O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Вақти вақти билан хуруж қилиб турадими булар?

Вақти вақти билан хуруж қилиб турадими булар?
169 views
24 April 2020 - 16:28

1991 йилдан бери бир авлод улғайиб, иккинчи авлодни дунёга келтирди ҳамки, русийзабонлар давлат тилида бирор жумла ўрганмади.

Чунки улар доимо Ўзбекистон Мустақиллигини омонат деб ҳисоблаган. Туркий тилларга славянларнинг тили ўлса келишмайди, десак, йўқ! Туркияга ишлашга бориб 6 ой ичида туркча сайраганларини кўрдим. 25-30 йилда ҳам яшаган жойининг тилини ўрганмаган. Бу ахвол маҳаллий миллатни камситиш, уларнинг ҳалиям оккупант руҳида эканлигини, атай провокаторлик қилаётганини англатади деб ҳисоблайман.

Конституция, Давлат тузумини емириш, террористлик аслида шу бўлади. Қирқ йил қайнатса қони қўшилмайдиган бу халқнинг паразитларча иддаоларидан қачон қутуламиз? Экстремистлардан ҳам зарарли бу хатти ҳаракатни, уринишларни Ўзбекистон Мустақиллигига қарши зарарли оқим деб аташ керак менимча. Тасаввур қиляпсизми, ўзи яшаб турган Давлатнинг ТИЛ ига қарши чиқишни? Қаердан оляпти булар журъатни?! Қаердан оляпти қувватни?!

Русийзабонлар ўзбекни ҳурмат қилганида кучини, фаросатини тил ўрганишга сарфлаган бўларди, бетиним ғаламислик, халққа қарши курашга сарфламай! Гегемонликни кўлдан бермасликка тоқай курашади булар? Ўзбек шунчалар бўш ёғочми, қуртга ем бўлиб кетаверадиган? Бағрикенгликнинг ҳам чегараси бордир? Шахар бедарвозами ё. Давлат тилига беҳурматлик қилишга қарши бирон модда йўқми? Бундай публикацияларни жим кузатаверамизми, ўзаро муҳокама қилиб. Бунақа уринишлар билан қўлидан ҳеч нарса келмаса- да, улар жамоатчиликка барибир таъсир қилади, ёшларнинг кўнглини чўктиради, ватанпарварлик ва миллатсеварлик ҳиссини касал қилади.

Ўзи шундоғам буларнинг дореволюцион пайтлардан бошланган ғояси қурбони бўлган қанчалаб космополитларимиз, сотқинларимиз, ўзининг ўзбек миллатини борича, камчилигу иллатлари билан қабул қила олмайдиган, ўзбеклигидан уяладиган, “сен олдин идеал халқ бўлгин, бойигин, мукаммаллашгин, кейин мен сенинг вакилинг эканимни тан олиб, кейин севаман” деган қандайдир маразларча ҳаёллар билан юрадиган ўриссифат ўзбекларимиз кўп.

Бундай нонкўрлар энди олдинги “буюк рус оғамиз” эмас. Улар ўзгарган. Ҳозир худбин, эгоист, ғаламис, қитмир, қоқилсанг устингдан куладиган, ўтирсанг ўпоқ, турсанг сўпоқ деб кун бермайдиган, яшаб турган халқнинг қадриятларини масхара қилиб, айб топиб, айюҳаннос соладиган бир ифлос гала хосил бўлган.

Халқ бўлиш учун, қудратли давлат бўлиш учун шу юрт фуқароси бўла туриб жамият билан биргаликда ҳаракат қилишга уринмайди. Ўзини буюк ирқ дея, туб аҳолини камситиб яшайди. Шу халқ ош тузини еб, илдизини кемириб яшаш ниятида. Ва лекин, бугунги ўзбек ҳам аввалги ўзбек эмас. Кўтармайди ортиқча юкни! Қулликка, маънавийми, бошқами, бўйин эгмаслик керак!

Олдин Ватан ичида миллий ғурурни, миллатни севишни кучайтириб олсакгина жамиятдаги катта камчиликларни йўқота оламиз. Ана шунда ўзбек ҳам меҳнат миграцияси аталмиш чорани топишга уриниб, ўзга юртларда хор бўлмайди.

Анавилар эса ўзбек тили ғолиб бўлиб кетишидан ҳар томонлама қўрқади. Буларни қўллаб қувватлаб, ҳадеганда химояга отилиб чиқаётган космополит миллатдошларимиз эса, она тилини билмагани учун, ўзбек тили давлат тили ўлароқ кучайиб кетса, ишсиз, пулсиз қоламан деб қўрқади. Кетиб кетолмайди, суриб суролмайди. Ҳе, ўл, миянг шунчалик чириганмидики, иккита тилни бирдай ўзлаштиролмайсан?

Ҳамма жазавасига шу ҳам сабаблардан бири бўлиши мумкин. Союзни тиклаш ғояси эса утопия!

Язык страны проживания может не знать только гость, идиот или оккупант! Яшаб турган мамлакатининг тилини фақат меҳмон, эси паст тентак ва босқинчигина билмаслиги мумкин! Бундай бузғунчилик борасида етарли фактлар билан ИИБ ва ДХХ эътиборини, Президент эътиборини тортиш вақти келмадими?

Мавлуда Тошпўлатова