Грипп-умумий интоксикация, харорат кўтарилиши, дармонсизлик, бош айланиши, кўнгил айниши, баъзан қусиш ва нафас йўллари шиллиқ қаватининг зарарланиши билан кечадиган юқумли касалликдир.
Грипп тарихи
Йилнинг совуқ пайтида ахолини энг кўп қийнайдиган касаллик бу грипп хисобланади.
Грипп сўзи французча “гриппер” сўзидан олинган бўлиб, эгаллаш, тарқалиш деган маъноларни англатади. Грипп азал-азалдан инсониятга тажовуз қилиб келган. Илк касаллик хақида маълумот эрамиздан аввал 412-йилда тиб алломаси Гиппократ томонидан қайт этилган. Бу касаллик вабо, ўлат, ич терлама касалликлари каби ёвуз ва хавфли ҳисобланган. Грипп ўчоқлари 1173-йилда ҳам бутун дунё бўйлаб кузатилган. Тарихий хужжатларда қайд қилинишича биринчи грипп пандэмияси (яъни турли мамлакатларнинг ахолисининг тўсатдан гриппга чалиниши) 1580-йилда содир бўлиб, миллионлаб инсонлар хаётига зомин бўлган. 1920-1922-йилларда бўлиб ўтган машхур “испанка” гриппи энг кучли грипп пандемияси хисобланиб 20-миллиондан ортиқ одамларни олиб кетган. “Испанка”дан ер куррасининг 40-фоиз ахолиси қаттиқ зарарланган. Касаллик Хитойда бошланиб АҚШ, Франция, Испания, Италия давлатларида кенг тарқалган, атига 10 ой ичида касаллик бутун дунёга ёйилган. Аҳоли орасида одам эрталаб соғ саналса, тўсатдан тушлик вақтида касаллик аломатлари пайдо бўлиб кечки пайтга келиб вафот этишган.
1957-1958-йилларда “Осиё” грипп пандемияси бўлиб ўтган. Касаллик 1957-йилда узоқ Шарқдан бошланиб тезлик билан бутун дунё мамлакатларига тарқалган. Шу даврда АҚШнинг ўзида 70000 га яқин инсонлар оламдан ўтган.
Гриппнинг дунё бўйлаб тарқалиши:
Грипп вирусини сирли томони шундаки, касаллик хамма вақт хам инсонни безовта қилмайди. Одатда эпидемия (бир мамлакат худудида гриппнинг тарқалиши) шимолий ярим шарқда-йилнинг куз ва қиш, жанубий ярим шарқда эса бахор ва ёз мавсумларида юзага келади. Эпидемиянинг давомийлиги 1-3 ойни ташкил этади. Бу вақтдан кейин грипп яна йўқолиб кетади. Ахоли зич жойлашган шахарларда гриппга чалиниш холатлари кўпроқ учрайди. 1 миллиондан ортиқ ахоли яшайдиган шахарларда касалликка чалиниши 29,7 фоиз, 500 мингдан 1миллионгача бўлган шахарларда 22-24 фоизгача учрайди. Йилнинг совуқ пайтида ахоли асосан ёпиқ жойларда тўплангани сабабли касалликка чалиниш хавфи кучаяди. Шу сабабли гриппга асосан уйда ўтирадиган кексалар, боғча ва мактаб ёшидаги болалар чалинади. Жанубий ярим шарда грипп май-сентябр ойларида учраса, тропик худудларда касаллик йилнинг барча мавсумларида учрайди.
Касаллик айниқса, об-хаво ўзгариши пайтида ( масалан, Хиндистонда ёмғир мавсумида) учрайди.
Гриппнинг юқиши
Грипп инфекцияси бемордан соғлом одамга ҳаво томчи йўли орқали юқади. Грипп вируси беморнинг нафас йўлларидаги шиллиқ қаватлардан акса урганда, йўталганда, сухбатлашганда нихоятда катта миқдорда ажралиб, бир неча дақиқа хавода сақланади. Қисқа мудатда бемор атрофи зарарланиниши мумкин бўлган(2 3 мл) худуд хосил бўлади. Шунинг учун шифокорлар гриппни оёқда ўтказмасликни, бемор атроф мухитини зарарлашини (транспортда) ишхоналарга бормаслик талаб этилади. Бемор акс ўрганда оғзини маҳсус никобда ёпиши билан хаводаги грипп вируслари 70 баробар камаяди. Бундан ташқари грипп бемор фойдаланган асбоб ускуналар, уй рўзғор жихозлари, идиш тавоқ, кейин эмизикли болаларда сўрғич орқали ўтади.
КАСАЛЛИК БЕЛГИЛАРИ
Грипп билан хар қандай кишилар йилнинг тўртала фаслида касалланиши мумкин. Касаллик қўзғатувчиси организмда! 1 -2 кун (баъзан бир неча саот) ичида хеч қандай касаллик белгиларисиз келиши мумкин. Бу даврда айрим беморларда лохаслик, эт увишиши, бўғинларни зирқириши, мускулларда оғриқ кузатилади. Гавда харорати 37,1 гохо 32.3 даражага кўтарилади. Гохида касаллик кескин бошланади. Истмалайди,(37- 40 даражагача), боши айланади, оғрийди, дармони қурийди, кўнгли айниши қайт қилиши мумкин. Юзи қизаради, кўзи лўқиллайди. Касалликнинг дастлабки соатларида ёки эртасига бурун битиб қолади. Тумов пайдо бўлади. Томоқ қичишади, қуруқ йўтал тутади. Ютинганида томоқ оғрийди баъзан кўз ёшланади. Бемор ёруғликка қарай олмайди, иситма 2-4 кунгача давом этади, сўнгра нормага тушади. Лекин лохаслик, дармонсизлик узоқ вақтгача сақланиб қолади.
Оғир грипп турида тана харорати 40-40,5 даражага кўтарилади. Юқоридаги қайд этилган белгилар кучайиб , талваса(оёқ-қўлнинг тортилиши), кўзга йўқ нарсалар кўриниши, бурундан қон оқиши, кўнгил айниши ва тинмай қусиш холатлари кузатилади.
КАСАЛЛИК АСОРАТЛАРИ
Грипп вируси беморнинг нафас йўлларида кўпаяди. Инсоннинг нафас йўлларининг эпителиал тўқимаси вируслар жуда кўп келади. У ерда улар нихоятда тез ривожланиб организмни зимдан зарарлайди. Эпителиал тўқиманинг инсон танасидаги вазифаси нафас йўлларини чанг заррачалари, бактерия, микроблардан тозалашдир. Вирус таъсирида эпителий ўзининг химояловчи вазифасини бажаролмай, зарарли бактериялар тўғридан-тўғри ўпкага киради. Гриппнинг энг кўп учрайдиган асоратларидан бири ўпка зотилжамидир. Зотилжамни айнан бактериялар келтириб чиқаради. Бирламчи вирусли зотилжам ўлимга олиб келиши мумкин. Хақиқий бирламчи вирусли гриппоз зотилжам аввало сурункали юрак, ўпка касалликларига чалинган инсонларда кузатилади.
Гриппдан кейинги асоратлар сифатида беморларда қулоқ, томоқ-бурун аъзоларининг яллиғланиши (ренит,синусит,бронхит,отит) вужудга келиши мумкин. Бу касалликлар беморда бурун оқиши (тумов), томоқ қизариши, оғриши, қулоқ оқиши кабилар билан намоён бўлади. Юрак қон-томир тизимидаги бузилишлар одатда кекса ёшдаги кишиларда кузатилиб, юрак мушакларининг яллиғланиши (миокардит), ривожланиб ўткир юрак етишмовчилигига олиб келиши мумкин. Ёш болаларда гриппнинг ўтиши уларнинг сийдик йўлларига таъсир қилиб сурункали буйрак хасталикларини келтириб чиқаради. Грипп вируси беморни бош миясини зарарласа минингит ва энцифалет касалликлари вужудга келиши мумкин. Бундан ташқари гриппдан кейин бемор чалинган сурункали касалликлар (биронхалин астма, сурункали бронхит, юрак қон-томир касалликлари қандли диабед буйрак касалликлари) қайталаниши ва зўрайиши кузатилади.
КАСАЛЛИКНИ ДАВОЛАШ
Касалликка чалинган бемор албатта ётиш режимига қатъий амал қилиш керак. Гриппнинг асосий хавфи унда қоладиган асоратидадир. Бунда инсон организими турли микроб ва бактериялар оладида ҳимоясиз қолади. Биз шифокорларнинг қатъий талабимиз бемор касалликка чалингандан сўнг 7-10 кун албатта ётиш режимига амал қилиши керак.
А) Бемор ўрин кўрпа қилиб ётиши, хонадаги пардалар тўсилган бўлиши керак, чироқ кўзга уринмаслиги зарур:
Б) Тана харорати 38 даражага етса ёки юқори бўлса аспирин ёки парацитамол бериш керак. Бош оғриғни бартараф қилиш учун аналгин агар ёнингизда дори воситалари бўлмаса тоза матони спирт ёки истеъмол сиркаси совуқ сув ила арадаштириб бемор пешонасига қўйинг.
В) Аспиринни доктор тавсия этган полирем, арбидол кабилар билан ичган маъқулдир. Ёки бўлмаса антигриппин, колдрекс, ринза, гриппколд, имудон, ИНСТИ чойлари кабилар қабул қилиши;
Г ) Грипдан оқ қон таначалари ( лейлоцит)ларданолинадигон интерферон дорисини бурун бўшлиғи атрофига оксалин суртмаси, “ ДОКТОР МОМ “, Линкас, Рулон малъхамларидан суртиш ;
Д ) Организмни сезувчанлигини инобатга олиб демидрол, супрастин, тавегил, диазолин кабилар қўлланилади;
Е ) Бурун битишига қарши пиносол, протаргол, болаларга ( назол, беби, рино, назевин), нафас йўлларидаги балғамни тезроқ кўчириш учун мукалтин, бронхолитин, ширинмия ёки гулхайри тиндирмаси, йўталга қарши пектусин, тусупрекс, бронхолитин, апдил-тотал, либексин, бромгексин каби дори воситалари шифокор тавсияси билан ичилиши керак.
БЕМОРНИНГ ТАОМИ
Беморга тез хазм бўладиган сувда пиширилган груч, шўрва ва қайнатма шўрва ширингуруч, бўтқалардан иборат овқатлар берилади.Организмни захарли маддалардан хайдаш мақсадида беморга кўп миқдорда суюқлик берилади(апенсил,олма шарбатлари) наматак, қорағат ва мойчечак ўтидан тайёрланган дамламалар хўжағат (МАЛИНА) лимон асал чой ичирилади. Организмни имунитетени ошириш мақсадида грипни ҳар қандай турида витамин А,В,С,Д ,Е бўлган қўшимчалар катталар ва боллалар учун (( джунгли-беби )), ((джунгли-кидс))алфавит, ревит, прегнавит, витрум қабул қилиш зарур.
Грипп бўлган беморнинг хонасига исириқ тутатиб туринг ёки хонанинг хар бурчагига саримсоқли пиёзни майдалаб тўрғаб тарелкага солиб қўйинг.
Беморга алоҳида идиш товоқ ажратилади, уни 1 фоизли сода ёки 0,5 фоизли хлорли оҳак эритмасида 5 дақиқа қайнатилади. Бемор ишлатган буюмлар ҳар қандай ювиш воситасида 15 дақиқа қайнатилади. Пол ва уй рўзғор жиҳозлари кунига икки маротаба 0,5 фоизли хлорли оҳак эритмасида ҳўлланган латта билан эритилади.
КАСАЛЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ВА ЭМЛАШ
Эмлашда ишлатиладиган вакциналар ривожланишининг даражасига қараб уларнинг сифати яҳшиланиши баробарида доимий равишда такомиллашиб боради. Ҳозирги кунда уч авлод вакциналар ишлаб чиқарилмоқда.Бир авлод вакциналар грипп вируслари тарзида ифодаланиб, улар фақат суний равишда зайфлаштирган. Ёки олдиндан ўлдирилган бўлади. Икки авлодга мансуб “ вакцигрипп” , “вакфлю”, “сплит” деб номланган вакциналар мавжуд бўлиб, улар ички ва ташқи грипп вируслари антитаналарининг арлашмаган қисм тарзида ифодаланади.
Сўнгги йилларда пайдо бўлган юқори технологиялар туфайли юқори даражада тозаланган 3-авлод вакциналарини ишлаб чиқариш имконини берди. Уларга Нидерландияда ишлаб чиқарилган “Инфлювак” ва Россиянинг “Гриппол” вакциналари мисол бўла олади. Вакциналар 2 кўринишдаги ўрамда чиқарилади. Уларнинг миқдори бир марталик ишлатиладиган асл (оригинал) шприцда хисобланади. Ўрам ичидаги ампулалар 10-20 миқдорли вакциналар ва бир марталик шприцлар берилади. Вакцинани хона хароратида ва музлатгичда узоқ ушлаб бўлмайди. Сифатсиз вакциналарни сотиб олишдан ехтиёт бўлиш учун уларни хусусий шахслардан харид қилиш мумкин эмас. Сабаби у иссиқ даражада сақланган бўлса зиёни кўпдир. Эмлаш фақат шифокор кўригидан сўнг поликлиникаларда ёки эмлаш хонасида амалга оширилади.(Мурожат учун телефонларимиз +998-91-611-0-611)
ХАЛҚ ТАБОБАТИ УСУЛИДА ДАВОЛАШ
1. Киши гриппга чалинганда саримсоқ пиёз ёрдам беради. Бироз пиёз тозаланаб майда арчилади. Сўнгра идишга солиниб устидан 2-3 дақиқа давомида хидланади.
2. Бундан ташқари буғли ингалятциялар; мойчечак, картошка бўтқаси, сода эритмаси устида 2-5 дақиқа давомида бошни ўраб тараланаётган буғдан нафас олиш тавсия этилади.
3. Ерқалампир (хрен) ўтини яхшилаб ювиб, қирғичдан ўтказилади. Тоза идишга солиб устидан 2-3 дона лимон суви сиқилади. Бу аралашма кунига икки махал ярим чой қошиқдан ичилади. Бу шарбат нафақат грипп балки астма гаймаритда хам яхши ёрдами беради.
4. Гулмасут ўтидан бир ош қошиқ олиб, чойнакка солинади, устидан қайноқ сув қуйиб, кун давомида чой ўрнига ичилади.
5. Қариқиз ўтидан бир ош қошиқ солиб, устига бир литр қайноқ сув қуйилади. Бу дамлама кунига икки маҳал наҳорда ичилади. Дамлама грипп, тумов хатто зотилжамни даволайди.
6. Ярим килограмм пиёз, ярим пиёла тоза асал ва 4 пиёла шакарни аралаштириб, 3 соат давомида паст оловда қайнатилади ва совутиб, сирли идишга солинади. 4-5 махал бир ош қошиқдан истеъмол қилинса, шамоллаш, овоз йўқолиши, кўк йўтал, ўпка касаллиларида жуда қўл келади.
Савол туғилади грипп билан шамоллашнинг нима фарқи бор деган?
–Грипп шамоллаш эмас,оддий шамоллаган одам уйда бир кун ётиб, кейин йўталишига ва бурун битишига қарамасдан ишга бориши мумкин. Грипп эса инсонни камида бир хафта тўшакка ётқизиб қўяди. Бунинг устига, бранхит, пневмания каби асоратлари билан саломатликка жиддий тахдид солиши мумкин.
ШАМОЛЛАШ нима?
Шамоллаш – бутун организм ёки бирор аъзонинг совуққа чалиниб касалланиши. Ҳаво ҳароратининг пасайиши, намлигининг ортиши ва бошқа омиллар шамоллашга сабаб бўлади. Шамоллаш кишининг куч-қувватини ва организмнинг микробларга қарши курашиш қобилиятини сусайтиради. Халқимизда шамоллаш деганда, кўпинча нафас йўли касалликлари: тумов, катар, бронхит, трахети, зотилжам ва хатто грипп кабилар тушинилади.
Шамоллашнинг умумий белгилари: кишининг юраги безовталанади, эти увишади ёки совқатади, аксиради, йўтал пайдо бўлади, бурни ачишиб, сув келади, иситмаси чиқади, боши оғриб лоҳас бўлади, дармони қурийди. Шамоллашнинг сабаблари кўпинча совуқ хаводан таъсирланиш, кўкрак шамоллаши, барча аъзоларнинг бошдан оёқ шамоллаши, қизиб турган ошқозонга совуқ сув, совуқ мевалар ва таомларнинг тушиши туфайли меъда ҳароратининг сўниши натижасида юзага келади.
Бирор аъзо шамоллаганда мушаклари яллиғланиб оғрийди, масалан, орқа миянинг нерв илдизлари, улардан кетадиган асаб толалари, ишиас, невралгия, юз нерви фалажи ва бошқаларда.
Шамоллаш организм сезувчанлигининг ортиши билан кечадиган аллергик касалликлар, масалан: бўғим боди сурункали асаб толасининг ўткир яллиғланиши ва бошқа зўриқишига сабаб бўлади. Киши шамоллаганда яхши даволанмаса асорати ёмон бўлади ва қатор хасталикларни келтириб чиқариши мумкин. Нафас йўллари яллиғланиши, томоқда қумроқ бордек бўлиши, бурундан суюқлик оқиши, иштаҳа йўқолиши, ҳарорат кўтарилиши, пайдо бўлиши мумкин. Қолаверса, жуда кўп ташвишли, инсон ҳаёти учун хавф-хатарли хасталикларга биз “ха, шамолладингми, ўтиб кетади”, деб бепарво бўлиб, МЕНСИМАЙ ОЁҚДА ЮРИБ ЎТКАЗИБ ЮБОРАДИГАН МАНА ШУ ШАМОЛЛАШ САБАБЧИ БЎЛАДИ.
Табобат усулида даволаш.
- Отқулоқ ўсимлигидан 1 ош қошиғи устига 1 стакан қайноқ сув қуйилади. Сузиб олиб, ярим стакандан кунига 3-4 маҳал ичилади.
- Қўшторон (қизилтасма) ўтидан 3 ош қошиғи устига 1 стакан қайноқ қуйиб, 1 соат дамлаб қўйилади. Сузиб олиб, иссиқ холда 1/2 стакандан овқатдан олдин ичилади.
- Жўка гулидан 2 ош қошиғи устига 2 стакан қайноқ сув қуйиб, 5-7 дақиқа қайнатилади. Сузиб олиб, ҳар қандан шамоллаш касаллигида 1-2 стакандан ичилади. Жўка гулидан тайёрланган дамлама ва қайнатмалар иситма туширувчи, бактерияларга қарши, юмшатувчи, шамоллашга қарши самарали восита хисобланади.
- Шамоллашда малина мураббосигина фойдали бўлиб, қолмай унинг барглари ва шохларидан тайёрланган дамлама ҳам яхшигина терлатади. Баргларидан тайёрланган дамлама нафас йўллари яллиғланганда, томоқ оғриганда, шунингдек, балғам кўчиришда ишлатиди.
- Малина меваси ва баргидан олиб чой каби дамлаб, кунига 3-4 маҳал иссиқ ҳолда ичилса, терлатади ва иситмани туширади. Чой ичилгандан сўнг тўшакда яхши ўралиб ётиш керак.
- Оддий бодрезак (чингиз) ва малина мевасидан 100 гр олинади. Шу йиғмадан 3 ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига 3 стакан қайноқ сув қуйиб, 2 соат дамлаб қўйилади. Кун давомида сузмадан ичилади.
- Қариқиз илдизидан 1 ош қошиғи устига 1 стакан қайноқ сув қуйиб, 15 дақиқа паст оловда қайнатилади ва 1 соат дамлаб қўйилади. Сузиб олиб, кунига 2 ош қошиқдан ичилади.
- Халқ табобатида шамоллашнинг олдини олиш учун қиш пайтлари уй шароитида 8-10 та наъматак мевасини чойнакка солиб, унга 1 ярим стакан қайнаб турган сув ва 1-2 чақмоқ қанд солинади ва ҳар куни ичилади.
- Наматак мевасидан чой тайёрлаб асал билан ичилса, шамоллаш касаллигининг олдини олади.
- Қизил лавлаги шарбатини асал билан тенг миқдорда олиб аралаштириб, кунига 3-4 маҳал 2 ош қошиқдан ичилса, шамаллаш касаллигига шифо бўлади.
- Турпни майда бўлакчаларга бўлиб, қопқоқли идишга солинади ва устига шакар солиб духовкага қўйилади, 2 соатга қолдирилади. Совигач турп бўлакчалари олиб ташланади, тагида қолган суюқликни бирор идишга қуйилади. Болаларга кунига 3-4 маҳал 2 чой қошиқдан овқатдан олдин ва кечқурун ухлаш олдидин ичирилади, шамоллашни бартараф этади.
- Киши шамоллаганда, аксириб бурундан кўп суюқлик келганда, йўталганда, тухумдан каттароқ пиёзни қирғичдан ўтказади ва шамоллаган бемор бошини унга эгаштириб, оғиз ва бурун билан галма-гал нафас олиб чуқур ичга тортиб хидланади. Кунига 2 маҳал эрта билан ноҳорда ва кечқурун уйқудан олдин. 10 дақиқа давомида шамоллаш босилади, 1 чи кунданоқ суюқлик оқиши тўхтайди.
- Шамоллашда халқ табобатида саримсоқ бўлакчасини тиш орасида тутиб туриш тавсия этилади. Бу муолажадан сўнг 1 неча соат ўтиши билан шамоллаш ўтиб кетади.
- Саримсоқни қирғичдан ўтказиб, асал билан тенг миқдорда аралаштирилади. Аралашма қопқоқли идишда сақланади. Уни 3-4 кун давомида уйқу олдидан 1 чой қошиқдан истеъмол қилинади.
- Шолғомни майдалаб, сувини ичган бемор шамоллашдан халос бўлади.
- Лавлаги илдизининг сиқиб олинган сувини асал билан аралаштириб, кунига 4-5 маҳал 5-6 томчидан бурунга томизилса, бемор мия шамоллашидан халос бўлади.
- 1-2 бўлак саримсоқни эзиб, бўтқа қилиб 1 стакан илиқ зардобга қўшиб, эрталаб ноҳорда 1 стакандан қултумлаб ичилади, кечқурун 1 стакандан 2-3 ҳафта давомида шамоллашда, йўталда, кўкрак оғриғида ичилади, кечқурун 1 стаканндан 2-3 ҳафта давомида шамоллашда, йўталда, кўкрак оғриғида ичилади.
- Арслонқуйруқ ва сачратқи илдизидан тенг миқдорда олиб, устига қайноқ сув қуйиб, чой каби дамлаб 1 соат ўраб қўйилади. Кунига 3 маҳал ярим стакандан овқатдан ярим соат олдин ичилади.
- Ерқалампир илдизини қирғичдан ўтказиб, ётиш олдидан кечқурун бўйин атрофига ёки кўкракка қўйилади.
- Картошка пўчоғини ювиб сирли идишга солиб, сув қуйиб, қайнатилади. 10 дақиқа буғга энгашиб нафас олинади. Бу муолажани ҳар куни 1-2 маҳал тузалгунча қилинади.
- Картошкани янги ўсиб чиққан ўсимталаридан тайёрланган спиртли дамлама билан бемор кўкраги ва пешонаси қизаргунча ётиш олдидан суртилади. Қуруқ бозиллама қилинади.
- Эрмон (аччиқ шувоқ) ўтидан 15-20 гр олиб, учтига ярим литр ароқ қўшиб, 24 соат тиндириб қўйилади. Кунига 3 маҳал овқатдан 15 дақиқа олдин 10 гр дан 100 гр гача ичиш тавсия этилади.
- Жунли матони сирка, ўсимлик мойи ва камфорага шимдириб, кечқурун ётиш олдидан кўкракка қўйилади. Қирғичдан ўтказилган ерқалампирдан бўйнига ётиш олдидан кўкракка қўйилади. Қирғичдан ўтказилган ерқалампирдан бўйинга илиқ бозиллама қилинади. Бемор пайпоғига қирғичдан ўтказилган ерқалампир солинади.
- 1 бош пиёзни тозалаб бўтқа қилиб, ғоз мойи билан аралаштириб, кўкракка суртиб иссиқ рўмол билан ўралади. Эрталаб наҳорда шу қоришмадан 1 ош қошиқ истеъмол қилинади.
- Шувоқ ўтидан 1 ош қошиғи устига ярим литр ароқ қуйиб, 3 кун қўйилади. Ўткир шамоллашда ва ўткир йўталда кунига 3 маҳал ва ухлашдан олдин ё ош қошиқдан ичилади.
- Қоқиўтнинг ҳамма қисми: барги, пояси, гули, илдизи шамоллашга қарши таъсир этади, терлатади, иситмани тушириради. Қуритиб майдаланган ўтидан 1 чой қошиғи устига 1 стакан қайноқ сув қуйиб, ўраб ярим соат дамлаб қўйилади. Сузиб олиб, кунига 4-6 маҳал овқатдан 1 соат кейин 1 ош қошиқдан ичилади.
- Мойчечак гулидан, жўка, ялпиз ва маржон дарахтидан 1 ош қошиқдан олиб, аралаштирилади. Шу йиғмадан 1 ош қошиғини термосга солиб, устига 1 стакан қайноқ сув қуйиб, 20 дақиқа дамлаб қўйилади. Тайёрланган дамламадан кунига 3 маҳал овқатдан олдин ярим стакандан ичилса, тумовга яхши фойда қилади. Бу халқнинг энг қадимий даволаш воситаларидан бири ҳисобланади.
- Оқ пиёз сувини бурунга томизиш ёки ҳидлаш ҳам тумовга даво бўлади.
- Ўртача катталикдаги 5 дона пиёзни олиб, катта кўзли қирғичдан ўтказиб ёки майда тўғраб, 1 бош саримсоқни ҳам майдалаб унга қўшиб, устига 2 стакан сут қуйиб юмшагунча қайнатилади. Оловдан олиб, озроқ совигандан сўнг 1 ош қошиқ асал қўшилади. Тайёр дамламани кун давомида 1 қошиқдан ҳар соатда ичилади. Тумов, йўтал (бронхит), нафас йўллари яллиғланганда, зотилжамда ичилса, яхши фойда қилади.
- Беҳи уруғидан 1 чой қошиғи устига ярим стакан қайноқ сув қуйиб, 2 соат дамлаб қўйилади. Сузиб олиб, кунига 3 маҳал 1 ош қошиқдан овқатдан олдин ичак касаллигида, иштаха йўқлигида, шамоллашда ичилади.
- Сербаргадан 100 гр, жўка гулидан 75 гр олинади. Шу йиғмадан 3 ош қошиғини кечқурун термосга солиб, устига 3 стакан қайноқ сув қуйилади. Эрталаб сузиб, кунига 4 маҳал овқатдан ярим соат олдин 150 гр дан ичилади.
- Сабзи шарбати билан асалдан тенг миқдорда олиб аралаштириб, истемол қилиб юрилса, юқори нафас йўлларининг шамоллаши билан боғлиқ йўталда яхши фойда қилади.
- Сиркани 5 кунгача 3 маҳал 1 ош қошиқдан оч қоринга ичилса, танадаги ҳар хил яллиғланиш ёки шамоллашларга фойда қилади, овқат ҳазм бўлмаслик касали ҳам тузалади.
- Настарин гулларидан ва бўймадароннинг гулсаватчаларидан тенг миқдорда олиб, унга озроқ дастбош саватчаларидан қўшилади. 2 чой қошиқ аралашмага 1 стакан қайноқ сув қуйиб, 3-4 соат оғзи ёпиқ ҳолда дамлаб қўйилади. Ҳар куни оч қоринга чорак стакандан ичилади.
- Хом сутдан ярим литр олиб, устига 1 дона хом тухумни чақиб, 1 чой қошиқдан асал ва сариёғ қўшилади. Ҳаммасини яхши аралаштириб, ётиш олдидан ичилади. Эрталабгача шамоллаш ва тумов кетади.
- Одам овқатланиш жараёнида кунига 2-3 дона олма истеъмол қилиб турса, бу шамоллаш билан боғлиқ касалликларни 3 марта камамайтиради.
- Саримсоқ шамоллаш, грип ва бошқа кўп хасталикларнинг олдини олади ва даволайди. Корея, Япония, Хитой, Вьетнам мамлакатлари ахолиси саримсоқни кўп истеъмол қилади, айниқса, уни хомлигича салатларга қўшиб ёки ўзини истеъмол қилиш уларда одат тусига кирган. Қуруқ чой эса саримсоқнинг қўланса ҳидини батамом йўқотишга ёрдам беради. Бунинг учун 1 дамлам қора чойни оғизга солиб, шимилади, лекин ютиб юборилмайди. Сўнгра оғизда чайналса, нохуш ҳид ҳам қолмайди.
- Камфорадан 4 гр олиб, унга 4 гр арпабодиён мойи қўшилади. Иссиқ жойда 4 кун сақланади, сўнгра бемор чорак стакан сув билан 30 томчидан 2 чой қошиққача ичилади, устидан чой ичилади.
- Пиёздан 100 гр мини майдалаб, устига 40 мл ошхона сиркасидан қуйиб, ярим соат оғзи ёпиқ ҳолда қўйилади. Сузиб олиб, унга 4 ош қошиқ асал қўшилади. Касаллик бошланганда ҳар ярим соатда 1 чой қошиқдан ҳар куни 3 маҳал овқатдан олдин истеъмол қилинади.
- Игирнинг қуритилган илдизини майда қирғичдан ўтказиб шишага солинади.Устига бир см баландликда вина қуйилади. Ҳар куни бир ош қошиқдан бир ой давомида ичилади.
- Ҳамомда яхши терлаб белга қиргичдан ўтказилган турп ва ерқалампирдан тенг миқдорда олиб ёки иккаласидан бирини озроқ асал ва туз билан белга суртилади. Хоммомдан сўнг 2-4 пиёла мойчечак ва жўка гулидан тайёрланган қайоқ дамлама ичилади.
- Доривор валерина илдизидан бир ош қошиқ, кийикўтдан бир ош қошиқ, ялпиз ва далачойдан 2 ош қошиқ дан, 250 г қора чой қўшиб, шундан бир чой қошиғини бир летр қайноқ сувга аралаштириб дамлаб қўйилади. Кунига 2-5 стакандан шамоллашда ичилади.
- Қора турп ва саримсоқни майда эзиб бўтқа қилиб,тенг миқдорда олиб аралаштирилади. Кечкурун уйқудан олдин баданга яхши ишқалаб суртилади.Сўнг ўралиб тўшакка ётилади. Бир стакан сувга бир ош қошиқ асал, бир чой қошиқ эзилган саримсоқ солиб ичилади.Шундан сўнг бемор яхши терлайди.
- Арпабадиён уруғидан ярим стаканини устига бир стакан совуқ сув куйиб, паст оловда 15 дақиқа қайнатилади. Сузиб олиб тайёр қайнатмага чорак стакан асал асал, бир ош қошиқ канияк қуйиб бир оз қайнатилади. Совигач хар ярим соатда бир ош қошиқдан истемол қилинади.
“Малхам” табобат марказига мурожаат этсангиз, иммунитетингизни кўтарадиган ва иш қобилиятингизни оширадиган “Малхам” суюқлиги берилади. Бу дорини ичиб юрсангиз, юқоридаги касалликларнинг олдини олган бўласиз. Мурожат учун телефон +998-91-611-0-611.
Мурожат учун телефон +998-91–611-0-611.Электрон почтамиз : abduqodir sattarov<malham53@gmail.ru>
Абдуқодир Сатторов
“Малхам” табобати маркази рахбари, халқ табиби.
Юлдузхон Пармонқулова, марказ аъзоси, 1 тоифали шифокор
Фойдаланилган адабиётлар
А.Н.Саттаров *дард кўп-давоси ундан кўп*
Н.Ўлжабўева *халқ табобати хазинасидан жавохирлар*
А.Н.Саттаров , Т.Р.Абдурахманов *дардинга шифоман*