O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Гувоҳнома

Гувоҳнома
231 views
02 December 2017 - 5:00

«ВАЛФАЖР» КИТОБИДАН

 

ГУВОҲНОМА

Сен ўз гўзаллигинг билан ўтасан,
Сенда йўқдир макр, йўқдир хушомад.
Чеҳрангни ҳамиша мағpур тутасан,
Кимни титратмайди бу гувоҳнома?

Бўлмасанг эди сен гўзал бу қадар,
Ақлли бўлардинг ғовлар олдида…
Баъзан Ақл учун жазо оларлар,
Аммо Гўзалликка шафқат бор бунда.

1973

 

(106)
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (68-саҳифа.)

(давоми бор)