O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Виталий Понамарёв: “Муҳаммад Солиҳ Совет давридаёқ мухолиф фаолият олиб борган кам сонли инсонлардан эди”

Виталий Понамарёв: “Муҳаммад Солиҳ Совет давридаёқ мухолиф фаолият олиб борган кам сонли инсонлардан эди”
279 views
03 December 2019 - 8:19

Муҳаммад Солиҳнинг 70 йиллик таваллуд айёмига бағишланади

“Мен биринчи бор Муҳаммад Солиҳни 1988 йилнинг декабр ойида кўрганман. Москвада Москва халқ фонди бор эди, мен ахборот марказига раҳбарлик қилар эдим. Ҳамкасбларимиз билан бизнинг Ўрта Осиё республикалари бўйлаб сафаримиз бор эди. Биз демократик ҳаракатларни излаётгандик. Ва шунда мен биринчи маротаба «Бирлик»нинг йигитлари билан танишдим, ва алоҳида Муҳаммад Солих билан ҳам учрашдим, у ўша вақтда Ёзувчилар Уюшмасининг иккинчи қаватдаги ўтирар эди.

Ёзувчилар уюшмаси Ўзбекистон меҳмонхонаси олдидаги бинода. У менда жуда кучли таъссурот қолдирди. Унинг Ўзбекистонда катта сиёсий келажаги бор бўлган, кучли сиёсий шахс эканлиги кўриниб турганди.

Қолаверса, биз келишимиздан олдин “Инқилоб xиёбони”да Муҳаммад Солиҳ ҳимоясига талабалар митинги бўлиб ўтган эди. Айни шу вақтда 31-моддага асосан «Бирлик» ташкил этилган ва Солиҳ танқид қилинаётганди, бу Тошкентда ўтказилган илк намойишлардан бири эди.

Ўша даврда сиёсий фаолият билан шуғуллана бошлаган кўплаб одамлар пайдо бўлди. Аммо Муҳаммад Солиҳ Совет давридаёқ мухолиф фаолият олиб борган кам сонли инсонлардан эди. Умуман олганда мен бундай инсонларга ҳамма вақт жуда катта ҳурмат билан қараганман. Улар ҳамма вақт қандайдир маёқ вазифасини ўтаб келишган.

Яқинда мен уч ҳафта давомида Ўзбекистон бўйлаб сафарда бўлдим. Ҳозир у ерда Муҳаммад Солиҳга қарши оммавий тарғибот кетмоқда… 1936 йилда Троцкий ҳақида шундай ёзган эдилар!

У гўёки барча ёмонликлар рамзи, унинг исми ҳар доим жиноятчи ва қандайдир исломий фундаменталистлар номи билан бир қаторда кўрсатилади.

Мактабларда мажлислар ўтказилиб, “Муҳаммад Солиҳ деган шундай қўрқинчи одам бор” дея, болаларга махсус тушунтирилади. Менга Жиззах мактабларидан бирининг 7- синфида ўқийдиган ўқувчисининг, мана шундай суҳбатлардан таъсирланиб чизган бир расмини совға қилишди. Болакай Муҳаммад Солиҳни “тасвирлаган”, уни билмагани учун ваҳобийга ўхшатибди, узун соқолли кишини милиция ҳибсга олиб, уни автомобилга олиб бораётганини чизган. Тарғибот билан ҳатто ёш боланинг онгини шу даражада бузишган.

…Ҳозирда Ўбекистонда оғир вазият. Каримов Тожикистон бўйича Раҳмоновга унинг мухолифат билан музокара столига ўтириши кераклигини айтар эди… Мен айни таклифни Каримовнинг ўзига айтишни истардим. Албатта,Муҳаммад Солиҳ барча сиёсий жараёнларда аввал қандай бўлса, ҳозир ҳам, келажакда ҳам жуда муҳим фигура бўлиб қолаверади… Асосий шахслардан бири»

1999

Виталий Пономарёв
“Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари бўйича Ахборот маркази” ижроий директори
(1999 йил 20 декабр куни “Мемориал” уюштирган тадбирда чекилган видеодан олинди)