O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Гулноранинг сиёсий тушунча савияси мактаб ўқувчиси даражасида

Гулноранинг сиёсий тушунча савияси мактаб ўқувчиси даражасида
135 views
14 August 2013 - 14:52

gk-twitterИжтимоий тармоқларда ўзини реклама қилишдан чарчамаган Каримова Twitterда унинг Ўзбекистон президентлигига номзоди учун овоз беришни ваъда қилаётган хушомадгўйларига эркалик билан жавоб бермоқда. Бироқ сиёсатшунослар фикрича 75 ёшдан ошган отасида ундан бошқа вариант йўқ.

Гулнора Каримова Ўзбекистонда президентлик сайловларига оз вақт қолаётган бир пайтда, зўр бериб президент бўлиш учун гўёки “тайёргарлик” кўряпти.

11 август куни ўзининг Twitter”даги саҳифасида қайсидир Алишер Иброҳимов дегани, унинг президентликка номзоди учун овоз беришга тайёрлигини, Ўзбекистонда тиббиёт хизмати соҳасини тартибга келтиришга қодир шахс биргина у (Г.Каримова) экани ҳақидаги битигига жавобан, Каримова эркалик билан луқма ташлаб қўйди: “Нима, аллақачон сайловолди кампанияси бошландими? Хабардор, қилиб туринг! Ҳа! Тартибга келтириш деганда, Сиз нимани тасаввур қиласиз?”, – деб ёзади 41 ёшли Г.Каримова.

Аммо Каримова тиббиёт соҳасини тартибга келтира олишига ҳам ишониш қийин, чунки у сўнгги бир неча йиллар нуқул қўшиқ куйлаш, ўзини реклама қилиш билан овора. Уни на тиббиёт, на илм-фан ва на халқ манфаатлари қизиқтиради.
Лекин кексайиб қолган ва хамманинг бирдек жонига теккан отаси И.Каримов  ҳам айни пайтда қизини ягона ворис деб хисоблагандай кўринади.

Мамлакатни 1989 йилдан буён бошқариб келаётган Каримов, уч бора расман президентликка номзодини қўйган, гарчи Конституцияга кўра, бу лавозимга битта шахс кетма-кет икки муддатдан ортиқ сайланиши мумкин эмас.

“Тўртинчи бор сайловга бориш? Қандай қилиб буни мамлакат ва дунё “хазм қилади”? Яхшиси монархия эълон қилгани маъқул”, дейди АҚШдаги сиёсатшунос Т.Йўлдошев.

Сиёсатшуноснинг фикрига кўра,  президентлик лавозимига янги одам ҳатто Каримов томонидан тайинланган тақдирда ҳам, ҳар қандай шахс ўз ҳукуматини мустаҳкамлашга интилади. Шунингдек, мамлакатнинг турмуш тарзини яхшилаш учун эса ўзидан олдинги шахс қурган тизимни ўзгартиришга мажбур.

Бироқ Гулнора Каримова,  мамлакатни бошқаришга қодир эмас. Чунки унинг сиёсат хақидаги тушунчалари мактаб ўқувчисининг фикрлаш доираси билан деярли бир хил.

У шунингдек унга ўз Twitter ёки блогини тозалашни таклиф этади. Бу хақда Т.Йўлдошев “Ҳар қандай мактаб ўқувчиси ундан саводлироқ ёзади, – дейди, – Гулноранинг ёзувлари нафақат саводсиз, балки бирор мантиқ йўқ. Яна қандай қилиб у президент бўлиши мумкин?”…

ЎҲХ хабар маркази