O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Вилоятларда ўқувчиларнинг ота-оналари пахтага чиқишга мажбурланмоқда

Вилоятларда ўқувчиларнинг ота-оналари пахтага чиқишга мажбурланмоқда
126 views
24 September 2017 - 9:36

“Озодлик” радиосининг хабар беришича, Ўзбекистонда талаба, ўқитувчи ва шифокорлар пахта теримидан қайтарилгач маҳалла фаоллари уйма-уй юриб теримчилар рўйхатини тузишга киришган.

Айрим вилоятларда ўқувчиларнинг ота-оналари пахтага чиқишга мажбурланмоқда.

– Ўн кунга ётоғи билан пахтага боришларинг шарт деяпти. Пахтага боролмайман, ишим қолиб кетади, деганлардан кунига 10 минг сўмдан 10 кунлик терим учун 100 минг сўм пул сўралмоқда, – дейди андижонлик Ҳаётулло.

Бундай холат Ўзбекистонда талабаларнинг пахтадан қайтарилиши ортидан рўй бермоқда.

Бир кун аввал Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов пахта далаларидаги талабалар, ўқитувчи ва шифокорларни қайтаришга буйруқ берган эди.

ЎХҲ хабарлар бўлими