“Бозор иқтисодиётига ўтамиз!” деди.
Кимдир ваҳимага тушди: “Бозор – шайтоннинг маконию!!!”
Бу огоҳлантиришга қулоқ соладиган мард қаҳат эди.
Гуллаган мамлакатни савдо-сотиқ қизиган бозорга эмас, ҳувиллаган мозорга айлантириш бошланди.
Бир замонлар масжидлар бузилиб, уларнинг ғиштларидан шоҳона қасрлар қурилгандай, йирик корхоналар, завод-фабрикалар, мактабларни кетма-кет, имкони борича бирорта ҳам қолдирмасдан бузишга киришилди. Бойликларни ялпи талон-торож қилиш бошланди. Ўғирлик авж минди. Ўғриларнинг қўлига “Булар – тўғрилар!” деган гувоҳномалар берилди.
Юрт бойликлари текин пулланди.
Ҳамма-ҳаммаси – обрў-эътибор, истеъдод, мансаб, қадр-қиммат, ору номус, имон-эътиқод ҳам арзонгаров савдога қўйилди ва тезда харидорини топди. Буларнинг барчаси сотиб бўлингач, она халқни сотиш бошланди. Шўрлик халқ тариқдай сочилди, беватан лўлилардай ризқ ахтариб дунё бўйлаб тентираб кетди.
Ниҳоят, она-Ватаннинг гали келди.
Она-Ватан ҳам сотилди! Ва, афсуски, ҳамон сув текин сотилмоқда!
Жаннатдай диёр нозу неъматлар бисёр, савдо-сотиқ қизғин бозорга эмас, ҳувиллаган мозорга айланди.
Бироқ Ватан она каби меҳрибонлигини сотмади, сотқин, оқпадар, хоин ватанфуруш фарзандларидан ҳам юз ўгирмади. Вафот этганида уларга ҳам қалбининг тўридан жой берди, ўша итдан тарқаганларни ҳам йиғлаб бағрига олди!..
Бироқ кўкариб чиқмасин дея қабрларига лаънатланган қора тош бостириб қўйди!



Нега бутун дунё давлат тилини талаб қилади, Ўзбекистонда эса бу “миллатчилик” ҳисобланади?
«Халқ дарди» талаби билан Элтузнинг яна бир канали ёпилди
DXXda dahshatli kiberqurol – Pegasus borligi tasdig‘ini topdi
To‘rt turk davlati Turkiyani Kiprda ishgʻolchi kuch deb tan oldi
Xalqaro Turk Davlatlari Universiteti tashkil etildi