Бир неча кун ичида Youtube орқали минглаб одамлар томоша қилган “Халқ нидоси” фильми 26 феврал куни Ванкувер шахрида намоиш қилинади.
“Фильмни Ванкуверда яшаётган Ўзбекистонликлар эмас, бутун собиқ иттифоқ ва айниқса Ўрта Осиёликлар хам кўришлари керак деб ўйлаймиз. Шунинг учун биз “Ванкувер экспресс” газетаси мухаририяти билан келишган холда, дунёдаги энг сўнги диктаторлардан бири бўлган Ислом Каримов жиноятлари хақидаги ушбу фильмни газета биносидаги йиғинлар залида намоиш қиладиган бўлдик”, дейди хозирда Ванкувер шахрида яшаётган мустақил журналист, www.yangifikr.com сайтининг асосчиси Улуғбек Хайдаров.
Кўп ададли “Ванкувер экспресс” газетининг бош мухаррири Александ Кулешов Ўрта Осиёда, хусусан Ўзбекистонда бугун юз бераётган жараёнлардан яхши хабардор.
“Улуғбек билан дастлаб кўришганимиздаёқ, хамкорликдаги ишларимиз нафақат Ўзбекистон балки Марказий Осиёни қамраб олиши кераклиги хақида келишиб олгандик. У хозирда газетага илова тарзида “Регистон” сахифасини бошқаряпти. Бу сахифа аллақачон ўз ўқувчиларини топган. Бугунгача Улуғбек томонидан Ўзбекистонда ишланган битта бадиий ва битта хужжатли фильмнинг намоиши ташкиллаштирилди ва бу намоишлар ванкуверликлар томонидан илиқ кутиб олинди. Ўйлайманки, 26 февралга мўлжалланган навбатдаги фильм намоиши хам аввалгилари каби мувафақият билан ўтади” дейди Александ Кулешов.
Намойиш кунига ҳали анча вақт бўлсада, фильмни кўришга иштиёқмандлар хозирдан жойларни банд қилишаяпти. Улар орасида Марказий Осиё ва Россиялик муҳожирлар, бизнесменлар, талабалар ва оддий уй бекалари бор. Ўзбекистон Халқ Харакати ташкилотининг Канада бўлими аъзолари хам тўлиқ таркибда фильм намойишига келишларини билдиришди.
ЎХҲнинг раиси Ғайрат Холматовнинг айтишича, “Халқ нидоси” филмини кенг оммага кўрсатилиши – бу жуда хам мухим тадбир.
“Улуғбек ака бу хақда ўртага фикр ташлаганида биз дархол қўллаб қуватладик. Дархақиқат, филмни кенг оммага кўрсатиш керак. Бундай маърифий тадбирлар диктаторларнинг асл қиёфасини жахонга намоиш қилади” деди Ғайрат Холматов.
“Филмьни интернет орқали хам кўрдик. Бироқ уни томошабинлар орасида, қўпчилик бўлиб кўришнинг завқи бошқача бўлади албатда. Мен намоиш пайти, бошқа томошабинларнинг – ўзбекистонликлар ва бошқа мамлакатлик оддий томошабинларнинг реакциясини кўрмоқчиман. Чунки хозирда Каримов ёлғиз эмас, унинг Путин, Назарбоев, Рахмонов, Бердимухамедов каби маслакдошлари ва ишончли хамкорлари бор. “Халқ нидоси” филми айнан шунинг учун хам руслар, қозоқлар, тожиклар ва туркманлар учун хам қизиқарли деб ўйлайман” дейди ЎХҲнинг Канада бўлими фаоли Пирмуҳаммад Холмуҳаммад.
Филм намойишидан сўнг, мехмонлар ва томошабинлар аввал ҳам бўлгани каби ўзбекча дастурхонга таклиф қилинади. Бир пиёла қайноқ ўзбек чойи устида филм хақида мунозаралар бўлиб ўтади.
Филм намойишига Канада Оммавий ахборот вакиллари ҳам таклиф этилган.
Зиё Ашур, Ванкуверлик мустакил журналист. ЎХҲ Канада бўлими аъзоси