O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Б.Мусаев ва В.Охуновни хорижга чиқаришмаяпти

Б.Мусаев ва В.Охуновни хорижга чиқаришмаяпти
26 views
24 May 2013 - 4:26

 Ўзбекистон ҳукумати мана икки йилдирки социолог Баҳодир Мусаев ва рассом Вячеслав Охуновга ҳеч қандай сабабсиз ва тушунтуришсиз хорижга чиқиш визаси бермаяпти.OVIR

Мусаев ва Охуновнинг мурожаатидан бир неча ой ўтиб, ўтган йил август ойида фуқаролик, чет элга чиқиш ва кириш бўлими (ОВВиГ) уларга мурожаатлари бўйича ҳеч қандай кўрсатма берилмаганини айтган. Мусаевнинг айтишича, унинг айнан ким уларга хорижга чиқиш визасини бермаётгани ҳақида саволига ушбу бўлмида ишлайдиган маъмур бу “сир”, дея жавоб берган. Унинг тахминича, бундай рад жавобининг сабаби, ўзи ва Вячеслав Охуновнинг электрон адресларига ўтган йил  5 апрель и 6 июнь  кунлари ЎХҲ раҳбари Муҳаммад Солиҳнинг уларни бу ҳаракат қурултойига таклиф қилиб юборган е маил мактублари бўлган. Чиқиш визалари Ўзбекистон билан виза режими ўрнатган давлатларга бориш учун зарурдир. (МДҲ давлатлари истисно). Қонунга кўра бундай виза ариза берилгандан 15 иш куни, яъни дам олиш кунлари ҳисобга олинганда 21 кун ичида берилиши керак.

Ўзбекистон эски советлар ҳудудида хорижга чиқиш учун виза жорий қилган ягона давлатдир. Бу визанинг муддати 2 йил бўлиб, кейин янгиланиши керак. Шу билан Ўзбекистон Конституциясиинг 28 моддасида қонунлар билан чегараланмаган ҳоллар мустасно, фуқаролар руспублика ҳудудида ундан чиқиш ва унга киришда эркиндир, дея ёзилган. Мана шу мавҳум қонун билан чегараланган ҳолларни хавфсизлик хизмати ходимлари ўз билганларича талқин қиладилар. Амалда эса мамлакатдан чиқиш визалари мухолифлар, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, фуқаровийлик фаолларига, улар хорижда мамлакатни шарманда қиладилар, дея берилмайди.

Бундай фаоллар ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун давлат органлари билан судлашадилар ҳам. Ангренлик ҳуқуқбон Дмитрий Тихонов унга узоқ вақт ва асоссиз равишда чиқиш визаси берилмагани учун ўтган йили  ОВВиГ ни судга берганди. Биринчи ва иккинчи даражали суд маҳкамалари унинг даъволарини эшитиб, зудлик билан давлат органларининг ҳақли эканлигини эътироф қилган ва унга чиқиш визаси берилмаслигини айтандилар. Аммо “тепадагилар” бу масалада ортиқча шов шув яхшиликка олиб келмайди, деб ҳисоблаганлари учун Тошкент вилоят судининг қарорига тупурган ҳолда ОВВиГга виза бериш ҳақида топшириқ беришди. Шу тарзда Тихонов суд қароридан икки соат ҳам ўтмасдан ўзи узоқ вақт кутган чиқиш визасини олганди.

А.Волосевич