Афтидан диктатор Ислом Каримов ўзбек халқининг эътиборидан бутунлай воз кечганга ўхшайди.
Чунки уни халқимизга боғлаб турадиган маънавий боғлар ҳеч қачон бўлмаган. Энди эса бу золим Президент ўзи ва халқ орасидаги расмий боғларни ҳам узиб ташлашга қарор қилган шекилли. Бунинг далили сифатида “Халқ сўзи” ва “Народное слово”газеталарининг нархи яна ҳам туширилганини келтиришимиз мумкин. Ҳукуматнинг хуфяси Узметроном сайтининг хабар беришича, ҳукумат ўзининг бу нашрларини энди деярли текинга тарқатадиган бўлибди. Нимага? Чунки халқ барибир бу газеталарда ёзилганларга ишонмайди. Шундай экан, Ислом Каримов учун бундан кейин халқнинг ҳам, унга хабар тарқатадиган газетасининг ҳам қадр қиммати бир пул бўлса керак. Бунинг устига бу газеталарнинг тиражи ҳам чинакамига камайиб кетган, деб ёзади хуфя сайт. Бу газеталар олдиндан хабар берилгани каби фақатгина нос ўраб сотиш учун ишлатилиши мумкин. Диктаторнинг устидан хуфяси ҳам кулгандан кейин, ишнинг охири кўриб қолганига шубҳа қилмасак ҳам бўлади…
Хабарчи: Баҳодир