1984 йили янги очилган Урганч суратлар галереясига Бош мухофиз ўлароқ тайинландим. 21 ëшда эдим ўшанда. Вазифам замонавий тасвирий санъат галереяси коллекциясини шакллантириш эди. Давлат йилига 300 дан зиëд санъат асарини сотиб олишга пул ажратганди. Ўшанда мен учун “ўзбек замонавий тасвирий санъати” деган тушунча эквиваленти бу рассом Вячеслав Охунов эди.
Уни шахсан танимасдим.
Тошкентдаги рассомлар уюшмаси биносига келиб Охуновни сўрасам “хозир келиб қолади” дейишди.
Айтганларидек соч соқоли ўсган дарвиш мисол одам келиб табассум билан кўришди.
Такси олиб Себзордаги рассомнинг устахонасига бордик. 10 та асарни танлаб Урганч музейига сотиб олиш учун ариза бердим.
Расмларни давлатнинг махсус эксперт комиссияси нархларди. Маргарита Соколова деган эксперт опа мени “Нега айнан Вячеслав Охунов асарларидан бирваракайига 10 таси музейда туриши керак” деб саволга тутди.
Мен “Вячеслав Охунов замонавий концептуал тасвирий санъатнинг Ўзбеистондаги саноқли тамсилчиларидан бири Contemporary Art йўналишининг ягона вакили” дедим.
Хозирги мулозимлардан фарқли ўлароқ Соколова санъатдаги тренд ва оқимлардан хабардор эди. У Вячеслав Охуновни қўллаб қувватлади.
Орадан 37 йил ўтиб Вячеслав Охунов замонавий концептуал тасвирий санъатнинг Ўзбеистондаги ягона тамсилчиси ўлароқ Москвадаги “Гараж” галереясида катта эътибор ва хурматга лойиқ кўргазма марказидан ўрин олди.
Табриклайман устоз.
Шухрат Бобожон



Мустақиллик декларацияси қабул қилинган кун
Каримберди Тўрамурод: Биз байрам қиладиган кунларга оз қолди
Шуҳрат Бобожон: “Бир рассом яшаган эди…”
МУҲАММАД СОЛИҲНИНГ 1989 йил 19 январда СССР ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ ПЛЕНУМИДАГИ НУТҚИ
Қирғиз президенти Ўзбек ёзувчиси китобини чиқарди – бунинг ортида қандай сабаблар турибди?