O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Имомга суиқасд жиддий тергов қилиниши керак

Имомга суиқасд жиддий тергов қилиниши керак
116 views
23 February 2012 - 18:03

“Швецияда қувғинда яшаб келган ўзбек ҳукумати мухолифининг ўққа тутилгани ҳақидаги хабар жуда хавотирлидир”,- дея баён қилди немис депутати.

Обид қори Назаров 22 феврал куни соат 12 лар атрофида намоздан уйига қайтаётганда уни ўз подъезди олдида кутиб турган номаълум киши яқин масофадан туриб ўққа тутган.

Назаровнинг жарроҳлик амалиётини бошидан кечиргани ва ҳозирда аҳволи оғир экани айтилади.

“Обид қори Назаровга нисбатан суиқасднинг барча тафсилотлари ҳозирча бизга аён эмас, лекин сентябр ойида Россияда Фуад Рустамхўжаевнинг ўлдирилиши ортидан рўй берган бу ҳодисани швед ҳукумти синчиковлик билан тергов қилиши ва унинг ортидаги эҳтимолий сиёсий мотивларни ўрганиши керак. Агар бу ишга ўзбек махсус ҳизматларининг алоқадорлиги аниқланса Европа Иттифоқи бунга муносиб сиёсий жавоб қилиши лозим бўлади,- деб таъкидлади Виола Фон Крамон.

Таниқли имом 2006 йилдан бери Швецияда яшаб келади. Президент Ислом Каримовнинг ашаддий душманларидан ва ўзбек маъмуриятининг энг таниқли танқидчиларидан бири бўлган имомга расмий Стокгольм сиёсий бошпана берган.

Ўзбекистон ҳукумати Обидхон қори Назаровни “Ваҳҳобийлик” диний-сиёсий оқимининг Ўрта Осиёдаги раҳнамоларидан бири сифатида кўради.

У Тошкентда ўтган 10 йил ичида амалга оширилган қатор қотилликлар ва ҳужумлар ортидан турганликда айбланган.

54 ёшли Обид қори Назаров бу айбловларни тўлиқ инкор қилиб келади.