O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

ЎXҲ Канаданинг “Ванкувер экспресс” нашрида

ЎXҲ Канаданинг “Ванкувер экспресс” нашрида
24 views
13 January 2012 - 8:24

Канаданинг Ванкувер шахрида кўп сонли ададда чоп этилиб, мамлакатнинг барча йирик шахарлари ва шунингдек АҚШнинг Вашингтон штати, Виктория ва Нью Йоркда тарқатиладиган “Ванкувер экспресс” газетасининг ичида “Регистон” илова сахифаси бор.

Бу сахифа хар ойда бир марта Ўзбекистон халқ ҳаракати ташкилотининг Канада бўлими фаоллари томонидан тайёрланади.

Иловада Ўзбекистон хаётига оид сиёсий, ижтимоий хабарлар, янгиликлар чоп этилади.

10 январ куни, илованинг навбатдаги 5 сони босмадан чиқди.

Унда ўзбек мухолифати етакчиси, шоир ва жамоат арбоби Мухаммад Солихнинг туғилган куни муносабати билан, унинг озодликни тараннум этувчи ёрқин шеърларидан намуналар хамда Ўзбекистон халқ ҳаракатининг Канада бўлими аъзоларининг шоир ва етакчининг туғилган куни муносабати билан табриги эълон қилинган.

Иловада шунингдек Ўзбекистонга оид бошқа хабарлар хам бор. Жумладан, Ўзбекистонда газ ишлаб чиқариш истиқболлари ва қиш кунларида фуқароларнинг совуқда азият чекаётганлари, хамда, инсон хуқуқларига оид бир нечта мақолалар бор.

“Ванкувер экспресс” (ВЭ)газетаси бош мухаррири Александ Кулешовнинг айтишича, Ўзбекистонга оид “Регистон” иловаси ўқувчилар ўртасида қизиқиш уйғотаяпти.

“Чунки, Канада эмигрантлар мамлакати ва бу ерда постсовет худудидан, жумладан Ўрта Осиёдан келганлар жуда қўп. “Регистон” иловаси чиқа бошлагач, улар телефон қилишиб, яхши иш бошлаганимизни айтишди. Кейинчалик илованинг сахифасини кенгайтириш режамизда бор”  –  деди “ВЭ” бош мухаррири. 

yangifikr.com