[soundcloud id=’62397489′]
Грузия президенти Михаил Саакашвили етакчилигидаги “Бирлашган миллий ҳаракат” 1 октябр куни ўтказилган парламент сайловида мағлубиятга учради. Бироқ бу мағлубият ўзбек сиёсатчилари ва сиёсатшунослари назарида, аслида, шахсан Саакашвилининг¸ умуман эса Грузиянинг ғалабасидир.
Кузатувчилар назарида¸ Грузиядаги парламент сайловлари Саакашивили раҳбарлигида амалга оширилган ислоҳот ва демократик қадриятлар имтиҳони ўлароқ кўринди. Бир вақтда ўтган Беларусдаги сайлов билан таққосланса¸ Грузиянинг бу имтиҳондан яхши ўтгани кузатилди.
Агар Ўзбекистондаги сайлов билан солиштирилса¸ контрастнинг янада бўртишини кўрамиз. Бир сўз билан айтганда¸ Грузияда бир ҳокимият иккинчиси билан тинчгина алмашди.
Ўз мамлакатида режим алмашиш мавсумини кутаëтган ўзбекистонликлар учун Грузиядаги жараëн ўрнак каби кўринди.
Амалга ошган”Гуржи орзуси”нинг ўзбеклар учун ибрат жиҳатлари нима?
5 октябр куни айни саволни Озодликнинг “Қурултой” эшиттиришида муҳокама қилинди.
Эшиттириш қатнашувчилари:
Грузияда ишлаëтган журналист Олег Панфилов¸
Ўзбекистон Халқ Ҳаракати етакчиси Муҳаммад Солиҳ,
Ўзбекистон Демократик ташаббуслар маркази етакчиси Искандар Худойберганов.
Берлиндаги Ўзбекистон-Германия форуми раҳбари Умида Ниëзова ҳам эшиттиришда қатнашиб¸ Грузиядаги жараëнларни Ўзбекистон билан қиëсий таҳлил қилди.