O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Ватан соғинчи

Ватан соғинчи
202 views
09 April 2014 - 6:34

 

Omon Mansurıov

Сибир совуқларидан чиқиб, бизники ўхшамас бахорини хам кутиб олдик… Бойчечаги йўқ, қизғалдоқлар очилмас, дарахтлари гулламас бахор… Шу кунларда ватанни соғиниб, сиқилиб кетган пайтда ёзилди…

Муаллиф

Тушларимда илонлар яшар,

Орзуйимни туман қоплаган!

Қизғалдоғим мени соғинар,

,Юрт соғинчи ёрга айланган!

Армон гулим тонгда очилди,

Хаёлимга бўлиб бошпана,

Ўтмиш менга бермайди уйқу,

Ухлар юрак, ухламас тана!

Тушларимда илонлар яшар,

Барчасини янчиб ўлдирдим!

Тақдир мендан қайга ҳам қочар,

Мен ўзимни ўзим ўлдирдим!!!

Соғинч менинг умр йўлдошим…

Ватан узоқ, хаёлим узоқ!!!

Мен ватанни тушда кўраман,

Тиконсимлар оёққа тузоқ!!!

Туркистоннинг шамоли эсмас…

Хамма жойда бир хил тарозу!…

Олтин қафасдаги булбулга ўхшаб,

Тиконзорни қиламан орзу!!

Омон Мансуров