Интернетдан олинган хабарларга кўра (centrasia.ru)
Диктатор Каримовнинг катта қизи Гулнора Каримова Тошкентда кутилмаганда пикет ўтказган. Аммо у пикетни золим отасининг ҳукуматига қарши эмас, дунёнинг энг эркин давлатларидан бири бўлган Швецария ҳукуматига қарши ўтказибди. Бунинг сабаби бу мамлакатда икки ўзбек фуқаросининг, яъни Шохрух Собиров ва Алишер Эргашевларнинг қамоққа олингани экан. Бу икки ёш йигит кўринишдан Гугушанинг финанс махинацияларининг қурбони бўлганга ўхшайди. Бу ерда албатта Гулнора Каримовнинг жиноятларига тўхталмоқчи эмасмиз. Чунки туянинг қаери тўғри дегандай, диктаторнинг бу қизининг босган қадами жиноятдир. Бизни қизиқтирган нарса Гулнора Каримованинг пикет маданиятини, яъни норозилик намойишларини ўргана бошлаганидир. Ажаб эмаски, у мухолифат сафига ўтиб, отаси диктатор Каримовга қарши пикетлар ташкил қилишни бошлаб юборса. Шундан кейин мухолифат аъзоларидан бири уни иккинчи хотин қилиб олса ҳам ажаб иш бўлмайди.
Фурқатбек