Бу 1991 йил 30 ноябрдаги “Правда востока“ газетаси. Газетада сўнгги 27 йил ичида ўзбек миллатига берилган ягона сиëсий танлов ҳақи акс этган.
Газета 1991 йил декабрига белгиланган президентлик сайлови пойгасида қатнашадиган икки номзод ҳақида билги беради. Бу сайловда Ислом Каримовнинг рақиби «Эрк» демократик партиясининг раиси Муҳаммад Солиҳ бўлган эди.
Нарҳи ўша пайт пул билан 8 тийин бўлган бу газетада ҳали СССР тарқамаган каби мазмундаги мақолаларни ҳам кўрамиз.
Газетада чоп қилинган ТАСС га оид мақола “Украина мустақиллигини АҚШ тан олиши ëмон оқибатларга сабаб бўлишидан” огоҳ қилади.
Айни саҳифада Қирғизистон ССР Бош вазири Насридин Исановнинг авиаҳалокат оқибатида 29 ноябрь куни ҳалок бўлгани ҳабари чоп қилинган.
Саҳифа бошида эса СССР парламенти қуйи палатаси СССР Давлат банкига СССР молия вазирлиги учун 90 миллиард сўм (совет сўми) ажратишга изн бергани ëзилади.
Ўша куни Москвада чоп қилинган «Независимая газета»си эса,”Совет империяси ўлди” деган сарлавҳани манжетга чиқарди.
Айни газетада Литвадаги КГБ жосуси бўлган сиëсатчилар сазойи қилингани ва Арман Озари чегарасида отишмалар тинмаëтгани ҳақида ҳам ëзилади.
Газетада 30 ноябр куни Москвадаги бўшаб қолган озиқ-овқат магазини устига ГКЧП тарафдорлари қизил байроқ тикиб унга “ГКЧП тирик. Ура!” деган ëзувни ëзгани билан боғлиқ ходиса ҳақида ëзилади.
Эслатиб қўямиз, 1991 йил 30 ноябрида магазин устига қизил байроқ осиш, шу кунларда Тошкентда ИШИДнинг қора байроғини осиш билан тенг оқибат касб қилган.
Манба: Eltuz.com