O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

«Гадо»ни «гадо»га қарши қўяётган махсус хизматлар (2)

«Гадо»ни «гадо»га қарши қўяётган махсус хизматлар (2)
188 views
09 August 2013 - 11:04

                Шуҳратжон АҲМАДЖОНОВ

Тингланг, бу абадий садо бўлади,
Гадонинг душмани гадо бўлади.
Иккиси бир-бирини тугатгунча, то
Ўртада бу дунё адо бўлади.  [1, 1-ж., 252-б., 1975 йил]

АБДУЛЛА ОРИПОВ

Фото 1. Шуҳратжон Аҳмаджонов “Street Sense” газетасини сотаётган пайти. Вашингтон шаҳри. Фарагат хиёбони ва I (И) кўчаси. 2013 йил    июл.

МУНДАРИЖА

Кириш сўзи

1. “Street Sense” газетаси тарихи.
2. Газета мақсади.
3. Интизомий чоралар.
4. Газета ходимлари.
5. Брендон ким?
6. Брэндон характерига хос воқеа.
7. Брайан ким?
8. “Тиламчи”-координатор.
9. Брэндон Кодиллнинг Ёзма огоҳлантируви.
10. Шикоят хатим ўзбек тилида.
11. Шикоят хатим инглиз тилида.
12. Шикоят хатим рус тилида.
13. Брэндоннинг 17 июл кунги жавоби.
14. Айрим хулосалар.

Илова 1.
Илова 2.
Илова 3.

Фойдаланилган адабиётлар.

КИРИШ СЎЗИ

Машҳур шоиримиз Абдулла Орипов юқорида келтирилган тўртликни 1975 йилда ёзган эди. Бу тўртлик ҳақиқатни тўлиқ очиб бермаган. Чунки ҳаётда, кундалик турмушимизда гадони гадога, кенгроқ маънода “гадо”ни “гадо”га қарши қўядиган ва ўзаро жанжалини четдан кузатадиган ҳамда бошқарадиган махсус хизмат органлари бор.

Бу тўртликни машҳур ҳофизимиз Шерали Жўраев 1986 йилда кўпгина тўртликлардан иборат терма қўшиғида куйлаганди. Бунга сабаб: 1986 йилда таниқли хонанда Ғуломжон Ёқубов Шерали Жўраевнинг “Наргиз” номли қўшиғини телевизор орқали куйлаганди (“Наргиз” шеърини раҳматли Шароф Рашидов ёзган). Бунга жавоб тариқасида Шерали Жўраев ўша терма тўртликларни тўйларда қўшиқ қилиб айтганди. Мен бу ҳақда батафсил маълумот ва қўшиқ матнларини “Шерали Жўраевдек ҳофиз ва шоир юз йилларда бир марта туғилади” номли [2]-китобимнинг 16-параграфида келтирганман. Бугунги кунда ушбу китоб фақат www.muvozanat.info  сайтида лотин алифбосида сақланган (www.muvozanat.info  сайтида “Shuhrat Ahmadjonov” деб қидирувга берсангиз бўлади).

Мен Шерали аканинг ушбу терма қўшиғини мақолам бошида келтирмоқчи эдим. Афсуски, бу қўшиқ  www.youtube.com да йўқ экан. Имкониятдан фойдаланиб илтимос қилмоқчиман: кимда ушбу терма қўшиқ аудио ёзуви бўлса YouTube га қўйсин. Дунёдаги барча миллатдошларимиз, жумладан мен ҳам тинглаб завқ олардик.

[2]-китобнинг 16-параграфида ёзган қуйидаги икки абзацни келтиришим ўринлидир.

“Шу ерда мен махсус хизмат органларининг иш услубларидан бири ҳақида тўхталиб ўтишни ўринли, деб ҳисоблайман. Одатда махсус хизмат органлари, жумладан Совет Иттифоқи даврида Давлат хавфсизлиги қўмитаси (Мустақил Ўзбекистон шароитида Миллий хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги, А.Ш., 2013.21.07) бирор ҳур фикрли инсоннинг шахсий ҳаётини муаммолар гирдобига олиб кириш учун қуйидаги усулни қўлларди. “Сопини ўзидан чиқариш”, “Гадонинг душмани гадо бўлади” деган нақлга амал қилиб, махсус хизмат органлари хонанда билан хонанда, шоир билан шоир, ёзувчи билан ёзувчи, олим билан олим, қўшни билан қўшни, ҳатто ака билан ука, ота билан бола ва ҳоказолар ўртасида тортишув, можаро чиқариш ва можарони иложи борича авж олдириб, йиллар давомида чўзишга ҳаракат қиларди. Шу ҳолда ўша ҳур фикрли зиёлининг мавжуд сиёсий режим раҳбарияти ва қонунбузувчи амалдорларига қарши фаолиятини жиддий камайтириш, ҳатто бутунлай барҳам топтириш имконияти пайдо бўлади.

Хақиқий ҳур фикрли фуқаро бундай провокация ортида кўпинча кучишлатар органлар, айниқса махсус хизмат органлари турганлигини англамоғи, билмоғи керак. Акс ҳолда бу кичик жанжал йиллар давомида чўзилиб, судма-суд бўлиши, кўпгина пул сарфланиши, шунингдек асабларга зиён бўлиб, соғликка каттагина зарар етказиши турган гап. Шунинг учун ҳур фикрли фуқаро буни тушуниб, англаб, жанжални иложи борича тезроқ тўхтатиши, ҳеч бўлмаганда ўзини сал четга олиши, ва шундай йўллар билан келишмовчилик оловининг ловуллаб ёнишига йўл қўймасликка ҳаракат қилмоғи керак. Бу масалада ҳофиз Ш.Жўраевнинг юқорида баён қилинган чиройли ечими ватандошларимизга мисол ва ўрнак бўлиши мумкин” ([2], параграф 16)

Мен Вашингтон шаҳрида 2012 йил октябридан бери Street Sense (“Кўча Фикри”) газетасини сотиш билан тирикчилик қилаяпман. Вашингтон шаҳрида 7 миллиондан ортиқ киши яшамоқда. Махсус хизматлар ушбу миллионлаб кишиларга мендан газета харид қилмаслик ҳақида кўрсатма бера олмайди. Газета сотишимга барҳам бериш учун махсус хизматлар турли хил провокацияларни қўллаб кўришди. Мен бу провокациялар ҳақида кейинги мақолаларимда ёзаман, Аллоҳ хоҳласа.

Ушбу мақоламда махсус хизматлар менга қарши яқинда уюштирган провокацияни ёритиб бермоқчиман.

Махсус хизматларнинг турли хил провокацион услублари иш бермагач, газета сотувчиларни менга қарши қўйиб, можаро чиқаришга ҳаракат қилишмоқда.

Менга қарши уюштирилган шикоятлар ва Ёзма огоҳлантиришга жавобимни уч тилда ёзишимга тўғри келди. Инглиз тилига ўгиришим учун матнни аввал рус тилида ёзаман. Уни инглиз тилига таржима дастури ёрдамида ўгириб, кейин билимим ва луғатим ёрдамида матнни у ёки бу даражада тўғрилаб чиқаман. Тайёр бўлган инглиз тилидаги матнни 2013 йил 9 июл куни  Street Sense газетаси ижроия директорига топширдим.

Ушбу мақолани ёзишим давомида жавоб хатимни ўзбек тилига ўгирдим. Натижада жавоб хатим уч тилда тайёр бўлди. Мақоламда жавоб хатимни уч тилда келтирмоқдаман. АҚШга доир мақолаларни турли хил элчихоналар ходимлари ўқишади ва ўз тилларига таржима қилишади. Шунда уларга сал осонроқ бўлади. Қолаверса Ватанимизда ҳам турли миллат вакиллари яшашади.

Махсус хизматлар инглиз тилига ўгирган матнларимни орқаваротдан ўзларига маъқул келгандек тузатиш ва қўшимчалар киритишаётганига доир айрим фактларим бор. Шу сабабли ўзбек ва рус тилларида бераётган матн ҳақиқий матн ва фактларни тўғри тушунишга ёрдам беради.

1. “STREET SENSE” ГАЗЕТАСИ ТАРИХИ

АҚШда миллионлаб уйсизлар бор. Уйсизларни у ёки бу даражада ҳимоя қилиш мақсадида 1982 йилда Уйсизлар учун Миллий Каолиция (уюшма) тузилган. Бу уюшма нотижорат ташкилоти сифатида 1984 йилда давлат рўйхатига олинган ва солиқлардан озод этилган. [3]

Икки ташаббускор Лора Томпсон Озури и Тед Хэнсон томонидан 2003 йил августида Street Sense газетасига асос солинди. Улар уйсизларни ҳимоя қилиш мақсадида Уйсизлар учун Миллий Каолиция (уюшма)си билан алоқа ўрнатишди ва Вашингтон шаҳри (Колумбия округи)да Street Sense номли кўча газетасини ташкил этишни таклиф қилишди.

Кўнгиллилар ва вендор (кўчада сотувчи)лар гуруҳи ташкил этилгач, 2003 йил ноябрида Street Sense газетасининг дастлабки сони 16 бетлик бўлиб 5000 нусхада чоп этилди.

Газета ташкилотчилари уни 2004 йил октябрида давлат рўйхатидан ўтказгач, муҳарририят ўз офисига кўчиб ўтди.

2005 йил март ойида газета нотижорат мақомини олди. 2005 йил май ойида хайрия концерти уюштирилиб, маблағ йиғилди. 2005 йил октябрида директорлар кенгаши тузилди ва ноябрда ижроия директори ишга қабул қилинди.

2006 йил июн ойида газета ўқувчилари орасида оммавий сўров ўтказилди. 2006 йил июн ойида газетага иккита расмий грант (маблағ) берилди.  2006 йил августида газета сотувчилари учун тренинг (машқ) янгиланди ва видео тренинглар жорий этилди. 2006 йил ноябрида газета сотув менеджери ишга қабул қилинди.

2007 йил февралидан Street Sense газетаси ойда икки марта чоп этила бошланди. 2007 йил мартида газета бош муҳаррири ишга қабул қилинди. 2007 йил май ойида Street Sense ўзининг “Street Verses” (“Кўча Шеърияти”) номли китобини чоп этди. 2007 йил ноябридан газета ҳар икки ҳафтада бир марта чоп этилмоқда.

Бугунги кунда ҳар икки ҳафтада 16 минг донага яқин газета сотилмоқда. Яъни газета адади 16 мингдан ортиқроқдир.

Street Sense газетаси тарихига доир юқоридаги маълумотларни [4]-дан келтирдим.

2. ГАЗЕТА МАҚСАДИ

Мен Street Sense газетасига 2012 йил октябрида келдим. Газета сотишга рухсат олиш учун янги сотувчи муҳарририятда суҳбатдан ўтиши керак. Мен 2012 йил 11 октябр куни муҳарририятда суҳбатдан ўтдим. Суҳбатдан кейин ҳар бир янги газета сотувчисига 30 бетлик Қўлланма беришар экан ([5]-га қаранг).

Қўлланманинг дастлабки уч бети мундарижага киритилмаган. Шу уч бетдан кейин бетлар рақамланиб мундарижада жами 26 бет кўрсатилган. Шу сабабли дастлабки уч бетдан олинган матнларни Муқова бетлари деб ёздим.

Ушбу мақолани ёзишим давомида Қўлланманинг катта қисмини инглизчадан русчага ўгирдим.

[5]-Қўлланманинг 1-параграфида газета мақсади қисқача ёзилган.

“Street Sense Vendor Mission Statement

The Street Sense vendor community is one of honesty, respect, support, and opportunity. We strive to serve our neighbors in the DC community by raising awareness about the challenges and achievements of people experiencing homelessness and poverty through our writing, art and entrepreneurial pursuits; to change negative stereotypes associated with people experiencing homelessness and poverty by being stewards of hope and personal grow homelessness by using Street Sense as a stepping stone towards permanent employment, housing and recovery” [5]

“Street Sense сотувчисининг миссияси (вазифаси) таърифи

Street Sense сотувчилари уюшмаси – бу тўғрилик, ҳурмат, қўллаб-қувватлаш ва имкониятдир. Биз ўз хатларимиз, бадиий асарлар ва тижорат бизнеси орқали  Колумбия Округи (Вашингтон шаҳри, А.Ш.) жамоатидаги қўшниларимизга уйсизлик ҳамда камбағалликни бошидан кечираётган кишиларнинг муаммолари ва муваффақиятларига доир хабардорликни ошириш йўли билан хизмат қилишга ҳаракат этамиз; токи уйсизлик ҳамда камбағалликни бошидан кечираётган кишилар билан боғлиқ салбий қарашларни ўзгартириш учун, Street Sense ёрдамида умид ёйиш ва уйсизнинг шахсий ўсиши орқали доимий бандлик, уй-жой ва тикланишда воситачи бўлишдир”  [5]

[5]-Қўлланма муқовасининг 3-бетида қуйидаги гаплар ҳам ёзилган (аввал инглиз, кейин ўзбек тилида келтираман).

“What is Street Sense?

Street Sense is a Washington, DC – based 16-page biweekly street newspaper founded in 2003. The newspaper contains news, features, editorials, poems, and art relating to people experiencing homelessness and poverty as well as other social issues. People who are currently or formerly experiencing homelessness and poverty write about 50 % of the paper. Staff, interns, and volunteers, who include journalists, students, advocates, and a wide variety of other professionals, produce the rest of the newspaper” ([5], 3-бет)

Бу матн таржимаси қуйидагичадир.

“Street Sense нима ўзи?

Street Sense 2003 йилда ташкил этилган, Вашингтон, Колумбия округида ҳар икки ҳафтада чоп этиладиган 16 саҳифали кўча газетасидир. Газета уйсизлар ва камбағаллар билан боғлиқ янгилик, мақола, редакцион мақола, шеър ва санъат, шунингдек бошқа ижтимоий масалаларни ёритади. Уйсизлик ва камбағалликни бунги кунда ёки аввал бошидан кечирганлар ва кечираётганлар газетанинг тахминан 50 фоизига ёзишади. Ходимлар, стажер (ёш мутахассислар) ва волонтер (кўнгилли)лар, улар орасида журналистлар, талабалар, адвокатлар, шунингдек кенг миқёсдаги бошқа мутахассислар газетанинг қолган қисмини тайёрлашади”  ([5], 3-бет)

Street Sense газетасининг 2012 йил 7 ноябр сонида менинг ҳам “A Possible Solution to Unemployment (Ишсизликни мумкин бўлган ечими)” номли мақолам қисқартирилган ҳолда чоп этилган ([6]-га қаранг).

Street Sense газетаси Вашингтон шаҳрида метро шоҳбекатлари ва магазинлари олдида сотишга рухсат этилган ягона газета. Сабабларидан бири: бу газета хайрия тўплаш учун чоп этилади ва фуқароларга сотилади. Айрим фуқаролар хайрияси газетани сотиб олиш билан тугайди. Айрим фуқаролар эса газетада берилган манзилга маълум миқдорда хайрия пулини ёки чекини жўнатади.

Газетанинг ҳар бир сонининг 3-бетида қуйидаги жадвал чоп этилмоқда.

“YES!  STREET SENSE

I want to donate:

$ 1500      $ 1500 can cover the cost of printing an issue.
$ 1000      $ 1000 can help us orient, train, and support new vendors.
$ 500        $ 500 can help purchase needed software.
$ 250        $ 250 can provide badges for 50 vendors.
$ 100        Every dollar helps us further our mission!

Street Sense seeks to offer opportunities for people experiencing homelessness and poverty in our community. Our vendors work hard as self-employed contractors distributing the newspaper, with all profits directly supporting their success.

My info:
Name
Address
Phon
Email
Comments
Please make checks payable to “Street Sense” and mail to
1317 G Street NW Washington, DC 20005” [7]

Бу матн таржимаси қуйидагичадир.

“ҲА! STREET SENSE

Мен хайрия қилмоқчиман:

$ 1500     $ 1500 (газетанинг, А.Ш.) битта сонни чоп этиш харажатларини қоплаши мумкин.
$ 1000     $ 1000 янги сотувчиларга йўналиш бериш, ўқитиш ва қўллаб-қувватлашда бизга ёрдам беради.
$ 500       $ 500 бизга керакли дастурий таъминотни сотиб олишимизга ёрдам бериши мумкин.
$ 250       $ 250 50 нафар сотувчига белги (значок) бериш мумкин.
$ 100       Ҳар бир доллар миссиямиз (вазифамиз)ни давом эттиришга ёрдам бермоқда!

Жамиятимизда уйсизлик ва қашшоқликни бошидан кечираётган кишиларга Street Sense имконият беришга ҳаракат қилмоқда. Бизнинг сотувчилар пудрат асосида ишга қабул қилинмаганлар каби жиддий меҳнат қилишаётир, газета тарқатишдан келаётган фойда улар муваффақиятини бевосита таъминлайди.

Менинг ахборотим:

Исми шариф
Манзил
Телефон
Электрон почта
Изоҳ

Марҳамат, “Street Sense”га чек ва почтани текширинг
1317-уй, G кўча, Шимолий-Шарқ даҳаси  (NW – North-West)

Вашингтон, Колумбия округи 20005”  [7]

2012 йил декабр охиригача Street Sense газетаси нархи бир доллар эди. 2013 йил 1 январидан газетанинг нархи икки доллар бўлди. Биз – газета сотувчи (вендор)лар 2012 йил декабр охиригача газета донасини 33 центдан олиб 1 доллардан сотардик. 2013 йил 1 январдан газета донасини 50 цент (0,5 доллар)дан олиб 2 доллардан сотаяпмиз.

Имкониятдан фойдаланиб, мендек газета сотувчилардан 2 ва ундан кўпроқ доллар тўлаб сотиб олаётган оддий америкаликларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

3. ИНТИЗОМИЙ ЧОРАЛАР

Street Sense газетасини кўчада сотаётганда сотувчига маълум бир талаблар қўйилади. Талаблар ва сотувчи уни бузган ҳолларда кўриладиган интизомий чоралар ҳақида инглиз ва ўзбек тилларида маълумотни [5]-дан келтириб ўтаман. [5]-Қўлланма www.streetsense.org сайтида ёки бошқа сайтларда чоп этилмаган. Шу сабабли ушбу Қўлланмадаги айрим матнларни инглиз ва ўзбек тилларида келтирмоқдаман.

“Disciplinary Procedures

As a community, Street Sense holds its vendors and staff members to high standards. It is important that we remain committed to responsible and ethical behavior. Our Code of Conduct is the set of rules that all vendor agree to follow when they come to our organization. If a vendor violates that code, the following policies are in place:

Common Offenses

– Selling without a badge or repeatedly defacing the Street Sense badge or vest.

– Selling too close to another vendor-within one block-without a mutually acceptable arrangement when that other vendor arrived first

– Selling on private property without the permission of the OWNER. This includes all of the grounds the Church of the Epiphany- including the courtyard, on Metro buses or subways, federal property, and any other private property without the expressed permission of the person who OWN that property.

– Selling any goods or services other than the Street Sense newspaper while wearing a Street Sense ID or vest or representing you as being associated with Street Sense.

– Selling outdated issues of Street Sense.

– Begging or panhandling using the Street Sense name or reputation including, but not limited to, panhandling with one newspaper or soliciting donations for Street Sense or yourself through any means other than selling the newspaper.

– Selling to a vendor who is suspended or terminated.

– Stealing papers from the office.

– Selling papers while intoxicated or high.

Consequences:

First offense: Verbal Warning

Second offense: Writen Warning

Third offense: One week suspension.

Fourth offense: Two week suspension.

Fifth offense: One month suspension and final warning.

Any subsequent violations will result in permanent dismissal from Street Sense.

Severe Offenses

– Abusive or harassing language or behavior directed at a vendor, customer, staff member, intern, volunteer or anyone in the public.

– Threatening harm to a customer, vendor, office volunteer, staff member or intern.

– Fighting or arguing with another vendor on the street for any reason.

Consequences:

First offense: Two week suspension.

Second offense: One month suspension.

Any subsequent violations will result in permanent dismissal from Street Sense” [5, p.9]

“Интизомий чоралар”нинг ўзбек тилига таржимасини мен қилганман.

“Интизомий чоралар

Street Sense уюшма сифатида ўз сотувчилари ва ходимларини юқори стандартлар (талаблар)да ушлаб туради. Муҳими биз олдиндан масъулиятли ва ахлоқий интизомга риоя қилишимиздир. Бизнинг Юриш-туриш Кодексимиз қоидалар йиғиндисидан иборат бўлиб, ташкилотимизга келган барча сотувчилар уларга риоя қилишга рози бўлади. Агар сотувчи ушбу кодексни бузса, қуйидаги чоралар ўз ўрнидадир:

Умумий бузилишлар

– Белгисиз сотиш ёки Street Sense белгиси ёки жилетини бир неча марта ювиш.

– Бошқа сотувчи аввалроқ келган бўлса, ўзаро келишилмай туриб бошқа сотувчига яқин масофада – бир блок чегарасида – сотиш.

– Хусусий мулк ҳудудида эгасининг розилигисиз сотиш. Бу черковларнинг барча ҳудуди, жумладан ички ҳовлиси билан, автобус ёки метрода, федерал мулк ва бошқа ҳар қандай хусусий мулк ҳудудида шу мулк эгасининг очиқ берган рухсатисиз сотиш.

– Street Sense шахсий гувоҳномаси ёки камзули (жилети) ёки Street Sense билан боғлиқ киши сифатида айтиб Street Senseгазетасидан бошқа ҳар қандай товар ва хизматларни сотиш.

– Street Sense нинг эскирган сонларини сотиш.

– Street Sense номи ёки обрўсидан фойдаланиб илтимос ёки тиламчилик қилиш.

– Вақтинча ёки бутунлай ишдан бўшатилган сотувчига газета сотиш.

– Офисдан газета ўғирлаш.

– Маст ҳолатда газета сотиш.

Оқибатлар:

Биринчи бузилиш: Оғзаки огоҳлантириш.
Иккинчи бузилиш: Ёзма огоҳлантириш.
Учинчи бузилиш: Бир ҳафтага тўхтатиш.
Тўртинчи бузилиш: Икки ҳафтага тўхтатиш.
Бешинчи бузилиш: Бир ойга тўхтатиш ва охирги огоҳлантириш.

Кейинги ҳар қандай бузилишлар Street Sense дан доимий равишда ҳайдалишга олиб келади.

Жиддий бузилишлар

– Ҳақоратлаш ёки тилни суиистеъмол қилиш ёки сотувчи, клиент, ходим, ёш ходим (стажер), волонтер ё жамоатчиликдан бирортасига қарши қаратилган хулқ.

– Клиент, сотувчи, ходим, ёш ходим (стажер), волонтерга зарар етказиш билан таҳдид қилиш.

– Кўчада ҳар қандай сабаб асосида бошқа сотувчи билан жанжал (муштлашув) ёки баҳс қилиш.

Оқибатлар:

Биринчи бузилиш: Икки ҳафтага тўхтатиш.
Иккинчи бузилиш: Бир ойга тўхтатиш.

Кейинги ҳар қандай бузилишлар Street Sense дан доимий равишда ҳайдалишга олиб келади» [5, 9-б.]

4. ГАЗЕТА ХОДИМЛАРИ

Бугунги кунда Street Sense газетасида беш нафар ходим ойлик олиб ишлайди. Улар бош муҳаррир Мария Отто (Mary Otto), бадиий раҳбар Эрик Фэлкро (Eric Falquero), ижроия директори Брайан Кэроум (Brian Carome), маркетинг директори Ребекка Стюарт (Rebecca Stewart), сотув менеджери Брэндон Кодилл (Brandon Caudill). [8]

Қуйидаги факт муҳимдир: Street Sense газетаси муҳарририятида 2011 йил март ойигача Сотувчи/кўнгиллилар менеджери (Vendor/Volunteer Manager) лавозимида жаноб Аллен Ҳорн (Allen Hoorn) ишларди. Мен у билан 2012 йил 20 сентябр куни танишгандим (ўша куни мен газета сотувчи Виктор Блохин исмли асли Россиялик бўлган уйсизни Street Sense муҳарририятига қидириб боргандим). У Бельгияда 1956 йилда туғилган, охирги 1982 йилдан бери АҚШда яшаётган экан.

Кимларнингдир кўрсатмаси билан Аллен Ҳорндек яхши фуқарони ишдан олиб, ўрнига 2012 йил март ойида сотув менеджери сифатида Брэндон Кодилл (Brandon Caudill)ни ишга қабул қилишди. Буни исботловчи қуйидаги маълумот бор.Street Sense газетасининг 2013 йил 8-сони (2013 йил 27 феврал-12 март сони)да Аллен Ҳорн номи газетада ёзилган. Газетанинг 9-сони менда йўқ экан. Газетанинг 10-сони (2013 йил 27 март-9 апрел сони)дан бошлаб Аллен Ҳорн ўрнигасотув менеджери Брэндон Кодилл (Sales manager Brandon Caudill) номи газетада чоп этила бошланди.

Мен шикоят аризамда Брэндон Кодилл ва Брайан Кэроум номларини тилга олганман. Шу сабабли улар ҳақида кейинги параграфларда маълумот бераман.

5. БРЭНДОН КИМ?

Фото 2. Street Sense газетаси сотув менеджери жаноб Брэндон Кодилл (Brandon Caudill). [8]

Street Sense газетаси сотув менеджери жаноб Брэндон Кодилл (Brandon Caudill) ҳақида [8]-да қисқача маълумот берилган. Уни тўлиқсинча келтираман (таржимани мен қилганман).

“Brandon Caudill, Sales Manager – Brandon joined the Street Sense staff in the spring of 2013 after volunteering for the organization for over a year. Prior to moving to the District in 2011, Brandon lived in his native state of California where he began his professional career working in customer service management and sports management. He has previously served as a volunteer with the Prado Day Center in San Luis Obispo, California” [8]

“Сотув менеджери Брэндон Кодилл (Brandon Caudill) бир йиллик волонтерликдан кейин Street Sense газетаси ходимлари рўйхатига 2013 йил баҳорида қўшилган (волонтерлик – кўнгилли бўлиб текинга ишлаш, А.Ш.). Брендон Колумбия округи (Вашингтон шаҳри)га 2011 йилда кўчиб ўтганига қадар Калифорния штатидаги ўзининг қадрдон шаҳрида яшаган ва касбий карьераси (ўсуви)ни клиентларга хизмат кўрсатиш ҳамда спорт менеджменти бошқармасида бошлаган. У бундан олдин Калифорниянинг Сан-Луис-Обиспо шаҳридаги Прадо Кундузги Марказда волонтер (кўнгилли) бўлиб хизмат қилган” [8]

Мен Street Sense газетасида 2012 йил октябридан бошлаб сотувчи бўлиб ишлаяпман. Лекин 2013 йил март ойигачаБрэндон Кодиллни Street Sense газетаси муҳарририятида кўрганимни эслай олмадим, яъни кўрмаганман.

Менимча, Брэндон Кодиллни Street Sense газетасига атайлаб киритишган. У газетага ишга киргач (киритилгач) 2013 йил 5 март куни газета сотувчиларнинг биринчи умумий йиғилиши бўлди. Шу йиғилишда уни кўрдим. Бундай йиғилишлар ҳар ойнинг биринчи сешанбасида ўтказиш йўлга қўйилди.

6. БРЭНДОН ХАРАКТЕРИГА ХОС ВОҚЕА

Мен  Street Sense газетасида 2012 йил октябридан бери сотувчи бўлиб ишлаётганим ҳақида юқорида ёзгандим. 2012 йил 7 ноябрда [6]-мақолам (Таклифим) чоп этилгач www.streetsense.org сайтини очиб батафсил танишдим. У пайти сайтда газета ходимларининг фотосуратлари ва қисқача таржимаи ҳоли чоп этилмаганди. Шу сабабли ходимларни, жумладан ижроия директори  Брайан Кэроум (Brian Carome) айнан ким эканлигини билмасдим. Бу – биринчидан.

Иккинчидан, ходимларни батафсил танимаслигим сабабларидан бири – Street Sense газетаси муҳарририяти черков биносининг 2-қаватидаги бир неча хонасида жойлашган. Офисга борганимда эшикдан кириб-чиқувчилар кўп бўлиб, уларни сўраб-суриштиришга ҳаракат қилмаганман.

Учинчидан, газета сотувчилар юздан ортиқ бўлиб, борганимда кириб-чиқувчи сотувчилар ҳам кўп бўларди.

Тўртинчидан, Брэндон Кодилл муҳарририятда 2013 йил мартида пайдо бўлди. У бир неча ой давомида бевосита газета сотиш билан шуғулланмади, яъни ен борганимда кўпинча волонтер (кўнгилли), айрим ҳолларда ходима Ребекка Стюарт (Rebecca Stewart) газета сотарди.

Шу ва шунга ўхшаш сабаблар туфайли мен Street Sense газетаси сотув менеджери Брэндон Кодиллни Street Sense ижроия директори Брайан Кэроум (Brian Carome) деб ўйлаб унга “Брайан” деб кўп марта мурожаат қилганман. Лекин Брэндон бирор марта менга: “Мен Брайан эмасман, мен Брендонман” деб айтмади.

Одатда тарбияли инсон бундай ҳолларда ўзининг аниқ исмини айтади ва киши хатосини тузатади. Брендон эса бундан мустасно бўлса керак.

Шу сабабларга кўра мен 2013 йил 28 июн кунги хатимни Street Sense ижроия директори Брайан Кэроум номига ёзибБрэндон Кодилл қўлига топширдим (ушбу хатни 2-иловада келтирганман).

У Брайан эмаслиги, яъни Брендон эканлигини менга фақат 5 июл куни айтди. Шунда ҳам ўз ташаббуси билан айтган эмас. У менга берган Ёзма огоҳлантирув ҳужжати пастига Brandon Caudill (Брэндон Кодилл) деб ёзилганди. Мен имзо ва санани ёзишни илтимос қилдим. У санани ёзди ва имзо қўйди. Мен: “Ўз исми шарифингизни ҳам ёзсангиз” деб илтимос қилдим. Шундагина у айтди: “Мен Брэндон Кодиллман. Пастда менинг исми шарифим ёзилган”. Мана шу вазият орқалигина у Брэндон Кодилл эканлигини аниқлаштирдим.