O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Бўлиб ташла ва ҳукмронлик қил

Бўлиб ташла ва ҳукмронлик қил
22 views
16 October 2014 - 10:21

1

“Қиримнинг аннексия қилиниши ва Украина шарқий қисмидаги вазиятни издан чиқарганлик учун Россияга қарши жорий қилинган ғарб санкциялари Москвага жиддий зарар берган ҳолда ўз вазифасини адо қилмоқда. Бироқ, орқага чекиниш ўрнига Кремль ушбу иқтисодий қуролни куч билан таъминловчи АҚШ ва Оврўпа Иттифоқи коалициясини бузишга жон жаҳди билан ҳаракат қилмоқда”, – деб ёзади Foreign Policy шархловчиси Жамила Триндл.

“Россиянинг жавоб зарбаларидан бири – ўзининг оврўпаликларга қарши қўллаётган санкциялари туфайли кўрилган иқтисодий зарарни кўрсатишдан иборатдир”, – дея қайд қилади журналист. Америкалик ҳамкасби билан учрашувдан бироз вақт олдин Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров санкциялар учун Оврўпа Иттифоқининг АҚШдан кўра кўпроқ товон тўлаши ҳақида гапирганди.

“Унинг сўзларига кўра санкциялар Оврўпа Итифоқи учун жорий йилда 40 млрд. евро, кейинги йил эса 50 млрд. евро миқдорида иқтисодий зарар беради”, – дейилади мақолада.

“Мен Лавровнинг ушбу рақамларни қаердан олганлигини билмайман”, – дейди АҚШнинг Украинадаги собиқ элчиси Стивен Пайфер. Россия ҳукумати АҚШ ва Оврўпа Иттифоқи ўртасидаги ўзаро алоқаларга путур етказишга ҳаракат қилмоқда, лекин мен уларнинг бу борада бирон муваффақиятга эришишига ишонмайман, ҳар ҳолда қисқа муддатли истиқболда бунинг имкони йўқ”.

“Лавровнинг иддаолари оврўпалик лидерларга таъсир қилмаса ҳам, алоҳида рус компаниялари судларда баъзи муваффақиятларга эришишлари мумкин”, – деб ёзади Триндл. “Роснефть” афтидан Эронга тақлид қилган ҳолда Оврўпа Иттифоқи санкциялари бўйича судга даъво қилиш мақсадида адвокатлик фирмаси ёллаган”.

Сентябрь ойида “Газпромбанк” банк номидан санкцияларга қарши лоббичилик фаолиятини йўлга қўйиш учун иккита собиқ америкалик сенаторни ёллади. Сенатда баён қилинган маълумотга кўра, банк Трент Лотт ва Жон Броларни ёллаган. Улар ҳозирда Вашингтондаги йирик лоббичилик компанияларидан бири бўлган Squire Patton Boggs ишлашади.

Бу эса россиянинг газ экспорти билан шуғулланувчи “Новатэк” компаниясининг лоббичилик пиари билан шуғулланувчи Qorvis компаниясини ёллаганидан сўнг содир бўлди.

“Шунга қарамасдан, ҳаттоки “Роснефть” Оврўпа Иттифоқи санкцияларининг бекор қилинишига эришган тақдирда ҳам ушбу ғалаба ҳеч қандай аҳамиятга эга бўлмайди”, – деб ҳисоблайди журналист. Санкциялар ҳуқуқи бўйича Ferrari&Associates юридик компанияси маслаҳатчи-консультанти Сэм Катлернинг таъкидлашича, бу каби ҳаракатлар эрон фирмаларига сезиларли муваффақият олиб келмаган. Кўпгина ҳолатларда Оврўпа Иттифоқи ўзининг ҳуқуқий асосларини суд қарорига мослаштириб олди, шундан сўнг эса эрон компанияси ёки банкини яна қайтадан санкциялар рўйхатига киритиб қўйди”, деб изоҳ беради мақола муаллифи.

ЎХҲ ахборот бўлими