O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Вақт оз

Вақт оз
226 views
23 March 2018 - 5:00

«ВАЛФАЖР» КИТОБИДАН

 

ВАҚТ ОЗ

Билсам эди умримни сенга
Оқизмай-томизмай бағишлашимни
Билсам эди бу оддий қалбнинг
Собит эканлигин шу қадар,
Сенга парвонадай фидоий,
Ит каби вафодор эканлигимни,
Билсам эди эллик йил бурун,
Йиғламас эдимми ҳаммага ўхшаб,
Қасам ичмасмидим «Севги – мангу!» деб

Шеърлар ўқимас эдимми сенга?!
Эсиз ичилмаган ажойиб қасам,
Эсиз ичолмайман уни энди мен –
Вақт оз қасамни исбoт этмоққа.

1978

(162)

Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (104-саҳифа.)

(давоми бор)