O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Бу сохтакорликми ёки сехргарлик, наҳотки адвокат шартномадан бир кун олдин ишда қатнашиши мумкин?

Бу сохтакорликми ёки сехргарлик, наҳотки адвокат шартномадан бир кун олдин ишда қатнашиши мумкин?
158 views
11 June 2014 - 9:20

9 июнь куни «Нафс устуворлигида ўтган датлабки суриштирув қотиллик ҳақиқатини аниқлашга қаратилган эмас» сарлавҳали мақолада бир жиноят иши остида яширинган қонунбузарликлар ва суриштирув органларининг таъмагирлиги ортидан бир ўсмирнинг жиноят ишида айбланувчига айланиб қолиши ҳақида ҳикоя қилинганди. Қуйида мазкур жиноят иши билан боғлиқ тавсилотларнинг давомини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Олий суд раисининг ўринбосари Ш.Газиевнинг 09.09.2013 йилдаги №МБ-11-ум-11-сон жавоб хатида
“Б.Абдурахимовнинг суд хукмида кўрсатилган жиноятларни содир этганликдаги айби, ўзининг дастлабки терговда химоячи Турабоев иштирокида, 20.09.2010 йилда ҳодиса содир бўлган жойда берган иқрорий кўрсатувлари билан исботланган ва суд қонун доирасида жазо тайинлаган”– дейилган. Яъни зўрма-зўраки иқрорни айбловга асос қилиб олингани етмагандай, йўқ ҳимоячини бор деб ҳам ёзилган.

Вахоланки, Ж/иши материалларида, вояга етмаган Б.Абдурахимовга «хуқуқий ёрдам кўрсатиш хақида»ги №70 шартнома мавжуд, у 21.09.2010 да тузилган ва унга биноан адвокат Турабоев 21.09.2010 дан бошлаб хуқуқий ёрдам кўрсатиш мажбуриятини олган. Ҳодиса содир бўлган жойда кўрсатувни текшириш ва гумонланувчини суроқ қилиш тергов ҳаракатлари эса 20.09.2010 да ўтказилгани иш материалларида мавжуд.

Адвокат Э.Турабоев 20.09.2010 даги тергов ҳаракатларида умуман иштирок этмаган, қолаверса иштирок этиш учун унда қонуний асос ҳам эга бўлмаган.

Ахир, қандай қилиб 21.09.2010 йилда тузилган шартнома билан, адвокат 20.09.2010 да ордер олиб ишда қатнашиш мумкин? Бу сехргарликми ёки сохтакорлик?

Ҳақиқатни сохталаштириб, шартнома тузилишидан бир кун олдинги тергов баённомаларида адвокат иштирок этгани қайд этилган. Ушбу хатти-ҳаракат қонун нормаларига тўғри келиши мумкинми?

Шунингдек, 20.09.2010 да кўрсатувларни ҳодиса жойида текшириш тергов ҳаракатида туширилган видео тасмада, ҳамда ж/ишига тикилган 24та фотосуратларнинг бирортасида ҳам адвокатлар тушмаганлиги, ушбу тергов ҳаракатларида умуман адвокатларнинг иштирок этмаганини инкор этиб бўлмайдиган далил сифатида яна ҳам тасдиқлайди.

Аммо, ушбу инкор этиб бўлмайдиган далилларга қарамасдан, Олий суд ҳам вояга етмаган шахснинг ҳимоя хуқуқининг қўпол тарзда бузилиши ҳолатидаги суд қарорларини ҳам, қонун доирасида деб ҳисоблаган.

Олий суд Пленумининг 02.05.1997 йилдаги, «Суд хукми туғрисида»ги №2-сон Қарорининг 6-бандида; «Қонунга зид равишда, шу жумладан, ҳимоя ҳуқуқининг бузилиши оқибатида олинган барча далиллар юридик кучга эга бўлмасдан, улар ҳукмга асос қилиб олиниши мумкин эмаслиги судларга тушунтирилсин» -деб раҳбарий тушунтириш берилган!

Ўзбекистон Республикасининг «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 21-моддасида, -«Олий суд Пленумининг тушунтиришлари, барча судлар ва Қонун хужжатларини қўллаётган бошқа органлар ва мансабдор шахслар учун мажбурийлиги» -қатъий белгилаб қўйилган.
Аммо, ЖИБ Қашқадарё вилояти 1-инстанция суди(судъя Сатторов), ЖПК нормаларига зид равишда, ҳамда Олий суд Пленуми раҳбарий тушунтиришларига риоя этмаган ҳолда ушбу кўрсатувларни айблов ҳукмига асос қилиб олган!

Дастлабки тергов органи томонидан, вояга етмаган шахснинг адвокати ва қонуний вакили иштироки таъминланмасдан, унинг ҳимоя хуқуқининг қўпол тарзда бузилиши холатига, Олий суд етарлича процессуал муносабат билдириш ўрнига, аксинча жиноят-процессуал қонун нормалари жиддий бузилиши ҳолатларини ҳам: -«суд қарорларини бекор қилишга асос йўқ» –деган қонун нормаларига зид бўлган 09.09.2013й. №МБ-11ум-11-сонли жавоб хатини йўллаган!

Нахотки, ЖПКнинг 46, 51 ва 487-моддалари нормалари хақиқатда қонуний кучга эга бўлмаса?

Агарки, ушбу ҳолатни Олий суд қонун доирасида деб баҳолар экан, демак, 2010 йилнинг 21 сентябр куни адвокат Турабоев ва терговчи Ф.Бобоқуловлар томонидан вақт машинаси яратилган ва 21 сентябрдан 20 сентябрга ҳаётни бир кунга орқага қайтарган эканлар-да!!!

Агарки, бутун дунё олимлари вақт машинаси яратилганлигини тасдиқламас эканлар, демак, Ўзбекистон Олий Суди раисининг биринчи ўринбосари Ш.А.Газиев қанчалар юқори нуфуз ва обрўга эга бўлмасин, аммо у ноҳақ, адвокат Турабоев ва терговчи Бобоқуловларнинг харакатлари қонун доирасида эмас, аксинча улар томонидан жиноий қилмиш содир этилган!!!…

Адолат ва ҳақиқат ўрнатилишида одилона ва ҳолисона муносабат билдиришларингизни илтимос қиламиз.

Ҳурмат-эҳтиром ва умид билан
Баҳром Абдурахимов

Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани, Тинчлик МФЙ, Эркин -38;
тел. +998907210725; +998912140916:
E-mail: bahrom2661@mail.ru Skype; bahrom6126