O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Гулнора Каримовага яқин яна уч киши терговга мажбурий келтирилди

Гулнора Каримовага яқин яна уч киши терговга мажбурий келтирилди
161 views
18 February 2014 - 17:15

gulnoraga-yaqin-3-kishi-tergovdaЎзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра компанияларининг мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноий иш доирасида бир қатор шахслар 17 февраль куни терговга келтирилган.

Хабарда айтилишича, бу компанияларнинг мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 184-моддаси 3-қисми («Солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш жуда кўп миқдорда содир этиш»), 178-модданинг 2-қисми «в» банди («Чет эл валютасини бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб яшириш») ва бошқа моддалар бўйича жиноят иши қўзғатилган.

17 февраль куни эса ушбу жиноят иши доирасида Жиноят-процессуал кодексининг 261-264 моддаларида кўзда тутилган тартиб («мажбурий келтириш») асосида Р.Мадумаров, Г.Авякян ва Е.Клюева процессуал ҳаракатда иштирок этишини таъминлаш мақсадида келтирилган.

Ушбу моддалар бўйича айби исботланган тақдирда, жавобгарлар уч йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

UZBEK.FM