O'zbekiston ERK Demokratik Partiyasi

Гулнора Каримованинг яқинларидан яна бири дараксиз

Гулнора Каримованинг яқинларидан яна бири дараксиз
154 views
03 November 2013 - 10:35

fБир неча кун аввал фаолияти тўхтатилган СТВ телеканали раҳбари Фирдавс Абдухолиқовни Тошкентдан излаганлар тополмаётир.

Бу борада 3 ноябр куни эрталаб Shov-shuv.uz сайти муҳаррири  Жасур Ҳамроев Фейсбук саҳифаси орқали эълон қилди.

“Ҳамма танишларим Фирдавс Абдухолиқовни излаяпти. Кўпчилик фикрича, у мамлакатдан ташқарига қочган. СТВ-биринчи нодавлат телеканали раҳбари, НАЕСМИ директори, НТТ раҳбари, “Даркачи”, ва “Суғдиёна” нашрлари муассиси Фирдавс Фридунович жавобгарликдан қўрқдимикин?. Бу савол ҳозирча жавобсиз қолади…”, деб ёзди Shov-shuv.uz сайти муҳаррири  Ҳамроев.

Эслатсак, аввалроқ Ўзбекистон Халқ ҳаракати веб нашри республика ҳукуматидаги манбасига таяниб, Гулнора Каримованинг шахсий матбуот котиби, унинг тузилмаларига қарашли барча медиа-лойиҳаларнинг раҳбари Фирдавс Абдухолиқов ҳибсга олиниши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.

ЎХҲ манбасининг билдиришича, 20 октябр куни Ўзбекистон МХХ Бош тергов бошқармаси ““NTT” ва “STV” телеканалларининг ҳамда “Даракчи” газетасининг фаолиятларига оид кўрсатмалар олиш учун Фирдавс Абдуҳолиқов номига тергов чақириқ қоғози жўнатган.

Айни пайтда ЎХҲ раҳбари Муҳаммад Солиҳ  ўз твитида   Ўзбекистон МХХ раиси Рустам Иноятов истеъфо сўраб ариза берганини, аммо президент Ислом Каримов унинг аризасига имзо қўймаётганини ёзди.

“МХХ шефи Иноятов 10 кундан бери ҳар куни ишдан истеъфо бераяпти, аммо Каримов унинг аризасига қўл қўймаяпти”, деб ёзди 3 ноябр куни эрталаб ЎХҲ раҳбари Муҳаммад Солиҳ.

ЎХҲ ахборот бўлими