ВАТАН ХОИНИНИНГ ВАТАН СЕВГИСИ
Хавфсизлик Хизмати, эшит яхшилаб,
Ватан хоиниман юртдан йироқда,
Бил-ки, куйлаяжак бир кун бахшилар
Хоинларнинг ватан севгиси ҳақда!
Уларнинг севгиси шу қадар мубҳам –
Найлади бу севги,қара, юзимга ;
Аввал ўзим бўлсам,энди расмим ҳам
Хавф сола бошлабди мавжуд тузумга!
Хавфсизлик Хизмати,кўнглинг бўлсин тўқ –
Ем бўлсам-да хорижда қумурсқа-қуртга –
ЭРК айб ҳисобланган диёрда мен – йўқ,
Қайтмам Иймон хавф деб саналган юртга!
Муҳаммад Солиҳ



“ТАРАҚҚИЁТ”
“Мен сендан хат эмас, хавотир олдим…” – Муҳаммад Солиҳ шеърига басталанган қўшиқ
Вячеслав Ахунов: Ўзлик қандай ўзгартирилмоқда?
“ВОДИЙДА ЎЛИШ ТАКИКЛАНАДИ”
ТАЪЗИЯ