O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ватанни диктатордан озод қилиш мақсадингиз борми, эй Мухолифатчилар?

Ватанни диктатордан озод қилиш мақсадингиз борми, эй Мухолифатчилар?
140 views
14 August 2012 - 13:07

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим!

Аввало Аллоҳга ҳамду-сано ва Пайғамбаримиз (с.а.в.)га салоту-саломлар бўлсин. Аммо баъд.

­­

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати бир неча мухолиф ташкилот ва партиялардан ташкил топиб, Ўзбекистондаги бугунги золим режимга қарши курашаман деб, бу йўлда бел боғлаган, ва Ўзбекистонда эркин бир фуқаровий жамият қурамиз, деб йўлга чиққан.

Шунинг учун, эй ўзини демократ мухолифман, деган муҳолифлар!

Нега бугун сизлар ҳам ЎХҲ билан бирга бир ёқадан бош чиқариб, золим режимга қарши курашмайсизлар?

Ва қачонгача ўзга юртларда бир-биримизни кўролмасдан, оёғимизга болта уриб юрамиз?

Бирингиз “булар динчилар” дейсиз ва яна бирингиз “булар демократлар” дейсиз…
Бундай юришимиз бўлса, қачон озод қиламиз Ватанни?

Биламиз, баъзи инсонларнинг ўзаро шахсий хусуматлари бор. Бошқа баъзиларнинг айри бир дардлари бор.

Лекин ушбу ЎХҲнинг бошида турган Муҳаммад Солиҳ ҳам, “эртага Ўзбекистон озод бўлса, Президент Мен бўламан” деётгани йўқ-ку ахир. Мабодо шундай деб гумон қилиб юрган бўлсангизлар, адашасизлар. Чунки призидентни сайлаш халқимиз иродасига берилади, халқимиз кимга овоз берса, ўша инсон раҳбар этиб сайланади.

Шундай экан, келинглар, эй демократман ва ё исломчиман деган гуруҳлар! Бир ёқадан бош чиқариб, бир-биримиз билан муросага келиб, ва бу золим диктаторга қарши курашга бирлашайлик.

 

Шамс,
ЎХҲ сайти модератори