14 ноябрь 2012 йили эрталаб «ЭРК» демократик партияси , “Ўзбекистон Халқ Ҳаракати” аъзоларининг бир қанчасини Ўзбекистон ИИБ терроризмга қарши бўлим ходимлари томонидан хибс этилиши натижасини охирини айтишдан олдин бор ҳақиқатга изох бериб ўтмоқчиман.
Бу сафар ИИБ ходимлари томонидан бизларни ҳибсга олинишимиз яъни Ўзбекистон ичидаги мухолифатни ҳукумат томонидан бир сиёсий куч ҳисобида тан олиниши у ҳокимиятга нисбатан хавф туғдиришини исботидир.
Бизларни ҳар қадамда хоҳ икки киши тўпланайлик хох йигирма киши давомий МХХ ва ИИБлари томонидан кузатувдамизки, гуёки ҳукумат назарида шу оз сондаги кишилар ҳокимиятни қўлга олиб қўяди деган раҳбарларда хавф туғилган.
Мен хибсга олишда, ҳақиқий исмими ёки бошқами, аммо ўзини ИИБ офицери Сариходжаев Ф, сизга нисбатан шикоят тушган, деган баҳонада хибсга олди.
Улар томонидан шу олти соат давомида ИИБ ходимларига мен улар томонидан ноҳақ ушлани турилганимни ва улар ноҳақлигини исботлаб бера олдим.
Улар расман айбини тан олиб, мени чиқариб юборишидан олдин ИИБ ходимларига, мени бесабаб олти соат тутқинда ушлаб турилганим учун ким кечирим сўрайди, деб мурожаат этганимда, шу икки ходим Абдилло ака бизни кечиринг деб кечирим сўради. Бу ҳақиқат.
Абдилло Тожибой-ўғли
«Ўзбекистонда ҳалол ва адолатли сайловлар учун» жамоат бирлашмаси
14.11.2012 й
Тошкент,
Ўзбекистон