримов мазах қилиб,  кулиб , одамларни ошиқча долларларини  қонунга хилоф деб тортиб олмоқда.

Ўзини қизи-чи, 200-300 минг долларлаб бемалол аэропортда олиб чиқиб кетаяпти ва неча марта ҳам чет элларга бориб  қўлга тушаяпти. Унга бу қонунлар ишламайди. Халқимиз жуда ҳам қийналиб кетди. У ерда тўсқинлик, бу ерда тўсқинлик одамлар нима қилишини ҳам билмай қолди. Айтинглар биз энди қандай бу диктатордан қутулайлик????!!!!

 

Шавкат Ражабов