O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Гап унда эмас, буғдойда

Гап унда эмас, буғдойда
161 views
07 June 2013 - 12:30

amerikancy_na_lune2АҚШ ни кўплар сеҳрлик диёр, орзулар мамлакати ва яна нималардир деб алқайди. Гўёки, АҚШ ер юзининг жаннати! Кимлар учиндир шундай бўлса керак, албатта. Айниқса, пули кўпайиб қолган бойваччалар учун, лекин чўнтагидан шамол ўтиб турган,  айниқса ҳийла-найрангларни билмайдиганлар одамлар учун эса нафақат АҚШ, ҳаттоки Ғарб дунёси ҳам нақд дўзахнинг ўзи десак кўп муболаға қилмаган бўламиз.

Бунда мана шу “топармон-тутармон” бўла олмаган одамлар иккинчи, балки учинчи сорт одамларга айланиб қолишади ва уларга фақат ширин ваъдалар берилади. Айниқса сайловлар олдидан. Мана шу иккинчи ва учинчи сорт одамларнинг қадри ошади, қачонки уларнинг сайловда берадиган овози ўша “кимлар” учин зарур бўлса. Бунинг номини ҳам “алдов” дейдилар, “фитна” дейдилар. Лекин ошкора айта олмайдилар. Хўжайинлар эшитиб хафа бўлмасин.

Бир эслаб кўринг, собиқ Совет Иттифоқи даврида АҚШ дунёни Советлар хавфидан қўрқитишга интиларди. Ғарбий Европа мамлакатларида, Осиё қитъасидаги бир қанча давлатлар ҳудудларида ўзининг ҳарбий базаларини яратаркан, уларни Советлар хавфидан ҳимоя қилаётганини айтарди. Бироқ Советлар бирор ҳудудга бостириб кирмаганди ҳам. Тўғри, Гитлер Германияси билан Советлар 1939 йилда бир келишувга эришгач, улар Польшани ўзаро иккига бўлиб олишди ва Болтиқбўйидаги уч мамлакат, ҳамда Финландияни Советлар эгаллаб олиши кўзда тутилганди. Ўшанда Советлар Финландияни эгаллай олишмади.  Собиқ СССР таърихида фақат мана шу қора доғлар бор холос, бироқ бу ҳам иккинчи жаҳон уруши йилларига тўғри келади.

Яқинда таниқли тожик шоирларидан бири Бозор Собир ўз ватани Тожикистонга қайтиб кетди. У 1992-97 йилларда  Тожикистонда кечган фуқаролар уруши ортидан тарки ватан қилганди. АҚШда бўлган кезларидаёқ ўзининг 30 йил давомида Советларга қарши кураш олиб борганини ва муҳожиротга чиқганидан кейингина Советлар энг қудратли ва адолатли мамлакат бўлганлигини тушуниб етганлигини билдирган эди у.  Энди эса Тожикистонига қайтиб борди.  Бу қарорига изоҳ берган шоирнинг ўзи кексайиб қолганлигини ва дунёдан ўтса, унинг жонсиз жасадини АҚШ дан Тожикистонга олиб келиш эса жуда қимматга тушиши мумкинлиги билан тушинтирди.

АҚШ да юздан ортиқ сиёсий партиялар мавжуд ва сайловларда эса фақат икки партия – Республикачилар, ҳамда Демократлар партиялари иштирок этади. Нега шундай? Фикри ожизимизча,  бу икки партия бири биридан мутлақ фарқ қилмайди ва улар АҚШ нинг кўзга кўринмас ҳукуматининг хизматидирлар. Бу кўзга кўринмайдиган ҳукуматни эса, “банклар ҳукмронлиги каолицияси” деб атасак ҳам бўларди. (Албатта бундай терминнинг ўзи йўқ, шунчак бу хато бўлса ҳам, муаллифнинг янги “кашфиёти” бўла қолсин).

Ҳозирда ҳам АҚШ Росияни, Хитой ва Эронни демократия душмани деб билади ва улардан келадиган хавф билан ер юзидаги инсон борки, ҳаммасини алдашга, қўрқитишга  уринади. Ваҳоланки, Қўшма Шататларининг ўзи дунёда кечаётган ҳар бир уруш ва қирғинларнинг тепасида тургани йўқми? Нима учун Оқ уй маъмурияти демократияни айнан Эронга, Россияга киритишга уринади, аммо Ўзбекистондаги автократ режимини қўллаб келади? Жумбоқ, шундай эмасми?

Буниси ҳали ҳолва! Шу йилнинг апрель ойида Шимолий Корея АҚШ ҳудудларини ракета ҳужумларига тутиш билан таҳдид қилди ва шу сабаб, икки ҳафта давомида Шимолий Корея дунё ОАВ нинг диққат марказида турди. Лекин қудратли мамлакат бўлган АҚШ Шимолий Корея ҳудудларига қўшин тортиб келмади. Ажабо, нима учун? Оқ уй маъмурияти Шимолий Кореядан қўрқади деб ўйласак жуда қаттиқ янглишган бўламиз.

Нима учун Шимолий Кореяга чора кўрилмаганлигининг сабаби эса жуда оддийга ўхшайди. У ерда нефть конлари йўқ! Агар нефть конлари бўлганида борми, бу қилган шўхлиги учун Ким Чен Ыннинг шўри қурирди. Айни шунга ўхшаш  сабаблар туфайлик, Марказий Осиё мамлакатларидаги диктаторларга ҳам ташланишмайди улар. Уруш харажатлари арзимайди! Бордию, Шимолий Корея қилган таҳдидни  Эрон қилганида нима бўларди? Бунисини ўзингиз тасаввур этиб кўринг! Қаранга, Эрон уруш бошлангудек бўлса, душманга муносиб жавоб қайтаришини маълум қилаяпти холос.

АҚШ буюк ёлғонлар мамлакати дедик!  Албатта бунда бутун Американи назарда тутмаганимиз аён бўлса керак. Шунчаки, агар Американи Оқ уй ва Пентагон, ҳамда банк кортелларисиз тасаввур этсак – ҳақиқатдан ҳам бу мамлакат ҳавас қилгулик диёр бўлади.

Совуқ уруш даврини хотирлайлик. АҚШ нинг касрида Советлар ўз иқтисодини ҳам  ривожлантира олмаганди ўшанда. СССР муттасил қурол ишлаб чиқаришга маҳкум бўлди. АҚШ ҳужум қуролларини ишлаб чиқарса, СССР ҳимоя қуролларини чиқарарди. Ўша даврда космос учун бўлган курашни ҳам эсланг. Ернинг биринчи сунъий йўлдошини Советлар учирди. Юрий Гагарин космосга учган биринчи инсон бўлди. Биринчи бўлиб очиқ космосга чиқган астронавт Алексей Леонов ҳам советлардан эди. Биринчи косманавт аёл Валентина Терешкова ҳам СССР фуқароси бўлди. 1986 йилда Советлар космосда биринчи бўлиб “Мир” орбитал станциясини ҳам қурганди.  Бу ютуқлар осмондан тушмаган бўлмаса керак.

Советларнинг бундай техник ютуқлари олдида ҳангу манг бўлиб қолган АҚШ 1969 йилда ойга одам “қўндирди”. Бироқ бу фазовий сафар эса оддийгина ёлғон бўлганлиги бугунги кунда бировга сир эмас. Буюк ёлғонлар мамлакатининг ХХ асрда амалга оширган энг буюк ёлғони, унинг 1969 йилдан 1972 йилгача ойга етти марта экспедиция “учиргани” бўлди.  Сўзларимиз қуруқ бўлмаслиги учун, ҳурматли ўқувчини қуйидаги линкларга ўтишини сўраймиз:

km.ru/front-projects

youtube.com

Бу каби материаллар Интернет оламида жуда кўп ва уларни таҳлил қилиб кўрган одам ҳақиқат қай томонда бўлганлигини тўла тасаввур эта олади.

Афтидан, турли мамлакатларда содир бўлаётган инқилобий ўзгаришлар ҳам бекорга бўлмаяпти. Шунга эътибор қаратиш лозимки, Араб баҳори деб аталаётган инқилоб тўлқинлари фақат нефтга бой мамлакатларда содир бўлмоқда ва албатта улар АҚШ билан қандайдир бир келишувларга ҳам эришишаяпти. Яқинда Ислом оламида танилган шайхлардан бири  Қарзовийнинг Сурияга қарши жиҳод эълон қилганини ўқиб қолдик:  uzerk.org. Сурияда кечаётган жараён дин учун бўлаётган уруш эмас, балки АҚШ ва Исроил манфаатлари учун олиб борилаётган жанг эканлиги кундай равшан, лекин нега Ислом олами шайхи одамларни Сурия ҳукуматига қарши жиҳодга чақиради? Буниси жуда ажабланарлик!

Илгариги инқилобий ўзгаришларга ҳам аҳамият қаратайлик. Масалан, Араб баҳори дебочаси бўлган Тунисда мусулмонларни қийратиб келган диктатор Бен Али ҳукуматдан ағдарилгач,  Саудия Арабистонидан бошпана олди. Ниҳоятда ажабтовур.! Шундай эмасми?

Мисрда кечган инқилобий жараёнларни эслайлик. Саудиялик уламои кабирлар Хусни Муборак ҳукуматига қарши курашмоқликни Исломга қарши курашиш билан баробар деб фатво чиқаришди. Ислом қайдаю, Хусни Муборак қайда? АҚШ ва Европа қарши бўлган Ливияда эса, улар Муаъаммар Қаззофийга қарши курашиш лозимлигини, бу мусулмонлар учун жиҳод қилиш баробар эканлигини таъкидлашди. Нега Ислом дунёси марказида турган уламои кабирлар Исроил ва АҚШ нинг қизиқишидан келиб чиқиб фатво берадилар? Афтидан улар ҳам Исроил ва АҚШ нинг ҳийла найрангларилдан қурилган тузоққа тушишган ва бу тузоғдан чиқишни ҳам исташмаяпти.  Бошқа йўл йўқ уларга! Чунки АҚШ жуда қудратлик мамлакат ва қудратлик мамлакатлар ҳамма вақт кучсизлар устидан ўз ҳукмронликларини ўрнатишади.

Бизнинг Ўзбекистон ҳам худди шу ҳолатда ва у  ҳам АҚШ , ҳамда Исроил чангалида. Бу чангалдан чиқиши мумкин, унда эса Россиянинг чангалига тушади. Чунки ватанимиз қудратлик эмас! Гап шундаки, СССР нинг парчаланиши ортидан дунёдаги мувозанат бузилди ва кимлардир ҳокимиятни ўз қўлига олиш учун курашлар бошлаганида, тағин АҚШ дек қудратли мамлакат ўз манфаати йўлида, нефт учун урушга кирди.

Ўзингизга савол бериб кўрингчи: нега АҚШ ва Европа Ўзбекистондаги қаттол диктатура сиёсатига эътибор қилмаяпти?т Аммо Россияда қандайдир бир бесоқолбозлар гуруҳи учун эса “жонбозлик” қилишади? Турмаларда ноҳақдан жабр кўраётганлар муаммоси қайдаю, россиялик бесоқолбозларнинг муаммоси қайда? АҚШ ва Европа Эрондаги ўлим жазосини қатъий қоралаб танқидга тутади, керак бўлса ўлим жазосига ҳукм қилинганларни озод этишни ҳам талаб қилади, аммо Саудия Арабистонидаги калла кесишларга мутбоқ бефарқ қарайди.

“Гап унда эмас, буғдойда” – дейишади ўзбеклар. Бу каби маккорона сиёсатнинг асосини бутунлай бошқа жойдан излаш керакка ўхшайди. Нафақат биз ўзбеклар, балки дунёдаги ҳар бир инсон ўзида ҳақиқатни кашф эта олса эди, ҳақиқатнинг ўзи бизни таъқиб қилиб  юрадиган халқларга, мумкин йирик бир умматга айлана олардик.

Тўлқин Қораев
Швеция