«ОҚ КЎЙЛАКЛАР» КИТОБИДАН
БЎШАБ ҚОЛГАН УЙ
Эшикнинг олдида, офтобда
Бўшаб қолган уйдай ўтирибди чол:
Қизи учoқда учиб кетди унинг,
Қайгадир жўнади ўғли поездда.
Кейин, ташлаб кетди уни
Тишлари,
Сочлари,
Мадори.
Энди кўксидаги сўнгги дўсти –
Юрак ҳaм бисотин йиғиштирмоқдa.
Эшикнинг олдида, офтобда
Исиниб ўлтирар бўшаб қолган уй –
Ёлғиз кампир яшар бу уйда.
1975
(58)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (44-саҳифа.)