O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Бу муқаддас Ватанда азизми инсон?

Бу муқаддас Ватанда азизми инсон?
149 views
07 November 2012 - 8:25

Каримов режими шароитида, мамлакатимизда инсонларнинг азиз мақомли бўлиши, беъмани бир гапдир. Чунки, халқ ишсиз, зўровон амалдорлар, давлатнинг моддий бойликларини талон-тарож қилаяптилар ва молиявий афёралар орқали катта бойлик орттирмоқдалар. Шу сабабли, иқтисод танг аҳволга туширилган. Натижада, мамлакатда даврий равишда пул индексацияси ўтказилаяпти. Яъни, истеъмол моллари бозорида, нарх-навони тинимсиз кўтараяптилар. Ҳалқ елкасига юкланган бу молиявий зулмдан, кундан-кунга зўриқаяпти.

Ҳукумат халқнинг уй-жой муаммоларига мутлақо бефарқдир.

Тиббиёт хизмати, оддий уколдан тортиб то мураккаб жарроҳлик амалларигача пулликдир. Агар халқнинг аксарият қисми ишсиз эканини инобатга олсак, президентнинг бу фактга бефарқлиги, халқни масхара қилиш билан баробардир.

Мамлакатда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларини ечишда, муаммога ҳеч қачон жиддий эътибор берилмаган.

Юқорида зикр қилинган аччиқ ҳақиқатни тушунган ҳар бир фуқаро, мамлакат кўчалалариниг ҳар қадамида керилтириб қўйилган “Бу муқаддас Ватанда азиздир инсон” шиорини ўқиб, президентимизнинг ниҳоятда безбет эканидан ачинсалар керак.

Каримов режимининг ўлимига оз қолди. Тез орада, халқ орзу қилаётган ойдин кунлар ҳам ташриф буюрар. Ана шунда ҳам бу шиор, ўз ўрнида қолаверажак. Чунки, Қуръони Карим оятларида, Аллоҳ “Одам авлодини азиз ва мукаррам этди”, дейилади. Бу дегани: Ватан муқаддас, инсон азиз бўлмоғи керак дегани. Инсоннинг ўз мукаррамлигига эришмоғи учун жамиятда шароит даркор. Бу шароит, албатта, маърифат билан барпо қилинади.

Ўз мукаррамлигига интилган ҳар бир инсон, жамият ривожига ҳисса қўшаверади. Ўз мукаррамлигига интилган ҳар бир мутахассис ва раҳбар, мамлакат тараққиётига ҳисса қўшаверади. Одамларнинг бир-бирларини ҳурмат қилиши ва қадрига етиши, уларнинг руҳий тарбиясига, яъни, уларнинг ахлоқ ва эътиқодларига боғлиқ. Инсонга мукаммал руҳий тарбия берадиган омил, бу Ислом омилидир. Ислом, ўзининг бу ёлғончи дунёда барпо бўлганидан бери, ўзимизнинг динимиз бўлиб келмоқда. Буни тан олмаслик – жоҳилликдир. Бундан кейин ҳам Исломга тобеъ бўлсак, жаҳолат гирдобига тушиб қолган жамиятимизни, иншоаллоҳ, ундан қутқарармиз. Шунда, мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси, жамиятимз учун азиз бўлиб қолажак.

Нуриддин Жуманиёзов
ЭРК ДП аъзоси 07.11.2012

uzbekistanerk.com